A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Ўтган йилнинг май ойида Навоий вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи томонидан Хатирчи туманидаги "Майдонсой" қишлоғида яшовчи Самад Қаюмов ва Нозима Холиқова (исм-фамилиялар ўзгартирилган)ларнинг хонадони текширилганда, томорқага экилган 157 туп гиёҳвандлик ўсимлиги топилади. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тергов-суриштирув жараёнида эса эр-хотиннинг гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан боғлиқ жиноятлари ҳам ошкор бўлиб қолди.

Мазкур гиёҳфурушлар беш нафар фарзанднинг ота-онаси, ёшлари ҳам улуғ экан. Бу кимсалар айни болаларига ўрнак бўлиб, уларга тўғри йўлни кўрсатадиган пайтларида жиноят ботқоғига ботиб ўтиришибди. Салкам етмиш ёшни қаршилаган ота, эллик ёшга яқинлашиб қолган она инсонлар бошига кулфат келтирувчи, носоғлом фарзандлар дунёга келишига сабаб бўлувчи оғу савдоси билан шуғулланганликлари афсусланарлидир.

- 2015-03-26 -

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш фуқароларнинг конс­титуциявий ҳуқуқи ҳисобланганидек, бу фаолиятни тўхтатиш ёки тугатиш ҳам уларнинг ҳуқуқлари саналади. Шунинг учун бу саъй-ҳаракатни мажбурий тугатиш фақат суд қарори билан амалга оширилиши мумкинлиги ишбилармонларнинг эркинлиги кафолатланганлигидан далолат беради.

Фуқаро Бахтиёр Миродилов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзи раҳбарлик қилган масъулияти чекланган жамиятни тугатиш борасида судга мурожаат этади.

- 2015-03-26 -

тарихий негизлар ва ривожланиш истиқболлари

Қонун ҳужжатларини ижрочиларга ва аҳолига етказиш аҳволини ўрганишда тарихий ривожланиш, ижтимоий ва давлат тараққиётининг ўзига хос хусусиятлари инобатга олиниши зарур. Чунки давлат ҳуқуқий тизимининг такомиллашувида тарихий ва маънавий-ахлоқий анъаналар муҳим аҳамият касб этади. Бундай ёндашув билан амалга оширилган илмий-амалий изланишлар қонунларнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида, қонун ҳужжатларини ижрочилар ва аҳолига етказиш жараёни ва босқичлари, тартибга солиш йўналишлари, ижтимоий-ҳуқуқий ҳаётда тутган ўрни ва мавқеини аниқлаштиришга имкон яратади.

Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида: "Қонунларни ижрочиларга етказиш ва шунингдек, ҳуқуқни қўллаш ва амалга ошириш самарадорлигини албатта ўрганишни ва шу асосда қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурларига зудлик билан тузатишлар киритишни кўзда тутадиган меъёрий-ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш — бугунги кунда долзарб вазифага айланиши даркор", деб таъкидлаган.

- 2015-03-26 -

Мустақиллик шарофати билан хўжалик юритувчи субъект сифатида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман деганлар учун кенг имкониятлар яратиб берилди. Шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кафолатловчи мукаммал қонунчилик базаси ва ҳуқуқий механизмлар яратилиб, давлат тадбиркорлар ҳуқуқларининг бош ҳимоячисига айланди.

Ушбу йўналишда прокуратура органларининг олдига ҳам бир қатор масъулиятли вазифалар юклатилган бўлиб, туман прокуратураси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, улар фаолиятида ноқонуний текшириш ва турли аралашувларнинг олдини олиш бўйича муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

- 2015-03-26 -

Эшик қўнғироғи жиринглади. Остонада турган йигит "газ идорасиданман", дея ўзини таништирди-да, қўлидаги майда ҳарфларда ёзилган жадвалга кўз югуртирди.

— "Гулзор" кўчаси 23-уй, 17-хонадон. А.Тошматов... Эй-ҳа, қарзингиз кўпайиб кетибди-ку! Тўрт юз минг сўм.

— Бунча пулимиз йўқ-ку! Уч-тўрт кунда ойлик чиқади. Ўшанда кассага ўзимиз тўлаб келамиз, — уялинқираб жавоб берди хонадон бекаси.

— Агар ҳозир тўламасангиз, телефонда машина чақираман. Қарздорлар тармоқдан узиб қўйиляпти.

- 2015-03-26 -

Уй — бу қўрғон, унда барчанинг қувончу ташвишлари кечади. Шу боис ҳам, уни ҳимоя қилиш унга эгалик қилувчи, фойдаланувчи ва уни тасарруф этувчи шахснинг мутлақ ҳуқуқидир.

Мамлакатимизда уй-жой билан боғлиқ муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Фуқаролик кодекси, Уй-жой кодекси, "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 июндаги "Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги, 2000 йил 20 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини давлат йўли билан ҳисобга олиш тўғрисида"ги Қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шулар жумласидандир.

- 2015-03-26 -

Рауф Очилов Бухоро темирйўл корхонасида оддий ҳайдовчи бўлиб иш бошлаганида эндигина 20 ёшни қаршилаган эди. У тез орада шижоати, ҳалол меҳнати билан жамоада ҳурмат қозонди. Орадан бир йил ўтиб, у Бухоро минтақавий темирйўл узелига ҳайдовчи вазифасига ўтказилди. Бошлиқни хизмат юзасидан олиб юрадиган ҳайдовчи 5-6 йилда анча "танилиб" қолди.

2012 йилда Рауф Очилов Когон шаҳридаги автомобилларни ювиш шохобчасида Алишер исмли йигит билан танишиб қолади. Суҳбат жараёнида Алишер Тўймуродов Бухоро локомотив депосига ишга кириш нияти борлигини айтиб, ундан йўл-йўриқ сўрайди.

- 2015-03-26 -

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ижросини таъминлаш прокуратура органлари ходимлари зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Прокуратура органлари давлат ва хўжалик бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий ҳокимликлар, корхона, муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан мазкур қонун ижроси таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш билан бирга, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини бевосита кўриб чиқиш орқали қонун талаблари ва қоидаларини амалда рўёбга чиқаради.

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан фуқароларнинг Конституция билан кафолатланган ҳуқуқлари ҳимоясига алоҳида эътибор берган ҳолда маҳаллий давлат ва бошқарув органлари, назорат-текширув, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ўзини ўзи бошқариш органларида мазкур қонун ижроси доимий равишда текширилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳо­латлари юзасидан айбдорларга нисбатан қатъий чоралар кўриб келинмоқда.

- 2015-03-26 -

— Вақтида ўқимаганим панд бераяпти-да, — деди кунларнинг бирида қайнсинглиси Зебо билан дардлашиб қолган Фарида. — Бирон жойга ишга кирай десам, диплом сўраяпти. Бекорчиликдан уйда ўтириш ҳам жонга тегди.

— Ўқийман десангиз ҳали ҳам кеч эмас, — деди Зебо. — Ҳозир ўқимай ҳам диплом олаётганлар бор.

— Йўғ-е.., — деди астойдил қизиқиб қолган Фарида.

— Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Фақат пулига чидасангиз бўлди.

- 2015-03-26 -

Мамлакатимизда бозор ислоҳотларини ривожлантириш ва чуқурлаштиришга тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти органлари кенг кўламли ишларни олиб бормоқда.

Хусусан, департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашиш каби суиистеъмолчиликларга йўл қўйган идоралар ходимларига нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

- 2015-03-26 -