A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Шерзод, Саидкомил ва Дилшод яқинда Россия Федерациясидан ишлаб қайтиб келишди. Кўп ўтмай тушга яқин Дилшод Шерзодни излаб келди.

— Электр симларни монтаж қилиш ишлари қўлингдан келади-ку, юр, бизникида сенбоп иш чиқиб қолди.

Шерзод уникига кетаркан, йўлда дўппи, телпак ва маҳси каби ҳунармандчилик буюмларини сотиб юрган кексароқ кишини кўриб қолди. Дилшодникига бориб, электр симларидаги носозликни тузатиб берди. Дилшод унга раҳмат айтиб, тушликка таклиф қилди. Овқат тановвул қилиш баробарида спиртли ичимлик ичишди. Ароқ тугаб қолгач, Саидкомил эсларига тушди. Қўнғироқ қилиб, ароқ олиб келишини тайинлашди.

- 2015-09-17 -

Тарихан давлатнинг шаклланиши, жамоаларнинг синфларга бўлиниши, ижтимоий бошқарувнинг вужудга келиши ҳамда уларнинг маълум молиявий манбага эҳтиёж сезиши натижасида солиқлар вужудга келган.

Бугунги ривожланган жамиятда ҳам солиқларнинг аҳамияти катта эканлигини, тўланаётган солиқ ва бошқа тўловлар мамлакат иқтисодиётининг барқа­рор ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини яхши биламиз. Солиқ тизимига оид ҳуқуқий нормаларда аҳоли ва юридик шахсларга имтиёзлар яратиш борасида ҳам бир қатор қулайликлар белгиланган бўлиб, бу ҳам қонунларимизнинг нечоғли инсонпарварлик тамойилларига мос эканлигини исботлайди. Бироқ мазкур қонунларни мунтазам бузиб, эътиборсизлиги ва лоқайдлиги билан мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар келтираётган фуқароларнинг ҳам борлиги кишини ташвишлантиради.

- 2015-09-17 -

Шу кунларда юртимизнинг барча гўшаларида ажиб бир кўтаринкиликни, миллионлаб юртдошларимиз қалбида хуш кайфиятни кузатиш мумкин. Негаки, халқимиз энг улуғ, энг азиз байрамимиз мустақиллик кунини кенг нишонлади. Халқимиз учун бу байрамнинг қадри бўлакча. Истиқлол бизга нафақат озод ва обод ватанда яшаш бахтини, балки ўзлигимизни англаш, миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш имконини бергани учун ҳам ниҳоятда қадрлидир.

Истиқлол туфайли юртдошларимизнинг тадбиркорлик қобилиятлари рўёбга чиқмоқда. Масалан, бугун мамлакатда тадбиркорлик учун кенг йўл очилиб, давлатимиз ишнинг кўзини биладиган тадбиркорларга ўз бизнесини очиш, ривожлантириш учун ҳар томонлама кўмаклашмоқда.

- 2015-09-17 -

Жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судининг 2012 йилдаги ҳукмига кўра, "Гурлан универсал савдо комплекси" АЖда раҳбарлик лавозимларида ишлаган Ш.Худойберганов, Х.Ўразметов ва А.Сапарбоевларга нисбатан тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилиб, лавозимларидан четлатилган эди.

Бироқ халқимиз "Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас", деб бежиз айт­маган экан. Ноқонуний ҳаракатлари билан чўнтакларини қаппайтириб келган ҳамтовоқлар отдан тушса ҳам эгардан тушишни исташмасди. Учовлон ўйлаб-ўйлаб йўлини топишди. Ўз лавозимларига яқин танишларини тайинлашга муваффақ бўлишди.

- 2015-09-17 -

Халқимизда "Кўр ҳассасини бир марта йўқотади", "Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади", деган нақллар бор. Афсуски, андижонлик Валишер Жалилов муқаддам икки марта судланган бўлса-да, бундан тегишли хулоса чиқармади.

В.Жалилов валютафурушлик жиноят эканлигини яхши билса-да, такроран ушбу жиноятга қўл урди.

- 2015-09-17 -

Мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар салмоғи тобора ортиб бормоқда. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар туфайли одамларнинг турмуш тарзи ўзгараяпти. Шаҳару қишлоқлар обод бўлиб, тадбиркору ишбилармон юртдошларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан мамлакатимиз иқтисодий салоҳияти юксалмоқда. Энг муҳими, суд-ҳуқуқ соҳасидаги янгиланишлар натижаси сифатида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишнинг самарали тизими яратилди. Ижтимоий ҳаётнинг барча бўғинларини тартибга соладиган қонунлар қабул қилинди. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самараси туфайли фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти шаклланиб, одамларда қонунларни тушуниш ва унга итоат этиш кўникмаси пайдо бўлди.

Урганч шаҳар прокуратураси томонидан қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасида режада белгиланган вазифалар асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида қонун бузилиши ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, уларни зудлик билан бартараф этиш, етказилган зарарни ундириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

- 2015-09-17 -

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутаётган хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича кенг миқёсли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 21 август куни кучга кирган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулк­ни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун беқиёс ғамхўрлик ва эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси бўлди.

- 2015-09-17 -

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақилигининг қисқа даври ичида ҳуқуқий демократик давлат қуриш борасида кенг миқёсдаги ишларни амалга оширди. Суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг асл мазмун-моҳияти, энг аввало, инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Юртбошимизнинг ташаббуслари билан республика суд-ҳуқуқ тизимининг базавий асослари халқаро меъёрлар даражасида ислоҳ қилиниб, тубдан қайта қурилмоқда.

"Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Президентимиз томонидан илгари сурилган ғояларни амалга ошириш, шунингдек, сифат ва мазмун жиҳатидан амалда бўлиб келган йўналишлар ҳамда ғоявий йўл-йўриқларга асосланган жиноят ва маъмурий қонун ҳужжатлари концепцияси моҳиятини тубдан ўзгартирди.

- 2015-09-17 -

Маълумки, икки фуқаролик — шахснинг икки давлат фуқаролигига эгалигидир. Фуқаролик масаласи, яъни шахснинг муайян давлат билан ўзаро ҳуқуқий муносабатлари, одатда, кўп фуқаролик масаласидан келиб чиқадиган муаммолар кўндаланг бўлганда долзарб аҳамият касб этади. Чунки, масалан, икки фуқароликка (бипатрид), учфуқароликка (трипатрид) ёки бир неча фуқароликка (мультипатрид) эга бўлиш муайян шахс­га нисбатан икки давлатга доир ҳуқуқлар билан бирга, бир талай муаммоли мажбуриятларни ҳам келтириб чиқаради.

Халқаро ҳуқуқ соҳаси сифатида ажралиб чиққан инсон ҳуқуқлари тобора ихтисослашиб бормоқда. Унинг ихтисослашуви халқаро ҳуқуқий ҳимояга муҳтож субъектларнинг ўзига хос ҳимоя тизими шаклланаётгани билан характерланади.

- 2015-09-17 -

Юртимизда ижтимоий жараёнларни тартибга солиб турган қонунлар таълим соҳасидаги муносабатларда ҳам адолат ўрнатади. Мазкур йўналишдаги эзгу мақсадларнинг самарали, бекаму кўст амалга ошиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари зиммасига ҳам алоҳида масъулият юклайди. СВОЖЖДЛҚК департаменти ва унинг ҳудудий органлари томонидан ҳам бу масалаларга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Мазкур соҳада олиб борилган тезкор тадбирларда Эштемир Бойтемиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Бухоро вилоятидаги коллежлардан бирида директор вазифасида ишлаб келиб, коллежга синов тестларидан ўта олмаган М.Мухторовани ўқишга қабул қилиш эвазига унинг онасидан ўз хизмат хонасида 200 АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги маълум бўлди.

- 2015-09-17 -