A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Бугун корхоналар ҳамда аҳолининг коммунал хизматлар борасидаги қарздорлигини  бартараф этиш долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Шу боис қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар қонун йўли билан тармоқдан узиб қўйиляпти ва бартараф этилмаган қарздорлик суднинг тегишли қарори  билан ундирилмоқда.

Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи корхоналар раҳбар ва ходимларининг масъулиятини кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда. Йиғилган тўловларни кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган, товламачиликка қўл урган нопок назоратчи ходимларга нисбатан эса жазо муқаррарлиги таъминланаяпти.

- 2015-11-26 -

Истиқлол йилларида хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, иқтисодиётда унинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес шароитини янада яхшилашга доир қонун ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар узлуксиз такомиллаштирилаётганлиги соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишонч­ли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ҳамда ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, хусусий мулк­нинг ялпи ички маҳсулотда, жумладан, хориж сармояси иштирокидаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ҳамда рағбатлар яратиш билан бир қаторда, соҳа тараққиётида янги босқични бошлаб бергани билан ҳам аҳамиятлидир.

- 2015-11-26 -

Мамлакатимизда тадбиркорлик ривожига ва унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий ислоҳотлар қаторида, соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг изчил амалга оширилиши аҳоли бандлигининг таъминланиши, кучли рақобат муҳитининг шаклланиши, соғ­лом рақобат натижасида бозорларимиз турли-туман сифатли товарлар билан тўлишига имкон туғдирмоқда.

Шу боис ҳам истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида юртимизда иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар мантиқий изчилликда босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президентнинг фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорлари натижасида соҳа вакилларига кенг имкониятлар тақдим этилди.

- 2015-11-26 -

Мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид амалий тадбирлар, шу жумладан, қонунчилик базасини такомиллаштириш жараёни изчил давом этмоқда. Сўнгги йилларда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, айниқса, янги таҳрирдаги "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги, "Рақобат тўғрисида"ги, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлар соҳа ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

Яратилган ҳуқуқий механизм ва шарт-шароитлар ўз самарасини бериб, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 73,7 фоизи кичик тадбиркорлик сектори томонидан ишлаб чиқарилди ва иқтисодиётда жами бандликнинг 79 фоизи айнан ушбу сектор томонидан таъминланди.

- 2015-11-26 -

Мамлакатимизда қонунийликни мус­таҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу борадаги норматив-ҳуқуқий база шакллантирилиб, ўтган давр мобайнида янада такомиллаштириб борилмоқда.

Жумладан, 2014 йил 3 декабрда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун қабул қилиниши билан аввалги — "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунда мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилди. Яъни янги қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини белгилаб берди.

- 2015-11-26 -

Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бирига айланди. Шу боис Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳага кенг имкониятлар яратиш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар асосида тадбиркорлик субъектларини рўй­хатга олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди. Шунингдек, ҳисобот тақдим этишнинг шакл ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.

- 2015-11-26 -

уни аниқлаш ва бартараф қилишга қаратилган асосий чоралар

Иқтисодиёт соҳасида ҳали теран ўрганилмаган кўп­лаб ҳодиса ва йўналишлар мавжуд бўлиб, улардан бири хуфиёна иқтисодиётдир. Хуфиёна иқтисодиёт ўз хусусиятига кўра назорат ҳамда тадқиқот қилиш учун жуда ҳам мураккаб ҳодиса ҳисобланиб, уни аниқлаш деярли осон бўлса-да, миқ­ё­­си, ҳаракатланиш доираси, маҳсулдорлиги ва бош­қа муҳим жиҳатларини аниқ ўлчаш қийиндир. Чунки, бу ҳодисага оид маълумот ва  ахборотлар барча иштирокчилар томонидан ошкор қилинмайдиган ва сир тутиладиган моҳиятга эга.

Олимларнинг бу борада билдирган фикрларига кўра, хуфиёна иқтисодиёт — давлатларнинг расмий статистика ҳисобига олинмаган ва миллий ялпи ички маҳсулоти ҳажмига киритилмаган бутун иқтисодий фаолиятининг мажмуасидир.

- 2015-11-26 -

Тадбиркор мақомига эга бўлиш мақсадида 2012 йил октябрда Чилонзор туман ҳокимиятининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан, 8 ноябрда эса Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан рўйхатдан ўтган Дилшод Иномжонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) "Kondor print" МЧЖнинг таъсисчисига айланади.

Агентлик томонидан берилган лицензияга асосан жамият энди "Матн териш, оригинал макет тайёрлаш, матбаа дизайни, этикетка, плакат, флайер, афиша, бюллетень, каталог, брошюра, журнал қадоқлаш қутилари, кенг форматли реклама, канцелярия ва бланк маҳсулотларини чоп этиш, муқовалаш" кабилар билан шуғулланиши мумкин эди.

- 2015-11-26 -

Аждодларимиз асрлар давомида одил жамиятни орзу қилиб, ҳақиқат учун курашиб келди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон истиқлолга эришгач, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйди.

Шунинг баробарида, халқаро ҳуқуқ нормалари ва андозаларига тўлиқ жавоб берадиган Конституция ҳам қабул қилиндики, унда давлатимизнинг мақсади, суверенитети, ички ва ташқи сиёсат борасидаги принциплари ўз ифодасини топиши билан бирга, ушбу ҳужжат фуқаролар учун муносиб ҳаётни таъминлаш, барқарор бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фаровон жамият учун ҳуқуқий пойдевор яратиб берди.

- 2015-11-26 -

Мустақиллик йилларида солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгроқ қўллаб-қувватлашга ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Маълумки, солиқ имтиёзлари ҳақида гап кетганда солиқлар тўлашдан қисман ёки тўлиқ озод қилиш ёхуд солиқларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти назарда тутилади. Айни пайтда улар учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 163 та қарорида ва Солиқ кодексининг 25 та моддасида бир қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

- 2015-11-26 -