A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Бахтиёржон Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) кўпчилик ҳавас қилгулик лавозимда фаолият олиб борар, нафақат маҳалла-кўй, таниш-билишлари, ишхонасида ҳам ўзига яраша обрў-эътиборга эга эди.

Афсуски, ана шундай, аниқроғи Ши-молий кон бошқармаси идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаётган Б.Раҳимов ҳурмат-иззатни назар-писанд қилмай, нафсининг қутқусига учди-ю, обрў-эътибор ҳам, эгаллаган лавозими ҳам ҳавога учди-кетди.

- 2015-10-15 -

Мамлакатимизда фуқароларнинг мурожаатлари ўз вақтида ўрганилиб, ҳал этилиши борасида зарур ҳуқуқий асослар яратилган. Аризами, шикоятми, таклифми — ҳеч бири эътиборсиз қолмайди. Аммо яратиб берилган бундай имкониятларни суиистеъмол қилиб, туҳмат ва иғво билан шуғулланишнинг охири вой...

Ўтган йилнинг сўнгги ойларида Ғузор туманпрокуратурасига бир ариза келиб тушди. "А.Бозоров автожамланмага раҳбар этиб та­йинланигандан бошлаб ўз билганича иш юритиб, мансабини суиистеъмол қилган ҳолда автомашиналарни, гаражларни сотиб юборди. Ишчиларнинг иш ҳақини бер­майди.

- 2015-10-15 -

Бугунги кунда юртимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман прокуратураси томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари ижросини таъминлаш прокурор назоратига олинган. 

Олиб борилаётган назорат тадбирлари давомида асосий эътибор тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоясини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини зудлик билан бартараф этишга қаратилмоқда.

- 2015-10-15 -

Истиқлол йилларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор жамиятимизни тараққий эттириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлмоқда. Маълумки, иқтисодиётнинг муҳим таркибига айланган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳаси ички бозорни зарур товар ҳамда хизматлар билан тўлдиришнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу соҳада давлатимиз томонидан яратилган енгиллик ва имтиёзлар фуқароларимизнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига имкон бермоқда.

Яратилиб берилаётган бундай шарт-шароитлардан унумли фойдаланган тадбиркорлар фаолиятларини қонуний асосларда ташкил қилиб ёки ривожлантириб, ҳам жамиятга, ҳам оиласига нафи тегмоқда. 

- 2015-10-15 -

Одам савдоси инсон, унинг дахлсиз ҳуқуқлари, қадр-қиммати, осойишта ҳаёти ва келажагига жиддий путур етказувчи, сарҳад ва миллат танламайдиган иллат эканлиги бугун барчага маълум. Ачинарлиси, аксарият ҳолларда одам савдоси қурбонига айланишга кишиларнинг ўзи сабабчи бўлмоқда. Хусусан, мўмай пул топиш илинжида хорижга ноқонуний йўллар орқали отланаётган кишилар нопок кимсалар қўлига тушиб, оқибатда жабр чекмоқдалар.

Жумладан, зангиоталик Наримон Раҳимов, (исм-фамилиялар ўзгартирилган) Анвар Тошхўжаев, Сардор Яминов ҳамда Мухтор Маъруповлар ҳамқишлоғи Азиз Сапаримбетовнинг  гапларига ишониб, у билан Қозоғистон Республикасининг Астана шаҳрига ишга кетишади.

- 2015-10-15 -

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг асоси бўлган хусусий мулк устуворлигини мустаҳкамлайдиган барқарор қонунчилик базаси шакллантирилиб, мамлакат иқтисодиётини барқарор юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишнинг муҳим омили бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш бўйича қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатлар яратилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг изчил ривожланиб боришини таъминлаш орқали мамлакатимизда жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий таянчи ва пойдевори бўлган ўрта синфнинг шаклланишига ва унинг тобора мус­таҳкам бўлиб боришига эришмоқдамиз. Шу боис кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик бугунги кунда жамиятимиздаги ижтимоий ва сиёсий барқарорликнинг кафолати ва таянчига, юртимизни тараққиёт йўлидан фаол ҳаракатлантирадиган кучга айланиб бормоқда.

- 2015-10-15 -

Абдулла Хушев яхши ниятлар билан "Баёд Гулакандоз" фермер хўжалигига раис бўлди. Умумий майдони 138 гектар бўлган фермер хўжалиги асосан сабзавотчиликка ихтисослашган кўп тармоқли хўжалик эди. Шундан 6 гектар ер майдони иссиқхонага мўлжалланган бўлиб, 4 гектарида хориж технологиялари асосида помидор етиштирилади. 1,5 гектарида эса мавсумий "Питуния" гуллари экилади.

Аввал эҳтиёжи сабаб А.Хушев "Гўзалкент-газ" филиали би­лан табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома тузди ва табиий газдан фойдаланиб келди. Бироқ кўп ўтмай тадбиркор тўғри йўлдан юрмай, белгиланган тартиб-қоидаларни четлай бошлади.

- 2015-10-15 -

Юртимиздаги ҳар бир соҳада босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида давлатимиз ривожланиб, келажак сари илдам одимлаётир. Муваффақиятларга эришишда эса фуқароларимизнинг тўғрилик, соф виждонлик, давлат мулкига хиёнат қилмаслик каби хислатлари асосий ўрин тутишини яхши биламиз. Лекин баъзан жамиятимизда юқоридаги хислатларга амал қилмаган шахслар ҳам учраб турибди.

Жумладан, Тошкент вилоят Назорат-тафтиш бошқармасининг Давлат бюджетининг ғазна ижросини назорат қилиш бўлими ходими Дамир Бобоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) нафсини ўйлаб, мансабини суиистеъмол қилганлиги ҳолати СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари томонидан фош этилди.

- 2015-10-15 -

Қонун устуворлигини таъминлаш ва уни мус­таҳкамлаш юртимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий демократик давлат ҳамда эркин фуқаролик жамияти барпо этишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Дарҳақиқат, жамиятда ижтимоий адолатнинг қарор топиши, инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси кўп жиҳатдан қонунлар ижросига боғлиқ.

Шундай бўлса-да, айрим раҳбарлар томонидан қонунларимизни четлаб, мансаб ваколатлари суиистеъмол қилинган ҳолда, давлатимиз маблағларининг ўзлаштирилаётганлиги ачинарлидир. Мақоламиз қаҳрамони Нодира Эгамова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам нафсининг найрангига учиб, юзи қора бўлди.

- 2015-10-15 -

"Менинг нафсим балодир, ёнар ўтга соладир", деган нақлни эшитмаган киши бўлмаса керак. Дарҳақиқат, инсон ўзининг нафси истакларини қондиришга ихтиёр бердими ёки бошқача айтганда, нафсининг қулига айландими, нафси уни турли қинғир йўлларга бошлайверади. Жиззахлик Абдухатиб Расулов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам айни билаги кучга тўлган, тоғни урса, талқон қиладиган ёшида ўз нафсига эрк бериб, кўплаб тадбиркорлардан товламачилик йўли билан пул талаб қилиб олишни одат қилди.

Олиб борилган тезкор тадбирларда аниқланишича, А.Расулов зарбдорлик якка тартибдаги тадбиркор С.Қурбоновдан товламачилик йўли билан пул олиш мақсадида 2014 йил 5 май куни ва такроран 2014 йил 4 ноябрь куни солиқ хизматининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, тадбиркор С.Қурбонов пластик карточка билан савдо қилишни рад этганлиги ҳақида шикоят қилган.

- 2015-10-15 -