A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият даражасида улуғланадиган мустақил юртда яшаяпмиз. Бугунги кунга келиб, фуқароларда қонунларга ҳурмат ҳиссининг кучайиб бориши баробарида, ўз ҳақ-ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш кўникмаси ҳам шаклланмоқда.

Бу жараён юртимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар кўзланган самарани бераётганлигининг яққол тасдиғидир.

- 2015-05-28 -

Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳаси тубдан ислоҳ этилиб, одил судловни амалга оширувчи суд ҳокимияти мустақиллигини таъминловчи, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига асосланган ҳуқуқий тизим шаклланди.

Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар давомида демократик талаблар ва стандартларни инобатга олган ҳолда замон талабларига жавоб берадиган қонунчилик такомиллаштирилди, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик тамойилларга асосланган тизими яратилди.

- 2015-05-28 -

Фарзандларимизни комил инсон қилиб тарбиялаш, эл-юрт ишига камарбаста, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидандир. Бу вазифага истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ эътибор берилгани, такомиллаштириб борилаётган  бола ҳуқуқлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълимга оид қонун ва қонуности ҳужжатларида яққол намоён бўлади.

Болаларимиз мукаммал таълим олишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилмоқда. Янги коллежлар, лицейлар, мактаб бинолари қурилмоқда, мавжудлари капитал таъмирланмоқда. Замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланмоқда. Айни вақтда вилоятимиздаги 918 та умумтаълим мактабида 729 минг нафардан зиёд, 157 та коллеж ва академик лицейда эса 180 минг 107 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

- 2015-05-28 -

Истиқлол йилларида тиббиёт соҳасида салмоқли ислоҳотлар амалга оширилди. Тиббий муассасаларнинг аксарияти замонавий қиёфа касб этиб, давр талаблари даражасида жиҳозланди, сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Буларнинг барчаси аҳоли саломатлигини самарали муҳофаза этиш, соғлом авлод камол топишига эришиш мақсадида амалга оширилаяпти, албатта.

Ушбу жараёнда тиббиёт ходимлари зиммасига юкланган масъулият салмоғини таъкидлаб ўтишнинг ҳожати бўлмаса керак. Ўз соҳасининг билимдони, тажрибали, касбига садоқатли тиббиёт ходимлари чинакам саломатлик посбонлари сифатида фаолият кўрсатмоқдалар.

- 2015-05-28 -

Юртимизда таълим муассасалари молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берувчи қонунлар ва қонун­ос­ти ҳужжатлари қабул қилинган. Илм даргоҳларида ишлаётган ходимлардан эса қонунга оғишмай фаолият юритиш талаб этилади. Бироқ бу соҳада ҳам айрим "уддабурон" шахслар бор эканки, улар мазкур ҳужжатлар талабларига зид ишларни амалга оширганликлари ачинарли ҳолдир.

Жумладан, А.Ҳасанов Зарбдор туманидаги касб-ҳунар коллежларидан бирининг директори лавозимида ишлаб келиб, 2013-2014 йиллар давомида ўқитувчиларга мажбурий равишда тўлов қайдномаларига имзо қўйдириб, уларнинг 2 млн. 244 минг сўмлик иш ҳақларини ноқонуний равишда ушлаб қолади ва бу пулларни шахсий эҳтиёж­лари учун ишлатиб юборади.

- 2015-05-28 -

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Олтинкўл туман бўлими ўзига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, туманда хуфиёна иқтисодиётнинг шаклланиш канал ва механизмларини аниқлаш, яширин ва назорат қилинмайдиган даромад олиш мақсадида ноқонуний фаолият кўрсатиб, истеъмол учун яроқсиз маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш билан шуғулланиб, истеъмолчилар ва қонуний асосларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг манфаатларига зарар етказаётган шахслар фаолиятига чек қўйиш борасида муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.

2015 йилнинг ўтган даври мобайнида бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида 4 та қонунбузарлик ҳолати аниқланиб, айбдор шахс­ларга нисбатан ҳуқуқий чоралар кўрилди.

- 2015-05-28 -

Дунё тажрибасидан маълумки, мамлакатда тадбиркорлик учун қулай шароит яратилган бўлса, ўша давлат иқтисодий жиҳатдан қудратли бўлади. Чунки тадбиркорлик аҳолини иш билан таъминлаш, бозорларни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва хизмат турларини кўпайтиришнинг энг муҳим омилидир.

Юртимизда ҳам бу борада улкан ишлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича етарли норматив-ҳуқуқий база яратилган бўлиб, қонун ҳужжатларининг ижроси прокуратура органларининг доимий назоратидадир.

- 2015-05-28 -

Азима Очилова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўз оиласи билан андармон, икки нафар фарзандини улғайтириш ташвиши билан бўлиб, анча пайтгача сингиллари Васила ва Замиралардан хабар ололмади. Ўтган сафар борганида Василанинг тўлишганини кўриб:

— Ўзинг яшириб еявермай, жиянларингга ҳам илинсанг бўлмайдими, — деган эди ҳазиллашиб.

Ҳар сафар ҳазилнинг давомини улаб кетишга моҳир синглиси негадир бу сафар индамай уйга кириб кетганди. Ўшанда аҳамият бермаган экан. Лекин айнан бугун ўша воқеа қайта-қайта эсига тушаверди. "Тинч­ликмикан?! Замира икки нафар фарзанди билан ажрашиб келгандан бери тинчимиз йўқолган. Ёши ўтиб бораётган Василани ҳеч бўлмаганда биронта аёлсиз одамга узатганда ҳам бўлармиди?! Лекин, оғиз солганларнинг бирортаси ҳам маъқул бўлмаяпти-да! Рўзғор, тирикчилик деб, жигаргўшаларимдан ҳам хабар ололмадим-а".

- 2015-05-28 -

Маълумки, юртимизда транспорт воситаларининг сони кун сайин ортиб бормоқда. Бу эса, аввало, аҳолининг турмуш фаровонлиги ошиб, мамлакатимизда автомобилсозлик саноати жадал ривожланаётганидан дарак беради. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш автомобилларни доимий равишда техник кўрикдан ўтказиб туришни тақозо этади.

Чунки техник жиҳатдан носоз бўлган транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисаларини келтириб чиқарувчи асосий сабаблардан биридир. Бундай ҳодисаларнинг олдини олиш учун транспорт воситаларини доимий равишда техник кўрикдан ўтказиб бориш давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати зиммасига юкланган.

- 2015-05-28 -

Айни катта ҳаёт бўсағасида турган айрим ёшларнинг ўйламай-нетмай ножўя хатти-ҳаракатларни содир этиши афсусланарлидир. Ака-ука Жасур ва Жавлон Исмоиловлар ҳамда Иқбол Эрматов(исм-фамилиялар ўзгар­ти­рил­ган)­­нинг охирини ўйламай қилган қилмишлари уларни умрларининг каттагина қисмини панжара ортида ўтказишга мажбур қилди.

Жасур кабель ишлаб чиқариш заводида ишлаб юрган кезлари Носир Полвонов билан танишиб қолади. Тез орада улфат бўлиб олишди. Бу орада пул олди-бердиси борасида муаммо пайдо бўлиб, икковлон ўртасидаги муносабат совуқлашиб қолди. Носирдан пулларини қандай қайтариб олиш масаласида бош қотириб юрган Жасур кўп ўтмай муд­ҳиш қарорга келади. Ўйлаган режасини амалга ошириши учун унга шерик керак эди. Ж.Исмоилов кўп ўйлаб ўтирмай укаси ва жиянини "ҳамкорлик"ка чорлайди.

- 2015-05-28 -