A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Яқинда ҳали 21 ёшга тўлмаган бир йигит устидан суд ҳукми ўқилди. Унинг туриш-турмуши, жиноятга қўл уриши сабабларини мушоҳада қилар эканмиз, негадир хаёлимга "Бу — бефарқ­лик, тарбия борасидаги беписандлик", деган ўй келди.

Суд залида бошини эгиб ўтирган тўрақўрғонлик Илҳом Қундузов (исм-фамилиялар ўзгартирил-ган)нинг тенгқурларидан кўпчилиги олий ўқув юртида ўқияпти ёки бирор касб-корнинг бошини тутиб, меҳнат қилмоқда. Бироқ у бундай йўл тутмади.

- 2015-06-25 -

Қашқадарёлик Содиқ Пирматов (исм-фамилияси ўзгартирилган) эндигина ўттиз ёшни қаршилаётган, тоғни урса талқон қилгулик кучи бор, ақлу ҳуши жойида йигит. Бир оиланинг бошлиғи, икки нафар фарзанднинг отаси. Аммо бирон касб ёки ҳунарни эгаллаб, жамиятда тўғри йўлдан боришга, ҳалол ишлаб рўзғор тебратишга бўйни ёр бермайдиганлар тоифасидан.

Бундай дейишимизнинг маълум сабаблари бор, албатта. Ушбу воқеагача Содиқ ёш бўлишига қарамай, бир марта судланишга ҳам улгурган эди. У муқим иш жойи топиб, сабр-тоқат билан ишлаш ўрнига, тараллабедод қилиб юриб, фирибгарлик билан кун кечиришдек ғараз мақсадни кўзлади.

- 2015-06-25 -

Фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар ҳийла, ёлғон ҳамда ноқонуний йўллар билан амалга оширилиши барчамизга маълум.

2014 йил ноябрь ойиининг бошларида Отабек Аширов, Нодир Халилов ҳамда Тоҳир Шадмановлар ўзаро жиноий тил бириктириб, фирибгарлик йўли билан даромад олишни режалаштиришади. Нодир Халилов ҳамда Тоҳир Шадманов муқаддам судланган бўлишса-да, бундан тегишли хулоса чиқармасдан такрорий жиноятга қўл уришади. Бу сафар улар Отабек Ашировни ҳам ғаразли ниятларига жалб қилишади. Улар бу сафар ички ишлар ходимлари ниқоби остида турли жиноятларга қўл уришни режалаштиришади.

- 2015-06-25 -

қонунчиликнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилади

Миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалаларини ҳуқуқшунос олимлар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ходимлари иштирокида кенг ва таъсирчан муҳокама қилиш мамлакатимизнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги муҳим босқичлардан ҳисобланади.

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш шароитида фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган илмий-амалий конференция ўтказилди.

- 2015-06-25 -

Нақл қилишларича, ўргимчак ипак қуртини масхаралаб кулибди-да, шундай дебди:

— Эй, дўстим! Жудаям имиллаб ишлайсан-да. Ҳаракатингни кўриб, юрагим ёрилиб кетай дейди. Мени қарагин, оз вақт ичида катта тўсиқни тўқиб ташлайман.

— Гапинг тўғри, — дебди унга ипак қурти. — Мен шошилмай ишлайман. Аммо сен зумда қурган бу уйдан ҳам ночорроқ уй борми? Сенинг ипларинг жудаям заиф. Мен бўлса секин ишлаганим билан, пишиқ иш қиламан. Шу сабабли ипагимни ҳамма қадрлайди. Ипагим кам бўлгани билан сеникидан устун ва қимматлидир.

- 2015-06-25 -

Ёши улуғ инсонларга бўлган ҳурмат туйғуси қон-қонимизга сингиб кетган. Бундай инсонлар қаторида нафақат ота-онамиз, балки устозларимиз, маслаҳатгўйларимиз, керак бўлганда тўғри йўл танлашга камарбаста бўладиган кексаларимиз ҳам бор. Шу сабабдан ҳам уларни ардоқлаймиз, эъзозлаймиз.

Муҳтарам Президентимиз 2015 йилни "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилиб, халқимиз руҳини кўтариб юборганлигининг боиси ҳам шунда. Йилнинг шундай табаррук инсонларга бағишлангани кексаларга ҳурмат каби азалий анъаналаримизни яна бир бор улуғлаш билан бирга, зиммамизга улкан масъулият ҳам юклади. Зеро, умрни эзгу ишларга бағишлаш ҳар бир инсон учун шарафли бурчдир. Муҳтарам Президентимизнинг 2015 йил 18 февралдаги Қарори билан тасдиқланган "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури бу йўналишда қилишимиз керак бўлган ишлар қамровини янада оширди, анъ­аналаримизни бойитди десак, муболаға бўлмайди.

- 2015-06-25 -

Баҳром Салоҳиддинов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) 27 ёшда, олий маълумотли. У яхшигина вазифада иш бошлади. Икки йилга яқин ишлаб, ҳамкасбларининг эътиборини қозонди.

Аммо нафс уни эгри йўлга бошлади. Бу йўлда у ўзига "ҳамфикр" ҳам топди. У ёши қирқдан ошган, оқни қорадан, яхшини ёмондан ажрата оладиган, 4 фарзанднинг онаси, масъулиятли вазифанинг эгаси бўлган Фазилат Ғаффорова эди.

- 2015-06-25 -

Дунё миқёсида фан ва техникада эришилаётган ютуқлар, аҳоли турмуш даражаси ва тафаккурининг ўзгарганлиги, фан ва техника ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига, инсон фаолиятига кириб бораётганлиги, ахборот оқимининг кучайиши инсоният цивилизациясида янги босқич бошланганлигининг белгиларидир.

Бугунги кунда мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини ўқитиш дастурлари  бундан 20-30 йил илгариги ўқув дастурлардан анча мураккаблиги билан тубдан фарқ қилса-да, ўқувчилар уларни бемалол ўзлаштириб, замонавий технологик воситаларни ишлатиш қобилиятига эга эканликларини амалда кўрсатишмоқда.

- 2015-06-25 -

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 35-модда

Китоб туман прокуратураси томонидан туман табиатни муҳофаза қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунлари ҳам­да соҳага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан текшириш ўтказилди.

- 2015-06-25 -

Олтиариқ туман прокуратураси томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ижроси мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда. Шунингдек, бу борада янги иш бошлаётган, фаолиятини кенгайтираётган юридик шахсларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилаётир.

Кичик бизнес субъектлари ишни тўхтатганининг сабаблари ўрганилиб, фаолиятларини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, ўтган йил мобайнида 17 та, жорий йилнинг ўтган даврида 4 та корхонанинг фаолияти қайта тикланди. Йил бошидан буён ишонч телефонига мурожаат этган фуқаролардан 4 нафарининг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилиши таъминланди.

- 2015-06-25 -