A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА КЕЛГУСИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

ОҒУФУРУШЛАР ПАНЖАРА ОРТИГА РАВОНА БЎЛИШДИ

 

Ҳаёт ўзи азалдан шундай: кимдир ғолиб, кимдир эса мағлуб. Инсон инсондан мағлубиятга учраши табиий бир ҳолдир, аммо нафси теграсида ожиз қолиши бориб турган тубанлик. Ўз нав­батида, бу қуллик, манқуртликка маҳкум бўлмоқ, дегани ҳам. Савол туғилади: хўш, бу қандай қуллик, қандай манқуртлик?

"Камикадзе" атамасини эшитгансиз. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзини ҳарбий самолёти билан портлатиб, қурбон қилиши орқали Америка ҳарбийлари ва ҳарбий базаларига қирон келтирувчи япон зобитларини шундай деб аташган. Кейинчалик бу атама турли оқимлар таъсиридаги динни ниқоб қилиб олган жангари тўдалар, террорчилар ва мафия орасида амалда кенг қўлланилиб, дунё мамлакатлари тинчлигига раҳна сола бошлади. Бу борада пухта-пишиқ тузилган "сценарий" асосида иш кўрувчи валинеъматлар, дунёнинг тизгинини қўлларига олишга уринаётган катта куч — "қўғирчоқбоз" сиёсатдонлар ўз қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун мақсадлари йўлида шундай одамларни тайёрлашадики, улар маълум бир миқдорда "наркотик" қабул қилишади-да, мияларига сингдирилган ақида таъсири остида ҳеч нимадан тап тортмайдилар, ҳатто ўзларини қурбон қилишдан ҳам. Баъзи мутаассиблар бу ҳолни "Худо йўлида шаҳид бўлиш"га йўйишади. Аслида эса бу мутлақо нотўғри тушунча. Негаки, Аллоҳ ўз жонига қасд қилгувчиларни хуш кўрмайди. Камикадзе, бир сўз билан айтганда, манқурт деганидир. Ман­қурт эса ўз-ўзини бошқара олмайдиган, ўз фикрига эга бўлмаган, кимнингдир буйруғи ва таъсири остида иш бажарувчи қул, зомби…

Нима, улар тасодифан шундай бўлиб қолган, деб ўйлайсизми? Йўқ! Кейин, бу сиз ўйлаганчалик машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг "Асрга татигулик кун" асаридаги ман­қурт — Найман онанинг ўғли Жўламон ҳам эмас. Биз айтмоқчи бўлган манқуртлар ундан ҳам баттар, маънавиятсиз, ўз келажагининг Азроили ва гўркови… Наркомания касалига мубтало бангилардир.

Гиёҳвандлик бу ҳақиқий ман­қуртлик! Бу шундай оғуки, унинг таъсирида инсон онги ва хулқида салбий ўзгаришлар содир бўлиб, ҳаёти дўзахга айланади. Киши бир бор гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилдими, тамом, ўз-ўзидан унга тобе бўлиб қолади. Бу эса, шак-шубҳасиз, дўзах сари йўл демак.

Ҳаётда биринчи марта гиёҳванд модда қабул қилаётган одамлар ўзларини шундай оқлайдилар: "Мен шунчаки тотиб кўраман, холос…" Эҳтимол, чиндан ҳам бир маротаба "маза"сини кўриш билан кифояланар, лекин кўп ҳолларда бунинг акси бўлади: яна бир марта, яна бир марта, яна… яна…

Бу "тобе"лик эса, "қора бозор"дан "нон топиш" илинжидаги кимсалар учун айни муддао. Чунки уларнинг "мол"ига қанча харидор кўпайса, шунча яхши.

Қобил Рўзиматов, Улуғбек Рустамов ва Дилмурод Олимов ҳам ана шу жирканч йўлни танлашди.

Аслида Қобил икки марта, Улуғбек эса бир марта жиноят содир этиб судланишган. Ақли расо киши бу вазиятда аллақачон тузалиш йўлига ўтиб, ҳаётига мазмун киритган бўларди. Бу икки кимса эса "қоронғида топишган кўрлар" мисол пана-панада кўришиб, наша савдосини авж олдириб юборишди.

— Дилмурод, анавиндан борми? — сўради кунларнинг бирида Улуғбек шеригига қўнғироқ қилиб.

— Бўлмаса-чи! — эрталабдан савдоси юришаётганидан дарак берган бу қўнғироқдан Дилмуроднинг кайфияти кўтарилиб кетди. — Кеча Қобил билан кўришгандим, уйида бор экан…

— Бир танишим сўраётганди… Иккаламизга ҳам улуш қолади, дейман-да… Ҳозир у билан бирга уйингга ўтамиз…

— Уйга эмас, Толмозор кўчасига бораверинглар. Ўша ерда кўришамиз.

Дилмурод айтилган манзилга етиб борганида, Улуғбек нотаниш йигит билан уни кутиб турарди. Салом-аликдан сўнг Улуғбек танишидан 150 минг сўм пул олиб, унга узатди. Дилмурод эса пулларни киссасига жойларкан, "ҳозир чиқаман", деганча рўпарадаги кўча ичига — Қобилнинг уйига кириб кетди. Дам ўтмай иккита целлофанда нимадир кўтариб чиқди.

— Мана, ака, айтганингиздек, "тозаси"!

Бу Дилмурод учун ҳам, унинг жиноий шериклари учун ҳам тузоқ эди. Улар буни рўпарасида пайдо бўлган ҳу­қуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари пайдо бўлганидагина англашди. Холислар иштирокида иккита целлофан очиб кўрилганда, унда 10 бўлакка бў­либ, сотишга тайёрлаб қўйилган 1,07 грамм "гашиш" борлиги маълум бўлди.

Суд бўлди. Учала ҳамтовоқ ҳам суд ҳукми билан турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, уларнинг ўзи ҳам гиёҳвандлик дардига мубтало эканлиги инобатга олиниб, мажбурий тартибда даволаш чоралари кўриладиган бўлди.

Минг афсуски, бундай мисолларни яна келтириш мумкин. Бироқ гап келтирилган мисоллар-у рақамларда эмас, балки бунинг натижасида юзага келадиган фожиавий оқибатларда. Ажабланарлиси шундаки, бу оғуни сотаётганлар бир томондан, кимнингдир умрини хазон қилаётган бўлса, иккинчи томондан, ўз оиласи тирикчилигини ана шу жирканч "бизнес"и туфайли юритяпти. Наҳотки, у фарзандларига ҳаром луқмани раво кўрса? Бу "ажал уруғи"ни харид қилаётган мижознинг болалари-чи? Уларнинг тақдири нима бўлади?

Мана шу саволлар теграмизда тинмай чарх ураркан, қалбларда гиёҳванд ва гиёҳвандликка нисбатан нафрат ҳисси жўш уради. Зеро, бугунги кунда юртимизда, айниқса, ёшлар орасида кенг миқёсда олиб борилаётган гиёҳвандликка қарши кураш ҳаракати замирида ҳам бу иллатни таг-томири билан йўқотишдек эзгу мақсад ётибди.

Шундай экан, бу курашдан ҳеч бир инсон четда турмаслиги, ҳеч бўлмаса, ўзи яшаётган маҳалла, қишлоқ, шаҳар ёшларини иллат домига тушиб қолишидан асраган ҳолда, уларни нурли манзилларни кўзлаб одимлашга ундаши билан ҳисса қўшиши керак.

Сардорбек РЕЖАББОЕВ, Андижон вилоят прокуратураси бўлим прокурори


- 2014-09-11 -

ЗУЛМАТ КЎЧАЛАРГА БОШЛАГАН ОҒУ

Гиёҳвандликни касб қилган Санжар Саматов (исм-фа­милия­лар ўзгартирилган) қирқ ёшда. Тоғни урса талқон қилгудек кучи бор. Бир неча йиллардан буён гиёҳванд моддаларни истеъмол қилади. Уни жилла қурса, тўрт нафар норасидасининг тақдири ҳам, келажаги ҳам ташвишга солмайди. Тўғри йўлга қайтиш унинг учун ўлимдан ҳам оғирроқ. Нафсининг ором топиши учун, ўша "зорманда"ни топиш учун ҳеч нимадан қайтмайди. Болаларининг ризқини қийишдан ҳам.

Ҳа, Санжарнинг гиёҳванд моддаларга ружу қўйиши, ундан халос бўлишни истамаслигининг ўзи жиноят. Бу уни қонунбузарликнинг минг бир кўчаларига бош суқишга мажбур этаверади.

У ўзига Қирғизистон Республикасидан яхшигина "ҳамкор" топиб олди. Гиёҳванд моддани ундан улгуржи олади-да, ўзидан "ортгани"ни сотади.

Ўша куни ҳам айни ёзнинг жазирамасида иссиқдан лоҳас бўлаётган Санжарни хумор ҳам безовта қила бошлади. Телефонига тез-тез қараб қўяр, қирғизистонлик ҳамтовоғидан хабар кутарди. Ниҳоят, ундан қўнғироқ бўлди.

— "Мол"ни олиб ўтдим, ўтган сафарги жойда... Нархи келишганимиздек...

Санжарнинг кўнгли ёришди. Кўз олдига Янгиқўрғон туманининг Исковот қишлоғидаги маккапоя келди. Демак, бу гал ҳам "қассоб" гиёҳванд моддани ўша ерга яширган. У чўнтагига 300 АҚШ долларини солди. Чунки нарх шундай белгиланган. Сўнг таниши Эркинга қўнғироқ қилди. Унинг "Жигули"си бор. Унга гапнинг очиғини айтиб қўя қолди:

— Бу сафар салмоғи кўпроқ, сенга ўттизини бераман, — деди.

Эркин бироздан сўнг учрашишлари мумкинлигини айтди. Орадан кўп ўтмай улар манзил томон йўл олишди. Санжар айтилган жойни осонгина топди. Гугурт қутиларига жойланиб, қадоқланган 1752,62 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддасини машинанинг орқа ўриндиғига жойлади. Улар ортга — Наманган шаҳрига қайтишди. Бироқ йўлда машинани ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тўхтатишди...

Суд Санжар Саматовни 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм ўқиди. Жазони ўташ даврида унинг гиёҳвандлик ва алкоголизмга қарши даволаниши таъминланади.

Учқун ИНОЯТОВ, Наманган вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси


- 2015-06-18 -

ЙИЛ САРҲИСОБИ ВА КЕЛГУСИ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМАСИ

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли Кучларда қо­нун устуворлигини таъ­минлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг, жумладан, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган йил давомидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Ш.Уза­ков раислигида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари А.Хусановнинг ахбороти тинг­ланди.

Ҳисобот даврида ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва қонунчилик тарғиботи тадбирлари натижасида Қуролли Кучларда ҳарбий интизомнинг янада мустаҳкамланишига эришилди. Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳу­қуқий маданиятини янада юксалтириш, ҳуқуқий тарбия ишларини такомиллаштириш, шунингдек янги қабул қилинган қонунлар, қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қў­шимчалар мазмун-моҳиятини ижрочиларга, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик эътиборига тезкорлик билан етказиб бориш ишлари самарали йўлга қўйилди. Қўшинларда қонун устуворлиги, ҳуқуқ-тартибот ва ҳарбий интизомнинг барқарорлиги таъ­минланмоқда.

Қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳаёти ва соғ­лиғини сақлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хизмат ва яшаш жойларида қулай шарт-шароитлар яратилиши, шу билан бирга, "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури ижроси доирасида Қу­ролли Кучларимиз фахрийларининг, ҳарбий хизматдан захирага бўшатилган пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий муҳофазасини амалда таъминлаш ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан назорат остидаги ҳарбий қисм ва муассасаларда режа асосида ҳамда қонунда белгиланган тартибда текширишлар ўтказилиб, натижасига кўра прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилганлиги қайд этилди.

Ҳарбий прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларни белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиб, қонуний асосларда ҳал қилиш, шунингдек фуқароларнинг, шу жумладан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳам­да юридик шахслар вакилларининг қабулини ташкил этиш таъминланганлиги ҳам­да мурожаатларни электрон шаклда қабул қилиш амалиёти жорий қилинганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, йиғилишда кадр­ларни танлаш, тарбиялаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг захирасини шакллантириб бориш ишлари изчиллик билан олиб борилгани, янги қабул қилинган қонунлар, қо­нунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини мукаммал ўз­лаштириб бориш юзасидан тест ва оғзаки шаклдаги синовлар самарали йўлга қўйилгани, ходимлар билан мунтазам равишда ўқув семинар маш­ғулотлари ташкил этиб келингани эътироф этилди.

Ҳайъат мажлисида ҳарбий прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди, соҳаларда йўл қўйилган камчиликларга танқидий жиҳатдан ёндашилиб, "Соғлом она ва бола йили"да амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Ҳайъат аъзоларининг тўлиқ таркибида ҳамда Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси, Тошкент ҳарбий округ ва Чирчиқ ҳарбий прокуратуралари офицерлари, ҳарбий округ ва ҳудудий ҳарбий прокурорлар иштирокида ўтган йиғилишда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи И.Ачилов иштирок этди.

Ҳайъат мажлиси якуни бў­йича қарор қабул қилинди ва келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Ботир Собиров, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг матбуот хизмати бўйича ёрдамчиси


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">