A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Дўкон эгаси харидорга бир қути сигарет, бир неча идишда ичимликлар ҳамда бир шиша спиртли ичимлик бериб, 34 минг сўм пулни санаб олди. Бироқ у бу пулларни назорат-касса машинасига кирим қилмади. Харидор чиқиб кетгач, дўконга кириб келган СВОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ва давлат солиқ инспекцияси ходимлари назорат-харид тадбири ўтказилаётганини айтиб, ҳужжатларни тақдим этишни сўрашди.

Фарғона тумани Водил қишлоғидаги ушбу савдо дўконининг эгаси биронта ҳужжатни тақдим эта олмади. Тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, махсус рухсатномага ҳам эга бўлмай, қонунга хилоф равишда алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган С.Дадажоновнинг дўконидан 116 турдаги жами 10 млн. 538 минг сўмлик спиртли ичимликлар, тамаки ва озиқ-овқат маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида олиниб, белгиланган тартибда далолатнома тузилди.

- 2015-04-23 -

Инсонга тиришқоқлиги, серғайратлиги, меҳнатсеварлиги эвазига мустаҳкам билим, яхши касб, тўкис оила, ҳурмат-иззат ва юқори мартабалар берилади. Ҳамма гап бу эришганларини бир умр сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишда, холос.

Қаҳрамонимиз Али Ражабовнинг ҳам ҳаёти тўкис эди. Яхши ўқигани учун олийгоҳда таълим олди. Диплом олгач, Жиззах шаҳридаги мактабларнинг бирида  ишлай бошлади. Ўз вазифасини сидқидилдан бажаришга интилгани учун жамоада ҳурмат-эътибор топиб, мактаб директори ўринбосари вазифасига лойиқ кўрилди. Оиласи ҳам ҳавас қилгулик даражада. Турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзанди билан аҳил-иноқ яшаб келаётган эди. Лекин…

- 2015-04-23 -

Зафар Бердиев раҳбарликни масъулият деб эмас, мансаб курсиси, деб тушунгани боис бўлса керак, муқаддам судланган бўлишига қарамай такрор қонунбузилишига йўл қўйди.

Аслида  раҳбар киши — масъул мансабдор шахс ўзи раҳбарлик қилаётган корхонанинг молиявий аҳволи, қўл остидаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиши, давлат манфаатларига зиён етказмаслиги, асосийси, жамоани ҳалол, пок йўлдан бунёдкорлик ишлари томон етаклаши лозим. Бироқ З.Бердиев кўпчиликнинг ишончини оқлай олмади.

- 2015-04-23 -

— Назорат касса аппарати ишлатишим ҳақида банк ходимлари ҳам, солиқчилар ҳам айтишмаганди.., — Иброҳимнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бошида турфа хаёллар чарх урарди-ю, шу сўзларни такрорларди, холос. Бу билан қилмишларини хаспўшламоқчи бўлармиди ёки чиндан ҳам аттанг қилаётганмиди, билиб бўлмасди...

Ҳаммаси ўша — улфатлари билан ошхўрлик қилган кундан бошланди.

— Э-э, ҳозир ҳамма пул машинафурушларда бўлиб қолди, — деди улардан бири мақтанган кўйи. — Нима кўп, йиғиб-териб пул жамғариб, машина минаман, деган кўп...

Хуллас, Иброҳим бир-икки кун автомашиналар савдосига аралашиб кўрди-ю, қўлига пул тушгач, чиндан ҳам "пайтавасига қурт тушди": "Ошналарим бекорга мақтанмаган экан. Одам борки, пул йиғиб, машина олишга интиляпти. Ҳар бир савдодан 100-200 доллардан фойда қолса нима?! Шу ишнинг этагидан тутганим бўлсин!"

- 2015-04-23 -

"Уруш фахрийлари, иштирокчилари ва урушда қурбон бўлганларнинг оилаларидан тушаётган кўплаб илтимосномаларни, халқимизнинг, жамоат ташкилотларининг билдираётган хоҳиш-иродасини инобатга олиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб, ҳалок бўлганларнинг, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида 9 май Хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилинсин…". 1999 йилнинг 2 мартида Президентимиз томонидан имзоланган Фармонда ана шундай дейилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, мазкур фармон эълон қилинишидан бироз олдин, аниқроғи, 1999 йилнинг 15 январида бундай эзгу ишга пойдевор қўйилди, яъни юрт озодлиги, тинчлиги, осойишталиги йўлида жон фидо этган фарзандлар номини, жасоратини, садоқатини ёдга олиш, руҳларини шод этиш мақсадида пойтахтимизда Хотира майдони барпо этилди.

- 2015-04-23 -

Булунғурлик Шерзод Эргашев олдин ҳам қалбаки акциз маркаларни ўтказиш билан шуғулланганлиги учун судланган эди. Ўшанда биринчи марта судланаётгани, ижобий тавсифланганлиги учун енгилроқ жазо қўлланилган эди. Кейинроқ эса амнистия акти туфайли жазодан бутунлай озод этилди.

Орадан бир неча йил ўтиб, у ҳаммасини унутди. Уйида қалбаки ароқ тайёрлаб сотишни йўлга қўйди. Бир гал танишидан 350 дона қалбаки акциз маркасини сотиб олди. Уйига келиб ишни бошлаган ҳам эди, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари унинг қилмишини фош этишди.

- 2015-04-23 -

Истиқлол йилларида энергетика соҳасида бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш, энергетика тармоқлари иш самарадорлигини ошириш ҳам­да шу асосда мамлакат энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, иқтисодиёт ва аҳолининг электр энер­гия­сига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан ҳам бу борада қабул қилинган қонун, ҳукумат қарорлари ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 1 ноябрдаги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2004 йил 1 ноябрдаги "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари ижроси юзасидан "Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ва унинг қуйи тизимидаги корхоналарнинг фаолияти ўрганилди.

- 2015-04-23 -

Ҳар бир давлат суд қарорларини ижро этишнинг ўзига хос тартиб-таомиллари мавжуд бўлиб, суд қарорларини ижро этувчи органлар турлича номланиши ва бошқалари билан ажралиб туради. Шу билан бирга, ҳар бир давлатда суд қарорларини ижро этиш ушбу давлатдаги жамиятнинг иқтисодий-сиёсий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда мавжуд бўлади.

Мулкий ҳуқуқларни тиклашда кўпгина ижтимоий-иқтисодий, табиий, географик, психологик, ғоя­вий, маиший, маданий ва бошқа омиллар алоҳида ўрин тутса-да, ҳар қандай, ҳаттоки энг мукаммал қонун ҳам мажбурлаш усулисиз мавжуд бўла олмайди.

- 2015-04-23 -

Мамлакатимизда транспорт қатновини яхшилаш, йўловчилар учун янада қулайликлар яратиш мақсадида йўл-кўприклар қурилиши соҳасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан йўл қурилиши ва таъмирлаш ишларига катта миқдорда маблағлар йўналтирилмоқда. Аммо, ажратилаётган маблағларнинг айрим шахслар томонидан шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилиш ҳолатлари афсуски, учраб турибди.

Бунга Мирзаобод йўл хўжалиги пудрат-таъмирлаш ва фойдаланиш корхонаси директори  М.Ҳам­заев (исм-фамилиялар ўзгартирилган), корхона бош ҳисобчиси А.Расулов ва бош механик Б.Исроиловларни мисол қилиб келтириш мумкин.

- 2015-04-23 -

Мастура Раҳимова табиатан меҳнаткаш кўринса-да, енгил йўллар билан бойлик орттиришни ният қилганлар тоифасидан. Шу мақсадда у заргарлик буюмлари ноқонуний савдоси билан шуғулланишни йўлга қўйди. М.Раҳимова бир гал турли жойлардан беш турдаги 117 дона, умумий баҳоси 17 млн. 282 минг сўмлик тилла буюмлар сотиб олди. Гарчи бу заргарлик буюмларининг "проба" тамғалари қалбаки эканлигини билса-да, сотишга қарор қилди.

Ҳеч қандай ҳужжатларсиз Жомбой туманидаги "Шайман" деҳқон бозорида раста ташкил қилди ва тилла буюмларни ёйиб, сотишга киришди. Тез орада бир аёл харидор бўлди.

- 2015-04-23 -