A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРИМИЗДА

ЎЗГАЛАР МУЛКИГА КЎЗ ОЛАЙТИРГАНЛАР

Ўзгалар ишончига кириб, уларни алдаш орқали мўмай даромадга эга бўлаётган кимсалар, афсуски, орамизда ҳали ҳам учраб туради. "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки Бунёдкор филиали раҳбар ва ходимларидан иборат жиноий гуруҳни бунга мисол сифатида кўрсатиш мумкин.

Филиал бошқарувчиси Олим Азизов, кредит бўлими бошлиғи ва кейинчалик етакчи мутахассис сифатида фаолият кўрсатган Иқбол Исмонов, жамғарма операциялари ва минибанклар сектори мудири Фарҳод Нишонов ва мазкур сектор сўнгги назорат ходими Қудрат Усмоновлар ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкига кўз олайтиришди.

2013 йилнинг августида И.Исмонов таниши "Марказий газ ойл" МЧЖда таъсисчи-тадбиркор вазифасида ишловчи М.Расуловни банкка бошлаб келади ва бошқарувчи О.Азизовнинг ҳузурига олиб киради. Уларни илиқ кутиб олган О.Азизов салом-аликдан сўнг мақсадга ўтиб, филиалда битта муаммо чиққанини, яъни банк операцияларига пул етмасдан, режа бажарилмаганини айтади ҳамда М.Расуловдан "Ҳамкорбанк"даги ҳисоб рақамидан фойдаланишга 60 млн. сўм пулни филиалга ўтказиб туришини сўрайди. Бу маблағни икки кундан кейин қайтаришга ваъда ҳам беради. Бунинг эвазига эса кейинчалик банкнинг барча хизматларидан исталган пайтда фойдаланиши мумкинлигини ҳам қистириб ўтади.

Бошлиқнинг бундай ваъдаларига ишонган М.Расулов соддалик қилади. Сўралган маблағни уларнинг қўлига топширади. Бироқ орадан бир неча кун ўтганидан кейин ҳам пуллардан дарак бўлмайди. Энди М.Расулов "Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Бунёдкор филиалига тез-тез қатнайдиган бўлиб қолади. Бироқ ваъдаларни қуюқ қилган О.Азизов ҳар сафар иш жойида йўқ бўларди. Уяли телефони эса ўчирилган.

Ниҳоят, 2013 йилнинг сентябрь ойида "ваъдабоз" маблағни бир неча қисмга бўлиб қайтарди. Аммо шунда ҳам ҳаммасини эмас. Бошқарувчи унга яна 6 млн. 550 минг сўм бериши керак эди. Найрангбозлар М.Расуловни чув тушириш учун яна бир ҳийлани ўйлаб топишди.

И.Исмонов М.Расулов билан учрашиб, раҳбари унинг ҳисоб рақамини "Ҳамкорбанк"дан "Ўзсаноатқурилишбанк" Бунёдкор филиалига ўтказса, қолган пулни тезроқ қайтариш имконияти мавжудлигини билдирди. Шунингдек, у банкдаги барча хизматлардан исталган пайтда, хоҳлаганча фойдаланиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтди. Бу ҳақда ўйлаб юрган М.Расулов ноябрь ойларида О.Азизовни "тутиб олишга" муваффақ бўлди. У ҳам ходимларидан бирини чақиртириб, унинг олдида М.Расуловга катта-катта ваъдаларни берди. Августда бошланган ва атиги икки кунда қайтарилиши кутилган қарз ноябргача чўзилиб кетди. Шундай бўлса ҳам жабрдийда ҳисоб рақамини бошқа банкдан фирибгарлар ишлаётган молия муассасасига ўтказишга рози бўлди. Бу билан у яна бир марта нияти бузуқларнинг тўрига илинди.

2014 йилнинг 28 январида ана ўша шахсий жамғармасидан пулларни олиш мақсадида "Ўзсаноатқурилишбанк" Бунёдкор филиалига ташриф буюрган М.Расулов бундан бир ҳафта олдин унинг ҳисобидан розилигисиз  3 млн. 500 минг сўм олинганини аниқлади. У бу ҳақда тегишли идораларга мурожаат қилганидан сўнггина банк мутасаддилари оёғи куйган товуқдек югуриб қолишди. Дастлаб О.Азизов И.Исмонов ва Ф.Нишоновларни "чопар" сифатида жўнатиб, 3 млн. 500 сўм пулни қайтарди. Кейин ана ўша уч ярим миллион сўм розилиги билан олингани тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекишни сўради. Бироқ...

Тергов чоғида И.Исмоновнинг бошқа қинғирликлари ҳам фош бўлиб қолди. Хусусан, у бир таниши фуқаро М.Долимовни ҳам 19 минг 700 АҚШ доллари ва 20 млн. 600 минг сўмга чув туширгани аён бўлди. Ҳуқуқ-тартибот органларининг кўмаги билан фирибгарларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатларига чек қўйилди. 

"Ўзим хон, кўланкам майдон", деб ўйлаган бу кимсаларга суд томонидан тегишли жазо тайинланди. Шунинг­дек, жабрланувчиларга етказилган зарарлар тўлиқ қопланди.

Асатилло ИСМОИЛОВ, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Андижон вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи


- 2015-07-09 -

ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРИМИЗДА

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни фуқароларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат этиши борасидаги ҳуқуқларини янада кенгайтирди.

Асосий Қонунимизнинг 19-моддасида "Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мус­таҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас", дейилади.

 Давлат органларига қилинаётган мурожаатларнинг аксариятини шикоятлар ташкил этади. Масалан, 2015 йилнинг 11 ойи давомида Элликқалъа туман прокуратурасига жисмоний ва юридик шахслардан жами 325 та мурожаат келиб тушган. Шундан 165 таси ҳал қилиниб, 65 таси қаноатлантирилган. 99 таси бўйича тушунтиришлар берилиб, 160 та ариза тегишлилиги бўйича жойларга юборилган. Натижада 65 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган. Текширишлар натижаси бўйича 10 нафар шахс интизомий ва 9 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. Етказилган 5 млн. 269 минг сўм зарар ихтиёрий қопланган.

Туман прокуратурасида ишонч телефонлари ор­қали билдирилаётган, фуқароларимизни қийнаётган муаммолар зудлик билан ҳал қилинаяпти. Жумладан, туманнинг "Навоий" овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тамара Сагидуллаева туман прокуратурасининг "Ишонч телефони"га туман почта алоқа тармоқлари томонидан қизи Арзайим Сагидуллаеванинг қарамоғидаги вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пуллари кечиктирилаётганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Аниқланишича, ушбу алимент пуллари туман почта алоқа бўлимига 2015 йил 15 октябрь куни келиб тушган. Лекин туман почта алоқа тармоқлари бўлими бошлиғи Ж.Фахрутдиновнинг эътиборсизлиги туфайли алимент пуллари ўз вақтида тўланмасдан келинган. Туман прокуратурасининг аралашуви билан Т.Сагидуллаеванинг мурожаати қаноатлантирилди ва туман почта алоқа бўлими бошлиғи Ж.Фахрутдинов интизомий жавобгарликка тортилди.

2015 йилнинг 23 август куни тумандаги "Эллик­қалъа" овул фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган "Бўстон 106" фермер хўжалиги раҳбари Г.Шарипов пахта ва шоли майдонларини суғорадиган сув насосининг ички қурилмаларини туман электр тармоқлари ходимлари қарздорлиги боис олиб кетганлиги тўғрисида мурожаат қилди. Туман прокуратураси томонидан мазкур мурожаат бўйича текшириш олиб борилиб, туман электр тармоқларининг "Элликқалъа" овул фуқаролар йиғини ҳудудига қарашли     1-сонли бўлим бошлиғи Ш.Кабуловнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан маъмурий иш қўзғатилди ва Г.Шариповнинг мурожаати қаноатлантирилди.

 Шунингдек, тумандаги "Амиробод" овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқаро И.Атаджановнинг техникаларга сервис хизматини кўрсатувчи дўкон қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб туман архитектура бўлимига ёзма равишда қилган мурожаати эътиборсиз қолдирилган. Мурожаат туман прокуратураси томонидан ўрганилганида фуқаро И.Атаджановнинг аризаси ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги аниқ­ланди. Шуларга асосланиб, туман архитектура бўлими бошлиғига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

Хулоса қилиб айтганда, мурожаатлар бир томондан аҳоли муаммоларга бефарқ эмаслигидан, иккинчи томондан, фуқароларнинг прокуратура органларига ишонч билан қараётганидан дарак беради. Ушбу ишончни оқлаш бизнинг бурчимиздир.

Улуғбек АЛЛАБЕРГЕНОВ, Элликқалъа туман прокурорининг ёрдамчиси


- 2016-01-07 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">