A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


ёхуд ўғригина жиян саргузаштлари

Халқимизга хос хусусиятлардан бири бу тоғага отадек ҳурматда бўлишдир. Истаймизми-йўқми, улар қаршисида бош эгамиз. Танбеҳларини кўнгилга олмаймиз. Ўз навбатида тоғалар ҳам опа ёки сингилнинг фарзандларини ўз болаларидек азиз кўрадилар. Шунинг учун ҳам асрлар оша тоға-жиян муносабатлари ўз қийматини йўқотмай келади. Мушкул вазиятда қолганимизда отадан сўнг тоғага мурожаат қиламиз. Улардан тўғри йўл сўраймиз. Отамизга айта олмаган сирларимизни ҳам баъзан тоғаларга тўкиб соламиз.

Тўғри, баъзида ўткинчи бойликни деб ўзаро низога борган, баъзан хотимаси аянчли тугаган оқибатсиз тоға-жиянлар ўртасидаги жанжалларни ҳам кузатганмиз. Би­роқ, тоға-жиян муносабатларидаги илиқлик, меҳрга ташналик кеча ёки бугун пайдо бўлган эмас. Шундай экан, қалбимизда ардоқлаб келаётган, авлоддан-авлодга ўтаётган бу туйғунинг ҳаммамиз учун қиймати баланд. Хўш, тоғалар шундай олиҳиммат инсон сифатида эъзозланар экан, бунда жиянларнинг оқибати қандай бўлиши керак? Эшик очиб бағрига олган, туз-насиба берган, кези келганда отадан зиёд ғамхўрлик кўрсатадиган тоғалар ҳаққини қандай адо этиш керак?

- 2015-01-29 -

Ярим тун бўлганлиги боис "Эркин" ЙПХ маскани орқали пойтахт­га кириб келаётган автомашиналар кундузгига нисбатан анча сийрак. Хизмат вазифасини ўтаётган ходимлар ҳар бир машинани синчковлик билан кўздан кечиришмоқда.

Тунги соат иккиларда масканга яқинлашиб келган "Каптива" русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчининг ҳужжатларини текшира бошлашганда, олд ўриндиқда ўтирган йўловчи нима учундир безовта бўла бошлади. Табиийки, бу ҳолат ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотди ва улардан бири йўловчидан пастга тушишни сўради. Унинг ёни текширилганда шимининг чўнтагидан гугурт қутисида яшил рангли, ўзига хос ҳидли модда борлиги маълум бўлди. Аммо йўловчи шу заҳоти қочиб қолди. Ходимлар унинг ортидан қувлашди, аммо ета олишмади.

- 2015-01-29 -

Республикамиз ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўтган 2014 йилда бошқарма хо-димларининг асосий эътибори тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, шунинг баробарида янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, валюта, хуфиёна иқтисодий ва ноқонуний тарзда товар-моддий бойликларни мамлакатимиз ҳудудига олиб кириш, одам савдосига тааллуқли ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ишларига қаратилди.

- 2015-01-29 -

Ҳаммаси ўша кундан бошланди. Одамлар шунақа, бошига ташвиш тушса, кимгадир айтиб, дардини енгиллатгиси келади. Элдор (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ўша куни кўчада синфдош ўртоғи Ҳамидни кўрди-ю, ташвишлари ёдига тушди. Ишдан бўшатилганига бир ойдан ошган бўлса-да, ҳали ҳам у ердан кўнгил узолмагани боис, янги иш ҳам қидириб кўргани йўқ эди. Энди у фуқаролик судига ариза ёзмоқчи эканлигини дўстига айтди.

Элдорнинг дардини эшитган ўртоғи ҳаммаси яхши бўлишини таъкидлаб, уни ишонтиришга уринди. Ахир бу дунёда чорасиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳамма нарсанинг иложини топса бўлади. Тўсатдан Ҳамиднинг ёдига Иброҳим исмли таниши тушди. Агар Элдорнинг дардини эшитиб кўрса, балки бирор чорасини топар...

- 2015-01-29 -

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолиятини такомиллаштириш ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида қонунларнинг бажарилиши устидан прокурор назорати самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош прокурорнинг 2014 йил 26 декабрь куни "Жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда терговга қадар текширув, суриштирув, даст­лабки тергов ва тезкор-қидирув жараёнида қонунлар ижроси устидан прокурор назорати самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги 120-сонли буйруғи эълон қилингани муҳим қадам бўлди.  Мазкур буйруқда терговни такомиллаштиришга қаратилган илғор омиллар жорий этилиши билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарарларни тергов жараёнида ундириш каби омиллар асосий вазифалар қаторида эътироф этилди.

- 2015-01-29 -

Самарқандда яшовчи Собир Адилов шаҳардаги "Шукрона" маҳалла фуқаролар йиғинига раис этиб сайлангач, ўзгарди. Бинойидек ишлаб келаётган раис бора-бора пул, бойликка ружу қўйди.

Шу маҳаллада яшовчи Есения яқинда туғилган ўғлига икки ёшгача нафақа пули олмоқчи бўлди. Шу сабаб у онаси Натальяни маҳалла фуқаролар йиғинига юборди.

— Яқинда неварали бўлдим, — деди Наталья. — Неварамга нафақа пули чиқариб берсангиз, деб келгандим.

— Майли ёрдам қиламиз, фақат ўзингиз биласиз-ку, — деди раис пулга шама қилиб.

— Тушундим. Бирор хизмат бўлса, айтинг.

— Менга 250 минг пул ва мана бу ҳужжатларни тўғрилаб келасиз.

- 2015-01-29 -

Улуғ шоир ва файласуф Жалолиддин Румий инсон табиати ва интилишларини кузатиб, уни тадқиқ этиб, инсоннинг буюклиги баробарида, нуқсонлари — нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулишнинг бирдан-бир йўли инсон ўз меҳнати билан ҳалол ва пок яшаши лозимлигини уқтиради.

Дарҳақиқат, инсон ўз нафсининг қулига айландими, нафси уни турли-туман қинғир йўлларга бошлаши тайин. Шундай бўлмаганда, қирқ ёшдан ошган жиззахлик Иқбол Миралимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ўзганинг ишончига кириб, унинг мулкини қўлга киритиш ва шу орқали меҳнатсиз бойлик орттиришни мақсад қилармиди? Ҳа, у шундай мақсадлар билан режалар тузган эди, лекин натижа у ўйлагандек бўлмади...

- 2015-01-29 -

Мамлакатимиз иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланиб, фуқароларнинг турмуш даражаси тобора юксалиб бормоқда. Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари иқтисодиётда хусусий секторнинг, кичик бизнеснинг салмоғи йил сайин ортиб боришига хизмат қилмоқда.

Туман прокуратураси томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда юритиш учун шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлаш борасида доимий иш олиб борилмоқда. Фаолиятини бошлаётган, кенгайтираётган, шунингдек, маълум сабабларга кўра иши тўхтаб қолган тадбиркорларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

- 2015-01-29 -

Ҳар бир инсон ҳаётда ўзининг юриш-туриши, хатти-ҳаракати билан бошқалардан фарқ қилиб туради. Кимлардир жамиятда ўзидан яхши ном қолдириб яшашга интилиб, умрини хайрли ишларга бахшида этса, яна шундай тоифадаги шахслар ҳам борки, улар одамларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, ўзгалар мол-мулкини қўлга киритиш пайида бўладилар.

Нафсининг домига илинган бундай кимсалар ўзганинг насибаси бошқага юқмаслигини ўйлаб ҳам кўришмайди. Энг ачинарлиси, баъзи кимсалар шу турдаги қилмиши учун бир неча бор жавобгарликка тортилса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармайди. Шундайлардан бири Жаҳонгир Низамовдир.

- 2015-01-29 -

Бугунги кунда рақамли телевидениега уланиб, ойига белгиланган маблағни тўлаган истеъмолчи истаган телеканалини ўз уйида кўриш имкониятига эга. Дарҳақиқат, техника тараққиёти ва ахборот асрида ҳамма шарт-шароитлар муҳайё, фақат ундан тўғри фойдалана билиш керак. Яқинда Самарқанд шаҳрида аҳолига рақамли телевидение хизмати кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи "SOGD TELEKOM" хусусий корхонасида текшириш ўтказилди. Буни қарангки, корхона директори Кнапп Александр анча вақтдан буён фаолият юритиб келган-у, хизмати кўрсатиш учун рухсатнома олишни "унутган" экан.

Тегишли рухсатномасиз фаолият юритаётган хусусий корхонанинг ишлари кундан-кунга ривожлана бошлаган. Аҳоли томонидан рақамли телевиде­ние­га уланувчилар сони ҳам ортаверган. А.Кнапп эса фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Али Қушчи кўчасида, Кимёгарлар қўрғонининг 29-даҳасида, Ҳарбийлар шаҳарчасида, Ватанпарвар маҳалласида, Фар­ҳод қўрғонида ҳам филиаллар ташкил қилади.

- 2015-01-29 -