A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Юртимизда фуқароларга эмин-эркин меҳнат қилишлари учун муносиб шароитлар, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларга ҳам барча имкониятлар яратиб берилган. Кўпчилик мазкур шароитлардан унумли фойдаланиб, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлмоқда. Аммо шундайлар ҳам борки, ҳалол меҳнат қилишга тоқат қилмай, осон йўл билан бойлик орттириш ҳаракатида юришади. Одамларнинг соддалиги, ишонувчанлигидан фойдаланиб, алдов йўли билан ўзгаларнинг мулкини қўлга киритиш "дарди"да бўлишади.

Ана шундай кимсалардан бири бўлмиш Собир Зайниев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) шу кунгача фирибгарлик "ҳунари" орқасидан бир неча бор суднинг қора курсисига ўтиришга ҳам улгурганди. Бироқ бундан тўғри хулоса чиқариш ўрнига яна эски одатини қўймади.

- 2015-02-26 -

Бугун юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан шуғулланаётган фуқаролар имтиёз ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, жамиятда ўз ўринларини топиш билан бир қаторда иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этмоқда.

Шундай бўлса-да, ўз ишига виждонан ёндашиб, фаолият юритаётган тадбиркорлар орасида бундай хислатлардан йироқ бўлган, дарҳол бойиб кетиш режасини тузиб, истеъмолчилар орасида машҳур бўлган маҳсулотларни қалбакилаштирган ҳолда турли жойларда хуфиёна ишлаб чиқаришни йўлга қўйган кимсалар ҳам учраб турибди.

- 2015-02-26 -

Ўтган 2014 йил мамлакатимиз учун ҳар томонлама муваффақиятли кечди. Буни иқтисодиётимизнинг барқарор суръатларда ўсиш тенденцияси сақлаб қолингани, аҳолининг турмуш даражаси ошгани, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига сайловлар қонун талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўтказилиб, халқ вакиллиги институтининг янада ривожлантирилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Биргина "Соғлом бола йили" Давлат дастурини амалга ошириш учун барча манбалар ҳисобидан 4 трлн. 795 млрд. сўм ва 260 млн. АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланганининг ўзи бу борадаги фаолият кўлами нақадар кенглигидан далолат беради.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон давлатимиз раҳбари  Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган ўзига хос тараққиёт йўлидан дадиллик билан одимлашда давом этди. Ўрни келганда бу ютуқларга прокуратура органлари ҳам зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли адо этиш орқали муносиб ҳисса қўшганини таъкидлаш жоиз.

- 2015-02-26 -

"Ҳуқуқини билган ҳақини бермас", деган нақл бор халқимизда. Демак, фермерлар ва тадбиркорларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши билиши, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу маънода айтадиган бўлсак, аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларни, қишлоқда янги мулкий муносабатларни шакллантириш ва мустаҳкамлашда мулкдорлар, тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерлар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.

- 2015-02-26 -

Иқтисодиётни эркинлаштириш йўлидаги ислоҳотлар, тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор ишлайман, меҳнат қиламан деган, яратувчанлик салоҳиятига эга кишиларга имкон яратмоқда.

Президентимиз мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида маъруза қилиб, "Хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида бу соҳага тўлиқ эркинлик бериш, бу йўлда ғов бўлиб турган барча тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш энг муҳим устувор вазифадир", дея таъкидлади. Албатта, бу ташаббус хусусий сектор эгалари — тадбиркорларнинг ўз ишига бўлган қизиқишини янада орттириб, эртанги кунга бўлган ишончини тобора мустаҳкамлади.

- 2015-02-26 -

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш Давлат дастури асосида тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга қаратилган фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорларининг аниқ ва бир хилда бажарилиши юзасидан СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Ўтган 2014 йил давомида бош-қарма томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан 2106 маротаба тарғибот тадбирлари ўтказилди. Қонунчиликда тақиқланмаган фаолият турлари, жумладан, уларнинг ноқонуний фаолиятига барҳам бериш ва солиқ тўловчи сифатида қайта рўйхатдан ўтказиш, фаолиятига қонуний тус бериш, қўшимча иш ўринлар яратиш учун лозим бўлган ҳуқуқий чоралар кўрилди.

- 2015-02-26 -

"Героин" деб аталмиш сўзнинг мазмун-моҳиятини бугун кўпчилик англаб етди. Унинг қандай "заҳри қотил" эканлиги-ю, истеъмол қилишнинг оқибати нима билан тугашини ён-атрофимизда содир бўлаётган мисоллар ёрдамида яхши биламиз.

Афсуски, гиёҳфурушлик иллатига ошно тутиниб, бебилиска пул топишни ният қилганларнинг қилмишини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ана шундайларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатида айрим ёшлар билиб-билмасдан гиёҳвандлик таъсирига тушиб, оилалар бузилиб, ногирон болалар дунёга келмоқда. Бундан ташқари, гиёҳвандлик сабабли одамлар турли хил жиноятларни содир қилади, яъни инсонлар соғ­лиғи ва хавфсизлигига таҳдид солади.

- 2015-02-26 -

Оила тинч, рўзғор бутун бўлиб, бировдан қарз бўлмасликка ҳеч нарса етмайди. Хотиржам ҳаёт кечирасан. Бўкалик О.Тўрақулова ҳам имкон даражасида шу ақидага амал қилиб келади. Шу сабабли 2013 йилнинг илк ойларида уйига келиб, ўзини тумангазнинг янги назоратчиси, деб таништирган Улуғбек исм­ли йигитни яхши кутиб олди.

Шунингдек, унинг "Бундан кейин тўловни фақат ўзимга тўлайсиз. Муаммолар бўлмайди", деган гапи билан газ тўлови учун 117 минг сўм пул чиқариб берди. Ўз навбатида Улуғбек ҳам пулни олгач, унга квитанция ёзиб берди.

- 2015-02-26 -

Донишмандлардан бири тарбия заргарнинг ишидан ҳам нозик эканини таъкидлаган экан. Тўғри, фарзанд тарбияси ниҳоятда масъулиятли жараён. Биргина хато ёки бепарволик ўғил-қиз ҳаётини эгри йўлга бошлаб, тақдирига қора чизиқ тортиши мумкин. Фарзандидан жабр кўрган инсонга раҳминг келади, бироқ "ўзингдан чиққан балога, қайга борасан давога"...

Аброр ака (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бундан йигирма саккиз йил муқаддам ўғил кўрганида қувончи оламга сиғмаган, нуридийдасига яхши ниятлар билан Азиз деб исм қўйганди. "Ўғлим камолга етса, онаси билан менинг орзуларимизни рўёбга чиқаради", дея ширин хаёллар сурганди. Илк бор "дада" деганида, биринчи қадамини қўйганида, мактабга борганида, хуллас, ўғлининг бўйи чўзилиб боргани сайин унинг ҳам тилаклари юксалиб бораверди. Аммо...

- 2015-02-26 -

Солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари доирасида, шунингдек, бюджет қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом  Каримовнинг 2014 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори асосида солиқ қонунчилигида, шунингдек, 2015 йил солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларида бир қатор ўзгаришлар бўлди.

Хусусан, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга, микрофирма ва кичик корхоналар ҳисобланадиган қурилиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди.

- 2015-02-26 -