A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41


Кўпчиликка маълумки, коррупция давлат бошқаруви тизимига путур етказиши, давлат хизмати ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши билан хавфли иллатлар қаторига киради.

Европа Кенгаши доирасида мазкур ёндашувнинг шаклланиши европалик бир қанча олимлар (профессор Майер ва бошқалар) томонидан ўтказилган тадқиқотлар билан боғлиқ. Бу олимлар коррупция масалаларини уч алоҳида жиҳат: жиноий-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларга бўлиб ўрганишни таклиф қилдилар.

- 2016-01-14 -

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одам савдосининг олдини олиш, унга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасидаги чора-тадбирлар давлат сиёсати даражасигача кўтарилган. Хорижлик экспертлар ҳам айрим давлатларда одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ҳали ҳам етарли эътибор қаратилмагани ҳолда, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси эътирофга лойиқ эканини алоҳида таъкидламоқдалар.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсизлик ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги норма белгилаб қўйилгани, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонунлар қабул қилингани, шунингдек, мамлакатимиз томонидан одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация этилгани юқоридаги фикримизга ёрқин мисол бўла олади.

- 2016-01-14 -

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституциямиз демократик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамияти қарор топишининг кафолати, ушбу улуғвор мақсад йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умуминсоний сиёсий-ҳуқуқий қадриятларга бўлган эътиқоди ва содиқлигини намойиш этиб, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини тизимли равишда мустаҳкамлади Конституциямизда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсон ҳаётининг мазмуни бўлиб, кишининг жамиятдаги турмуши, яшаш тарзи ва фаолият кўрсатиш асосларини ифодалайди, унинг шахсий ҳаётини, хусусий эркинликларини турли хилдаги тажовузлардан ҳимоя қилади. 

 

- 2016-01-14 -

Инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият даражасида улуғланадиган мустақил юртда яшаяпмиз. Бугунги кунга келиб, фуқароларда қонунларга ҳурмат ҳиссининг кучайиб бориши баробарида, ўз ҳақ-ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш кўникмаси ҳам шаклланмоқда.

Бу жараён юртимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар кўзланган самарани бераётганлигининг яққол тасдиғидир.

- 2016-01-14 -

Эшик қўнғироғи жиринглади. Остонада турган йигит "газ идорасиданман", дея ўзини таништирди-да, қўлидаги майда ҳарфларда ёзилган жадвалга кўз югуртирди.

— "Гулзор" кўчаси 23-уй, 17-хонадон. А.Тошматов... Эй-ҳа, қарзингиз кўпайиб кетибди-ку! Тўрт юз минг сўм.

— Бунча пулимиз йўқ-ку! Уч-тўрт кунда ойлик чиқади. Ўшанда кассага ўзимиз тўлаб келамиз, — уялинқираб жавоб берди хонадон бекаси.

— Агар ҳозир тўламасангиз, телефонда машина чақираман. Қарздорлар тармоқдан узиб қўйиляпти.

- 2016-01-14 -

Маҳалла мутасаддилари... Улар халқ ишонган, саралаб сайлаган вакиллардир. Демак, бу ишончни фақат виждонга суянган ҳолда оқлаш керак. Бироқ ушбу соҳа вакиллари орасида бу вазифадан ноқонуний даромад орттириш йўлида фойдаланиб келаётганлари ҳам бор эканки, уларнинг қилмишини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди.

Мунира Қобулова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ана шу нотўғри йўлни танлаганини жиноят устида қўлга олингандагина англади. Унгача қанча-қанча пулни "ҳазм қилиб" юборди экан?!

- 2016-01-14 -

— Вақтида ўқимаганим панд бераяпти-да, — деди кунларнинг бирида қайнсинглиси Зебо билан дардлашиб қолган Фарида. — Бирон жойга ишга кирай десам, диплом сўраяпти. Бекорчиликдан уйда ўтириш ҳам жонга тегди.

— Ўқийман десангиз ҳали ҳам кеч эмас, — деди Зебо. — Ҳозир ўқимай ҳам диплом олаётганлар бор.

— Йўғ-е.., — деди астойдил қизиқиб қолган Фарида.

— Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Фақат пулига чидасангиз бўлди.

- 2016-01-14 -

Авваллари "электрон" атамаси асосан физика фанида, моддаларнинг хусусияти сифатида тасаввуримизда бўларди. Кейинчалик электрон ҳисоблаш машиналари, электрон рақамли имзо, электрон ҳужжат айланиши, электрон тўлов, электрон тижорат, электрон мурожаат каби атамалар пайдо бўлди. Юқоридаги атамалар билан боғлиқ муносабатлар мамлакатимизда ҳуқуқий маконга кўчди — соҳани тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Энди навбат электрон ҳукуматга келди — Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.  

Қонун шаклан 34 моддани ўз ичига олган 5 бобдан иборат бў­либ, у электрон хизматларнинг тақдим этилишини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш учун ҳу­қуқий асос яратади. Қонун фуқаролар ҳамда давлат ор­ганларига маъмурий юкламани камайтириш имконини беради.

- 2016-01-14 -

инсонпарварлик намунасидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом  Каримовнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" деб номланган маърузасида мустақиллик йилларида республикамизни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилиниб, демо­кратик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим 6 та устувор йўналиши белгилаб берилган. Ана шу йўналишлардан бири суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишдир.

Давлатимиз раҳбари мазкур маърузада "Maмлaкa­ти­мизни дeмoкрaтик янгилaш­нинг бугунги бoсқичдaги энг муҳим йўнaлишлaридaн бири бу — қoнун устувoрлиги вa қoну­ний­ликни мустaҳкaмлaш, шaxс ҳуқуқи вa мaнфaaт­лa­рини ишoнчли ҳимoя қилиш­гa қaрaтилгaн суд-ҳуқуқ тизимини изчил дeмoкрaтлaш­тириш вa либeрaллaшти­риш­дaн ибoрaтдир" деб таъкидлаган эди.

- 2016-01-14 -

Тайинли касб-корни эгалламаган, коллеждаги ўқишни охирига етказмаган Ойбек Сулаймонов маълум вақт ўзга юртларда ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юрди. Ўтган йилнинг бошларида Жиззахга қайтган Ойбек ота-онасига уй ишларида қарашиб вақт ўтказарди. Баҳор фасли охирлаб бораётганида О.Сулаймонов иш излаб Бахмал тумани томон йўл олди.

Бироқ у ердан ўзига маъқул иш топа олмади. Тушлик пайтида нима қилишини билмай дарахт соясида турганида у томон келаётган вояга етмаган Мадина Ҳамидовага (жабрланувчининг исм-фамилияси ўзгартирилган) кўзи тушиб, миясида жирканч ният пайдо бўлди. Ёш қизчани алдаб, ўзининг қабиҳ ниятига етиш режаларини туза бошлаган Ойбек Мадина яқинига етиб келганида уни суҳбатга тортди.

- 2016-01-14 -