A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Юртимизда валюта бозорини эркинлаштириш, миллий валюта мақомини янада мустаҳкамлаш, нақд хорижий валютанинг муомала доирасини тартибга солиш, шунингдек, валюта алмаштириш операцияларини амалга ошириш механизмини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2013 йил 30 январда "Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорнинг қабул қилиниши билан ички валюта бозорининг эркинлашуви, товарлар экспорт-импорти, валюта олди-сотдиси, молиявий операциялар ва савдога алоқадор бўлган пул ўтказиш тушумларининг эркинлашуви ҳамда хорижий валюта билан муомала қилиш учун яна бир қулайлик яратилди.

- 2015-07-30 -

Мустақиллигимизнинг ўтган даври мобайнида Ер кодекси ва атроф-муҳитни асраб, ундан фойдаланишни тартибга солувчи ўндан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бу ҳужжатлар ижросини таъминлаш атроф-муҳит муҳофазасида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасининг "Қизил китоби"га ҳайвонот дунёсига мансуб 184 та, ўсимлик дунёсига мансуб 324 та тур киритилган. Ўзбекистон Республикасида ушбу бебаҳо ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимлик ва ҳайвонот турларини асраб қолиш ҳамда кўпайтириш мақсадида ҳимояга олинган умумий майдони 2 млн. гектардан зиёд 9 та давлат қўриқхонаси, 2 та давлат табиат миллий боғи, 1 та давлат биосфера резервати ва  9 та давлат заказниги мавжуд.

- 2015-07-30 -

Юртда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурса, аҳоли хотиржам бўлади ҳамда мамлакат ривожланиб бораверади. Шунинг учун ҳам юртимизда тинчлик, хотиржамлик, барқарор ҳаёт маромини таъминлаш масаласи устувор вазифа қилиб белгиланган. Ушбу масъулиятли вазифа қай даражада уддаланаётгани, аввало, Президентимиз фармон ва қарорлари, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қарорлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросининг таъминланишида ўз аксини топади.

Бу борада Қарши туман прокуратураси томонидан аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиб, қонунлар ижросини таъминлашга эришиш чоралари кўриб келинмоқда. Жумладан, туман прокуратураси томонидан туман ИИБда текшириш ўтказилганда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида бўлим ходимлари томонидан камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

- 2015-07-30 -

Фуқароларнинг бевосита туман прокуратурасига аризалари, ишонч телефони орқали олинган мурожаатлари қонуний ҳал этилмоқда. Хусусан, Бувайда Автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежининг битирувчи талабаси Б.Маҳмудов ишонч телефонига мурожаат қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун жой ажратиш масаласини қонуний ҳал этиб беришни сўради.

Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида туман ҳокимлигининг ер танлаш ва ажратиш бўйича ишчи гуруҳи томонидан коллеж битирувчисига оилавий корхона ташкил этиши учун Алқор ҚФЙнинг Араб қишлоғи марказидан ер майдони ажратилди. Қурилиш-смета ҳужжатлари тайёрланиб, қурилишга рухсат берилди. Шунингдек, туман прокуратураси ишонч телефонига мурожаат этган "Атлант нефть савдо" хусусий корхонасининг раҳбари Б.Йигиталиевга "Миллий банк" Бувайда туман филиалидан 25 млн. сўм кредит маблағи ажратиб берилиши таъминланди.

- 2015-07-30 -

Юртбошимиз ташаббуси билан 2001 йил 29 августда ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилингани ислоҳотлар жараёнида муҳим қадам бўлди. Мазкур қонуннинг қабул қилиниши ижро иши юритиш самарадорлигини ошириш билан бирга фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтирди.

Бу ҳужжатнинг аҳамиятли томони шундаки, у суд қарорларининг сўзсиз ижро этилишини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган қатор вазифаларни белгилайди.

- 2015-07-30 -

Ҳаётда аксарият ҳолларда мақсадлари яқин, характерлари бир-бирига ўхшаш кишилар дўст бўлишади. Жиноят  оламида ҳам ана шундай тоифадаги инсонлар ҳамфикр бўлиб жиноий тил бириктиришади. Фикримизни "Marsiyan plyus" МЧЖ раҳбари Жамшид Қодиров мисолида давом эттирсак.

Ж.Қодиров аввалига ягона буюртмачи инжиниринг компаниясининг лойиҳаларни бошқариш ва қурилишларнинг техник кузатуви бўйича етакчи мутахассиси билан ўзаро жиноий тил бириктирди. 2014 йил 15 январда пудрат шартномасини тузиб, "Мусиқа ва санъат мактаби" қурилиши объектида "енг шимариб" ишга киришди.

- 2015-07-30 -

Самарқандда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Мувофиқлаштирувчи кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят прокуратураси, ИИБ раҳбарлари, туман-шаҳар прокурорлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирок этди. Йиғилишда жорий йилнинг биринчи ярмида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Тадбирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган муайян ишлар амалга оширилганлиги натижасида вилоят бўйича жиноятларнинг умумий сони камайганлиги таъкидлаб ўтилди.

- 2015-07-30 -

Таъкидлаш жоизки, фуқароларнинг мурожаатларида ўша ҳудуддаги эришилаётган ютуқлар ва йўл қўйилаётган камчиликлар акс эттирилади. Шу боис раҳбар ва мутасадди ходимлардан фуқароларнинг мурожаатларига жиддий ёндашиш талаб этилади.

Қўнғирот туман прокуратурасига жорий йилнинг ўтган даврида келиб тушган мурожаатларнинг 113 таси ҳал қилиниб, 57 таси қаноатлантирилди, 80 нафар фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

- 2015-07-30 -

Юртбошимиз томонидан 2016 йилнинг "Соғ­лом она ва бола йили" деб эълон қилинганлиги давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида воя­га етмаганлар ва ёшлар тарбияси, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни тизимли, босқичма-босқич амалга ошириш стратегиясининг давоми бўлди.

Шунга кўра, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, вилоят прокуратураси ва  мутасадди идоралар билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган туркум тадбирлар бошлаб юборилди. Бу борада алоҳида эътибор ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига қаратилмоқда.

- 2015-07-30 -

Қарши туманидаги қишлоқлардан бирида содир бўлган ушбу воқеадан хабар топган одамлар «ориятли» йигитларнинг қонунга зид ишларидан кулишни ҳам, куйинишни ҳам билмай қолишди. Чунки қиз шаънини ҳимоя қилишга бел боғлаган йигитлар аслида бошқа ниятда эканликларини фош этиб қўйишди.

Ўзбек йигитларига хос бўлган ғурур, орият туйғулари жуда қадрланади. Аммо номус ва ғурурнинг ҳимояси тамадан, шунчаки кўзбўямачиликдан холи бўлгандагина ҳимоячига обрў келтиради. Ҳақиқий ориятли йигит эса ўзганинг ожиз ҳолатидан фойдаланиб иш тутмайди.

- 2015-07-30 -