A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Жорий йилнинг 13-15 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси органларида хизмат қилаётган ёш мутахассислар билан Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юртида "Мустақиллик — энг улуғ, энг азиз неъмат" мавзусида навбатдаги ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари, адлия подполковниги А.Хусанов кириш сўзи билан очиб, мустақил юртимизда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, Қуролли Кучларда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтди.

- 2015-08-20 -

Савдо-сотиқнинг давлат томонидан белгилаб берилган қонун-қоидаси, меъёрлари бўлади. Уни писанд этмаганлар эса аттанг дейишлари тайин. Чортоқлик Маҳмуд Қамбаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам бугун ана шу оддий ҳақиқатни англаб етмагани боис надоматлар қоришиғида ўтирибди.

У 2014 йил сентябрь ойи бошларида Чортоқ тумани "Боғистон" ҚФЙ ҳудудидаги бозорлардан бирида қирғиз миллатига мансуб Нурлан исмли шахс билан танишиб қолади. У билан ҳамкорликда қўшни республикадан тамаки маҳсулотлари олиб келиб сотишни мақсад қилади. Бироқ уларнинг ишига чегарачилар "халақит" бериши тайин эди.

- 2015-08-20 -

Республикамиздаги барча меҳрибонлик ва махсус мактабларда таҳсил олаётган ўғил-қизларнинг беками-кўст, шод-хуррам яшаши ва истеъдод ва қобилиятларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан махсус мактаб-интернатларга жойлаштирилган ногирон болалар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг яшаши, соғломлаштирилиши ҳамда ўқиш шароитлари мунтазам ўрганиб борилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги, 2008 йил 17 октябрдаги "Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳа­қида"ги Қарорлари дастурил­амал бўлиб хизмат қилмоқда.

- 2015-08-20 -

Узоқ тайёргарликлардан сўнг Бухоро муҳандислик технология институтининг муҳандислик-техника факультетида ўқиш бахтига муяссар бўлган Алишер Қодиров ўзи таҳсил олаётган гуруҳга сардор этиб тайинланди. Дастлаб у бундан қувонди. Бироқ, хурсандчилиги узоққа бормади. Ярим йилликнинг имтиҳон ва синовлари бошланганида гуруҳ сардорининг айрим устозларидан кўнгли қолди.

Бухоро муҳандислик технология институтининг кимёвий технологиялар факультетида ассистент лавозимида ишлаб келаётган И.Давлатовни кафедра катта ўқитувчиси У.Беков олдига чақиради.

— Ишларимга улгурмаяпман. Муҳандислик-техника факультети биринчи босқич гуруҳи талабаларининг рейтинг қайдномаларини олингда, балларни ҳисоблаб чиқинг, — деди.

- 2015-08-20 -

Аҳоли моддий-маданий турмуш даражасининг яхшиланиши, аввало, фуқароларнинг иш билан таъминланиши, қолаверса, иш ҳақларини ўз вақтида олишига боғлиқ. Шунингдек, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги "Иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори талабларига риоя қилишлари шарт.

Барча корхона ва ташкилотларда ҳам бу борадаги қонунларга амал қилинаяптими? Таассуфки, ходимларнинг ойлик маошларини ўз вақтида бермаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди. Масалан, "Муборак пахта тозалаш" АЖ ишчилари Р.Содиқов ва бошқаларнинг иш ҳақлари ўз вақтида берилмаганлиги оқибатида меҳнатга оид ҳуқуқлари бузилаётганлиги тўғрисидаги мурожаатини ўрганиш натижасига кўра 30 нафар ишчининг тўланмай қолган 35,6 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақларининг тўлаб берилиши таъминланди ва АЖ раиси О.Қўзибоевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.

- 2015-08-20 -

Оила тинч, рўзғор бутун бўлиб, бировдан қарз бўлмасликка ҳеч нарса етмайди. Хотиржам ҳаёт кечирасан. Бўкалик О.Тўрақулова ҳам имкон даражасида шу ақидага амал қилиб келади. Шу сабабли 2013 йилнинг илк ойларида уйига келиб, ўзини тумангазнинг янги назоратчиси, деб таништирган Улуғбек исм­ли йигитни яхши кутиб олди.

Шунингдек, унинг "Бундан кейин тўловни фақат ўзимга тўлайсиз. Муаммолар бўлмайди", деган гапи билан газ тўлови учун 117 минг сўм пул чиқариб берди. Ўз навбатида Улуғбек ҳам пулни олгач, унга квитанция ёзиб берди.

- 2015-08-20 -

Самарқанд вилоят ҳокимлигида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва Президентимиз томонидан тасдиқланган 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий қайта ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят раҳбарлари, туман-шаҳар ҳокимлари, тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди. Йиғилишда вилоят прокурори Б.Деҳқонов сўзга чиқиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳимояси бўйича тизимли ишларни ташкил этиш борасида маъруза қилди.

Давлатимиз раҳбари барча маърузаларида тадбиркорларга тўлиқ эркинлик бериш, уларга ғов бўлиб турган тўсиқларни олиб ташлаш муҳимлигини, зеро, мамлакатимиз истиқболининг муҳим шарти бўлмиш  барқарор иқтисодий ўсиш кўп жиҳатдан шу вазифани ҳал этишга боғлиқлигини таъкидлаб келмоқдалар.

- 2015-08-20 -

Республикамизда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро андозаларга мос тизим яратилиб, янада такомиллашган қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинмоқда. Соҳага оид халқаро битимлар ва миллий қонунчилик доирасида ўзаро ҳамкорлик жараёнларини амалга ошириш борасида мунтазам равишда хорижий давлатларнинг молиявий разведка бўлинмалари билан халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш амалга оширилмоқда.

2015 йилнинг 27-31 июль кунлари Анталия шаҳрида Туркия Молия вазирлигининг Молиявий разведка бўлинмаси (MASAK) томонидан "Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишни ривожлантириш" мавзусига бағишланган халқаро семинар ташкил этилди.

- 2015-08-20 -

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ва Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси ҳамкорлигида чегараолди ҳудудларида яшовчи аҳоли ўртасида уларнинг ҳуқуқий маданиятини ҳамда сарҳадларимиз дахлсизлигини тўлақонли таъминлаш ва Ватан тақдири учун дахл­дорлик ҳиссини ошириш, шунинг­дек, давлат чегараси тўғрисидаги ва янги қабул қилинаётган қонунлар, қонун ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини тушунтириб бориш мақсадида республикамиз бўйлаб учрашувлар, суҳбатлар ва очиқ мулоқот тарзидаги тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Шу каби тадбирлардан нав­батдагиси 2015 йил 12 август куни Тошкент вилояти Янгийўл туманининг чегараолди ҳудудида жойлашган Бўзсув қишлоқ фуқаролар йиғини таркибидаги Умид маҳалласи фуқаролари ва маҳалла фаоллари иштирокида "Чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш — ҳар биримизнинг бурчимиз" мавзусида ўтказилди.

- 2015-08-20 -

Ичкилик дея аталган иллатнинг оқибати, у келтирадиган нохушликлар-у турли кўнгилсизликлар ҳақида кўп ва хўб гапирилган, ёзилган. Шундай бўлса-да, бирон таниши ёки оғайнисини учратиб қолиб ёхуд "томоғи тақиллаб" ўзи уларни "отамлашиш"га чорлайдиганлар ҳам учраб туради. Агар бундай "отамлашиш"лар тинчлик билан тугаса-ку, майли-я, аммо гоҳида муштлашувлар юз бериб, айрим ҳолларда эса бу ҳатто фожиага ҳам олиб келиши мумкин.

Ўтган йилнинг март ойида ан­гренлик уч улфатнинг учрашиб, суҳбатлашиш баҳонасида "қитдек-қитдек" қилиши охир-оқибат бир инсоннинг ҳаётдан бевақт кўз юмиши-ю, учовлоннинг суднинг қора курсисидан жой эгаллаши билан якунланди.

- 2015-08-20 -