A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

САРОБДАГИ «ФОРСАЖ»

Ўсмирлик ҳиссиётларга, орзу-умидларга тўла давр. Аммо ҳар нарсанинг меъёри бўлгани яхши. Чунки, жиловланмаган орзу, ҳиссиётлар ва хомхаёллар оғушида мақсадга етишаман, деб боши берк кўчага кириб қолиш ҳам ҳеч гап эмас.

Воқеамиз "қаҳрамон"лари ҳам олдиларига қўйган мақсадлари ана шундай хомхаёл эканлигини англаганларида жуда кеч бўлган эди.

Бир коллежда, бир курсда ўқийдиган "тўрт оғайни ботир"­лар одатдагидек дарс тугагач, кунни мароқли ўтказиш мақсадида кечки пайт шаҳардаги "Белка" интернет-кафесида учрашишга келишиб олишди. Айтилган вақтда, белгиланган жойда ҳозир бўлган болалар интернет-кафеда хорижнинг "Форсаж" номли янги фильми келганлигини билиб, шуни қўйиб беришни илтимос қилишди. Фильм намойиши уларга ўзгача таъсир кўрсатди. Айниқса, фильм қаҳрамонларининг мақсад сари интилишлари ва воқеалар болаларда ўзига бўлган ишончни кучайтириб, ана шундай "қаҳрамонлик" сари ундади.

Айниқса, Асаднинг ўртага ташлаган режаси уларни жуда қизиқтириб қўйди. Бундан кейинги уч-тўрт кун фақат шу фикр муҳокамаси билан ўтди, деса ҳам бўлади. Ниҳоят, бу фикр йўловчи автомашиналарни зўрлик билан қўлга киритиш ҳақидаги режа билан якун топди.

Ишни узоққа чўзиб ўтирмай, шу йилнинг 4 февраль куни кечки пайт Ботирнинг уйида тўпланишди. Овқатланиб, сўнг Ботирнинг хонасига кириб кетишди. Орадан бироз ўтгач, Ботир отасининг ёнига чиқиб, болалар билан музика эшитиш баҳонасида шаҳардаги кўп қаватли уйдаги хонадонларига бориш учун рухсат сўради. Ботирнинг дўстларини ота-онаси яхши танишганлиги учун ҳам уларнинг бу хонадонда йиғилишлари ҳеч қандай шубҳа уйғотмади ва шу сабабли ота рухсат берди. Ботир уйдан чиқаётиб, ошхонадаги иккита пичоқни кийимлари орасига солиб чиқди. Лекин кўп қаватли уйга эмас, балки доим ўзлари йиғиладиган интернет-кафега келишди.

Тузилган режа бўйича, Ботир ва Ўктам кафеда кутадиган, Асад билан Шокир эса "ўлжа" топиб келадиган бўлишди. Шу мақсадда Шокир билан Асад Тошкентга қатнайдиган автомашиналар тўпланадиган жойга йўл олишди. Олдинига четроқда туриб, автомашина танлашди. Йўл ёқасида турган "Ласетти" автомашинаси кўзларига оловдек кўринди, шекилли, унинг эгаси ёнига келиб, "Ака, Тошкентгами", деб сўрашди. Ҳайдовчидан "ҳа" деган жавобни эшитгач, тўртта одам борлигини айтиб, кира ҳақини 180 минг сўмга "пиширишди". Қолган иккита шерикларини эса шаҳардаги "Белка" интернет-кафесидан олиб кетадиган бўлиб, йўлга чиқишди.

Олдиндан келишилганидек, пичоқ билан қуролланган Шокир олди ўриндиққа, иккинчи пичоқни олган Асад эса Ўктам ва Ботир билан орқа ўриндиққа жойлашишди.

— Ўқишга кетаяпсизларми дейман, — сўради ҳайдовчи.

— Йўқ, ака, дўстларимизни спорт мусобақасида қўллаш учун кетаяпмиз, —  дея жавоб қайтарди Шокир.

— Тошкентнинг қаерига боришни келишмабмиз ҳам-ку, — деди ҳайдовчи таажжубланиб.

— Ака, сиз юраверинг. Тошкентга кираверишда телефон қилиб билиб оламиз.

Йўловчиларнинг бориш манзили ҳали аниқ бўлмаса-да, ҳайдовчи учун уларнинг бир жойда тушишлари бир-бирига бегона бўлган одамларни турли манзилга олиб боришдан кўра жуда қулай эди. У шуни ўйлаб, одатдагидек катта йўлдан эмас, балки шаҳарни четлаб ўтиб кетадиган қисқароқ йўлдан юрди.

Йўлнинг ҳар икки тарафи гоҳо боғлар, гоҳо кенг далалардан иборат бўлгани, шаҳардан ташқарига кўп чиқмайдиган йўловчиларнинг эътиборини тортди. Шу зайл ярим соатдан ошиқ вақт қандай ўтиб кетгани ҳатто сезилмади ҳам.

Орага чўккан сукунатни Ўктам бузди. У Ботирнинг биқинига секин туртиб, бошламайсанми, дегандек имлади.

Ботир қорни оғриб қолганлигини баҳона қилиб, ҳайдовчидан четроққа тўхташни илтимос қилди. Машина йўл четига тўхтагач, Ўктам ҳам бирга бораман, дея Ботир билан тушиб кетди.

Улар қайтиб келишгач, машина яна йўлга тушди. Аммо бирортаси "иш"ни бошлай, демасди. Орадан ўн беш минут ўтар-ўтмас Ўктам ўз телефонидан қолганларга бошламаймизми, деган мазмунда смс юборди. Бунга ҳеч ким жавоб қилмагач, Ботирни секин туртиб, тушмайсанми, деган ишорани қилди.  Ботир яна қорни оғриётганлигини айтиб, машинани тўхтатди ва Ўктамга бирга юр, дегандек имлаб, тушиб кетди.

Машинанинг кимсасиз ва қоронғу жойда тўхтаганлиги айни муддао эди. Ҳайдовчи ҳам фурсатдан фойдаланиш учун машинадан сигарет чеккани тушиб кетади.

Ботирнинг ўта безовталигидан ҳайрон бўлиб, орқасидан етиб келган Ўктам:

— Нима дейсан? — деб сўради.

— Ҳайдовчи синфдошимиз Барнонинг отаси Наримон ака-ку, танимадингми? — деди Ботир кўзларини олайтирганича.

— Мен нима қилай? — ҳайрон бўлди Ўктам.

— Бу ишни қилиш керак эмас, — деди Ботир.

Болалар баҳслашганча, машинага қайтиб келиб ўтиришди. Лекин Ботир бу сафар ҳам узоқ "юролмади". Ўн минутлар вақт ўтиб, у машинани яна тўхтатишни сўради. Аммо бу сафар ҳайдовчи чидаб туришини, бироздан сўнг милиция пости келишини, ўша ерда тўхтатишини айтди. Ҳайдовчининг бу гапи болаларнинг бошига муздек сув сепгандек бўлди ва улар жимиб қолишди. Буни ҳайдовчи ҳам сезиб, буларнинг пули йўқ, шекилли, шунинг учун кира ҳақини бермай, текинга етиб олишмоқчи, деган шубҳага борди-ю, сездирмасдан йўлида давом этди. Бироқ, сал ўтиб ўзига келган Ботир машинани тўхтатмаса бўлмаслигини айтди. Ҳайдовчи иложсиз тўхтади.

Ўктам бу сафар ҳам Ботирга шерик бўлди.

Шокир бундай кетавериш ярамайди, дегандек орқа ўриндиқдаги Асадга қараб қўйди. Бу бошла, деган ишора эди. Асад ёнидан пичоқни чиқариб, ҳайдовчининг бўйнига тиради ва "бизга машина керак" деб пичоқни тортиб юборди. Лекин ҳайдовчи курткасининг ёқаси баланд бўлиб, бўйнини беркитиб турганлиги боис, Асад ҳамла қилган вақтда бошини пастга эгишга улгурди ва пичоқ унинг лаби ва жағини тилиб юборди. Ҳайдовчи орқага ўгирилиб, Асаднинг қўлидаги пичоқ тиғини ушлаб, тортиб олмоқчи бўлганида, кафтини кесиб кетди.

Аввалига бироз довдираган Шокир ҳам ҳайдовчига ён томондан пичоқ билан ҳужум қилди. Аммо ҳайдовчи буни сезиб, унинг қўлидаги пичоқни тиғидан ушлаб олишга улгурди ва бор кучи билан тиғни қайириб, синдириб юборишга, Асаднинг қўлидаги пичоқни эса кафти кесилиб кетган бўлишига қарамай, тортиб олишга эришди. Бу орада пичоқ унга қаршилик қилаётган Асаднинг қўлини кесиб кетди-ю, у оғриқдан бақириб юборди. Ҳайдовчини қаттиқ жароҳатлашган бўлишса-да унга кучлари етмаслигига ақли етган босқинчилар эшикни очиб, қочиб қолишди.

Машинага яқинлашиб келаётган Ўктам билан Ботир машина ичидаги ғала-ғовурни ва ундан қочиб чиққан Асад ва Шокирнинг аҳволини кўриб, уларга қўшилиб қочишга тушишди. Олган жароҳатларидан юз-қўллари қонга бўялган ҳайдовчи уларни 10-15 метр­лар қувлаб, ортига қайтди.

Далалардан ўтиб йўлга чиқиб олган босқинчи болалар йўловчи автомашинага чиқиб, уйларига етиб олишди. Ёнларида пуллари бўлмаганлиги учун кира ҳақига Шокирнинг қўл телефонини беришди.

Содир бўлган бу ишни ҳеч ким билмайди, деб ўйлаган бос­қинчилар эртаси куни қўлга олиндилар. Суд уларнинг содир этган жиноятини кўриб чиқиб, беш йилдан тўққиз йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Толиб ТЎРАЕВ, Бош прокуратура бошқарма катта терговчиси


- 2013-09-26 -

БОЛАЛАРИМИЗ БАРКАМОЛ БЎЛСИН

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки кунлардан бошлаб Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом камол топиши учун кенг имконият ва шароитлар яратилди. Уларни умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди. Болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган тегишли қонунлар қабул қилинди. Биргина она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, таълим тизимидаги бугунги янгиланишларнинг барчаси бу соҳада эришилган ютуқларнинг амалий исботидир.

Жорий йилимизга яхши ниятлар билан "Соғлом бола йили" деб ном берилди. Табиийки, ушбу йилда ҳам йил номи, қабул қилинган Давлат дастури ва унда белгиланган вазифалар вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом ва комил инсон бўлиб улғайиши йўлида қўйилаётган дадил қадамлардан бири бўлди.

Маълумки, 1992 йил 9 декабрда Ўзбекистон халқаро ҳуқуқий ҳужжат — Бола ҳуқуқ­лари тўғрисидаги Конвен­ция­га қўшилди ва айни пайтда ушбу ҳужжатда эътироф этилган ҳуқуқларни амалга ошириш учун мамлакатимизда барча чора-тадбирлар белгилаб берилган. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция талабларидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юртимизда бола ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган ислоҳотлар бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, бола ҳаёти ва соғ­лиғини муҳофаза қилиш, боланинг камситилишига йўл қўймаслик, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенг­лигини таъминлаш каби йўналишларда олиб борилаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Республикамизда бугунги кунда бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни тартибга солувчи қонунчилик тизими яратилган. Жумладан, мазкур тизим Конституция, Фуқаролик, Оила, Меҳнат, Жиноят-ижроия, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларни, шунингдек, соҳага тегишли масалаларни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ичига олади.

Конституциямизда "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар", дейилади. Бу билан таъкидланадики, мамлакатимизда дунёга келган ҳар бир фарзанд, токи у ўсиб-улғайгунча, албатта, ота-она бағрида камолга етиши лозим.

Оила кодексининг 4-бўлими "Ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" деб номланиб, унинг 67-моддасида "Бола ўз ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳи­моя қилиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳу­қуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш унинг ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда эса васийлик ва ҳомийлик органи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилади. Воя­га етмаган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса, у ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан, ҳимоя ҳуқуқини мустақил амалга оширишга ҳақлидир. Бола ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан қилинадиган суиистеъмолликлардан ҳимоя­ланиш ҳуқуқига эга. Боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганда, шу жумладан, ота-она (улардан бири) болани тарбиялаш ва таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганда ёхуд ота-оналик ҳуқуқларини суиис­теъмол қилганда бола ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб, васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса мус­тақил равишда судга мурожаат қилиш ҳу­қуқига эга. Боланинг ҳаёти ёки соғ­ли­ғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт. Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт", деб белгилаб қўйилган.

Замон шиддат билан тараққий этяпти. Ўз ҳақ-ҳу­қуқини яхши билган шахс мажбурият ва бурчларини ҳам англай олишини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Шундай экан, болаларимизга улар ҳали кичиклигиданоқ ҳуқуқлари тўғрисида маълумот беришимиз керак. Зотан, бу билан ҳуқуқий демократик жамият барпо этишга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Воҳиджон ОДИЛОВ, Андижон вилоят прокурори ёрдамчиси


- 2014-08-14 -

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган ҳуқуқий меъёрларга кўра, мулк­чиликнинг турли шаклларидаги корхона, муассаса ва ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлар ўртасидаги, иқтисодиёт соҳасида ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хўжалик низоларини ҳал этиш Олий хўжалик суди ва хўжалик судлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади. Ҳар бир хўжалик юритувчи субъект  ўзининг бузилган ёки низолашаётган ҳуқуқ ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг ҳимоя қилинишини сўраб, Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексида белгиланган тартибда хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақли.

Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари — иқтисодиёт соҳасида ва уни бош­қариш жараёнида корхона, муассаса, ташкилотларнинг бузилган ва низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодиёт соҳасида қонунчиликни мустаҳкамлаш ва шартнома муносабатларидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кў­мак­лашишдан иборат.

Хўжалик процессуал кодексида манфаатдор тараф хўжалик низоларининг қайси турларидаги ишлар юзасидан судга мурожаат этиши мумкинлиги белгиланган бўлиб, уларга: иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар, юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қо­нунда белгиланган тарзда олган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бош­қа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга доир ишлар; иқтисодиёт соҳасида ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бў­лиши учун аҳамиятга эга бўлган факт­ларни аниқлаш тўғрисидаги ишлар; ташкилотлар ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар киради.

Прокуратура органларининг вазифаси хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий ва бошқа ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган иқтисодий, молиявий, мулкий муаммоларни ҳар томонлама ҳуқу­қий тартибга солишнинг аҳамиятини оширишдан иборатдир. Прокуратура органлари ўзларига берилган ваколатлар доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг бузилган мулкий ҳуқуқларини тиклаш ва айбдор шахсларни қонун билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

Хўжалик низоларига оид иш­ларнинг суд муҳокамасида кўрилишида прокурорнинг иштирок этиши, унинг давлат манфаатлари ва юридик шахс­лар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ­ларини ҳи­моя қилиш мажбурияти унга юкланган конституция­вий ваколатлардан келиб чиқади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган иқтисодиётнинг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат мулк эгаларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий муҳофазасини кафолатлайди.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлганлиги боис, прокуратура органларининг хўжалик судлов соҳасида қонунийликни таъминлаш фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда.

Судларда жиноят, фуқаролик ва хўжалик ишлари кўрилишида прокурор иштирокини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси "Прокуратура тўғрисида"ги (янги таҳрири) Қонунининг 4-моддасида белгилаб берилган. У прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу эса қонун устуворлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қўчқор РАҲИМОВ, Хоразм вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси


- 2015-01-08 -

МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин ўтган йиллар давомида таълим соҳасида ёш авлоднинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида улкан тарихий ишлар амалга оширилди.  Бугунги кунда мамлакатимизда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи биз учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги ҳал қилувчи вазифа бўлиб, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилишининг ўзи жамият ҳаётининг турли соҳаларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, биринчи навбатда, ёш авлоднинг маънавий камол топишида муҳим ўрин тутувчи таълим соҳасида уларнинг  манфаатлари таъминланишини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлашни, амалдаги қонунчилик тизимини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишни, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ҳуқуқнинг илғор нормаларини амалдаги қонунчиликка татбиқ қилишни тақозо этади.

Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши жамият томонидан инсон ва унинг ҳаётига, турмуш тарзига бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқишга имкон яратди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилиниши инсон омилига бўлган тамомила янгича муносабатлар тизими яратилишига асос бўлди. Шу жумладан, фуқаролик жамиятини шакллантиришда ўзининг мустақил фикри ва дунёқарашига эга бўлган шахсни тарбиялаш, уни комил инсон даражасига етказиш ҳар бир жамиятнинг олий мақсади эканлигини эътиборга олиб, таълим соҳасини изчиллик билан ислоҳ қилиш давлатимиз олдида турган навбатдаги долзарб вазифа сифатида ўрин олди. Ушбу вазифаларни мувафаққиятли бажаришга оид самарали тизимни шакллантириш, унинг ҳуқуқий заминини яратиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилдики, бунда билим олиш ҳуқуқи энг муҳим ҳуқуқ ва эркинликлар сифатида тан олиниб, уни амалга оширишда таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари, давлат таълим стандартларига оид қоидалар белгилаб қўйилди.

Истиқлолнинг илк давридаёқ давлатимиз томонидан таълим тизимига катта эътибор берилди. Зеро, айнан таълим миллий давлатчиликни барпо этиш, маънавий уйғониш, иқтисодий юксалиш йўлида пайдо бўладиган қи­йинчиликларни енгиб ўтишда энг муҳим соҳалардан бири саналади.

Бу масала бугун ислоҳотлар жараёнида ҳам  ўзининг долзарб аҳамиятини йўқотгани йўқ. Янги бозор иқтисодиёти шароитида малакали, дунёқараши кенг мутахассисларни камол топтириш айнан шу соҳанинг ривожига ҳар томонлама боғлиқ.

Болаларнинг таълим соҳасидаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мамлакат келажаги учун етук малакали кадрлар тайёрлашнинг ҳам зарурий шарти ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида халқимизнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий қадриятларга таянган ҳолда ҳамда замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлаш жамият тараққиётининг муҳим шарти сифатида эътироф этилди. Зеро, Юртбошимиз: "Таълим-тарбия — онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилайдиган омилдир. Бинобарин, таълим-тарбия тизимини ўзгартирмасдан туриб, онгни ўзгартириб бўлмайди. Онг­ни, тафаккурни ўзгартирмасдан туриб эса биз кўзлаган олий мақсад — озод ва обод жамиятни барпо этиб бўлмайди", деб бежиз таъкидламаган.

Шу билан бирга, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига биноан республикамизда узлуксиз таълим тизимининг ўзбек моделини ишлаб чиқиш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш муҳим вазифалардан бири деб белгиланган. Бу вазифаларни муваффақиятли ҳал қилишда профессор-ўқитувчиларнинг роли беқиёс. Шу маънода олий таълим тизимида педагогик олий билимгоҳлар алоҳида ўрин тутади. Улар олий маълумотли профессор-ўқитувчилар, катта илмий-методик салоҳиятга эга бўлган халқ хўжалиги учун зарур малакали мутахассис кадрлар тайёрловчи масканлардир.  Мамлакатимизда бундай олий таълим даргоҳлари ишини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикасида таълим-тарбия соҳасидаги олиб борилаётган давлат сиёсатининг асосий мақсади миллий тажрибанинг таҳлили ва таълим тизимидаги жаҳон миқёсидаги ютуқлар асосида тайёрланган ҳамда юксак умумий ва касб-ҳунар маданиятига, ижодий ва ижтимоий фаолликка, ижтимоий-сиё­сий ҳаётда мустақил равишда мўлжални тўғри ола билиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол вазифаларини илгари суриш ва ҳал этишга қодир кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган. Ҳар бир шахснинг таълим-тарбия соҳасидаги фаоллиги, унинг чинакам фуқаровий муносабати, демократик ислоҳотларга интилувчанлиги белгиланган мақсадларга тезроқ эришишнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади.

Жўрабек Рахманов, Хоразм вилоят прокуратураси бўлим прокурори


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">