A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ОИЛА БАХТЛИ БЎЛСА, ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ БЎЛАДИ

САМАРАЛИ ҲИМОЯ

Юртимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир. Зеро, уларнинг қонуний манфаатларини муҳофаза қилиш йўлида қўйилиши мумкин бўлган ҳар қандай тўсиқларнинг бартараф этилишини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Бош прокуратуранинг судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш бўлими томонидан бу борада жорий йилнинг ўтган уч ойида муайян ишлар амалга оширилган.

Судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор иштирокининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, фуқаролар, давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Бош прокурорнинг 2004 йил 11 майдаги 22-сонли буйруғи ва ҳайъат қарорлари талабларидан келиб чиқилган ҳолда муайян тадбирлар амалга оширилган.

Таҳлилий маълумотларга кўра, қайд этилган даврда биринчи инстанция судлари томонидан жами 37098 (2012 йилнинг шу даврида 39375) та фуқаролик ишлари ва 11616 (407 988) та ишлар суд буйруғи тартибида кўрилган.

Прокурор иштироки шарт бўлган барча суд инстанцияларида прокурор ваколатининг тўлиқ таъминланганлиги ўз навбатида қонун талабларига риоя қилинишида муҳим аҳамиятга эга бўлгани боис, судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор иштирокини таъминлаш, суд қа­рорларининг қонунийлигини апелляция муддатларида ўрганиб бориш, ноқонуний суд қарорларига протест келтириш самарадорлигини ошириш борасида ишни тўғри ташкил қилиш ва назоратни таъминлаш фаолиятига алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, апелляция инстанциясида 160 (240) та, кассация инстанциясида 243 (312) та, назорат тартибида 72(47) та суд қарорларига нисбатан протестлар келтирилган. Суд қарорларига протест келтириш самарадорлиги апелляция инстанциясида 95, кассация инстанциясида 98 ҳамда назорат инстанциясида 59 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврдаги кўрсаткичга қараганда бир қанча ортган.

Шу билан бир қаторда, 31 та фуқаролик ишлари бўйича қабул қилинган суд қарорлари Олий судда бекор қилинган ёки ўзгартирилган.

Шуни қайд этиш лозимки, ноқонуний суд қарорларига нисбатан Олий судга протест киритиш орқали фуқаролар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши Бош прокуратурага келиб тушаётган мурожаатларнинг тўғри ҳал қилинишида муҳим ўрин тутмоқда. Жумладан, Олий суд судлов ҳайъатида 19 та иш бўйича суд қарорларига нисбатан Бош прокуратура томонидан протест келтирилган.

Фуқароларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш борасидаги тадбирлар "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистан Республикаси Бош прокурорининг "Фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишида қонунийликни таъминлаш тўғрисида"ги 37-сонли буйруғи талаблари асосида ташкил қилинган.

Бўлимда асосий эътибор фуқаролар мурожаатларининг қонунда белгиланган муддатларда ҳал қилинишига қаратилган бўлиб, 2013 йилнинг 3 ойида бўлимга фуқаролардан жами 1006 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Шундан 234 таси бевосита бўлим ходимлари томонидан кўриб чиқилган.

Фуқароларнинг аризалари асосида жами 35 та фуқаролик ишлари назорат тартибида ўрганилиб, суд қарорларининг қонунийлигига баҳо берилган. Ҳал этилган аризаларнинг 23 таси ишга тиклаш, 130 таси уй-жой масалалари юзасидан, 10 таси моддий-маънавий зарарларни ундириш билан боғлиқ аризалардир. Бўлим ходимлари томонидан 75 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларга тушунтириш берилган ва мурожаатлари текширилган.

Фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш давомида тарафлар ёки учинчи шахсларнинг ҳаракатларида фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, мансаб сохтакорлиги ва шу каби жиноий хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган ҳолларда тегишли тартибда жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чораларнинг кўрилиши таъминланган.

Хусусан, фуқаро М.Тилла­еванинг аризасига асосан, даъвогарлар Баҳром ва Бахтиёр Разиковларнинг жавобгарлар Расима ва Гулзина Разиковалар, М.Тиллаева, Ш.Мамадиев ҳамда Шаҳрисабз туманидаги 1- ва 2-сонли давлат нотариал идораларига нисбатан уй-жойнинг ҳадя ва олди-сотди шартномаларини ҳақи­қий эмас, деб топиш, уйдан мажбурий чиқариш ҳақидаги фуқаролик иши назорат тартибида ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди.

Фуқаро Р.Разикованинг қизи Г.Разикова онасини парваришлашни ваъда қилиб, низоли уйни ҳадя шарт­номаси орқали ўзининг номига расмийлаштириб олиб, онасини уйдан чиқариб юборганлиги ва уйни 2008 йил 1 ав­густ­да ўзга фуқарога сотиб, ўзи эса бошқа жойга яширинча кетиб қолганлиги ҳаракатларида фирибгарлик, яъни ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли Гулзина Разиковага нисбатан 2013 йил 4 февралда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида Г.Разикова қочиб яширинганлиги сабабли, унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Шунингдек, ҳадя ва олди-сотди шартномаларини расмийлаштирган нотариуслар Д.Мўминова ва М.Қаландаровларга нисбатан Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига идоравий хизмат текшируви тайинланган.

Бош прокуратура томонидан 2011-2012 йилларда битимни ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиёти ҳамда мазкур тоифадаги ишларнинг кўрилишида прокурор иштироки самарадорлиги аҳволи ўрганилиб, умумлаштирилган. Бу даврда судлар томонидан жами 1406 та битимни ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ ишлар кўрилган бўлиб, қуйи прокуратуралар томонидан судларнинг мазкур тоифадаги ажримларига нисбатан жами 280 та, шундан 122 та апелляция ва 102 та кассация ҳамда 56 та назорат тартибида протест­лар келтирилиб, асоссиз суд қарорларини қонунга мувофиқлаштириш чоралари кўрилган.

Биринчи инстанция судларида кўрилган битимни ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ ишларнинг 985 таси апелляция ва кассация босқичларида кўрилиб, шундан 267 таси бўйича суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Уларнинг 224 таси ёки 83,8 фоизи прокурор протестлари ҳисобига тўғри келган.

Бундан ташқари, Бош прокуратуранинг ташаббуси билан ушбу масалани ўрганиш жараёнида жойларда битимни ҳақиқий эмас, деб топиш билан боғлиқ ишлар бўйича ноқонуний суд қарорларига нисбатан жами 43 та, шундан 37 та кассация ва 6 та назорат тартибида протестлар келтирилди.

Мазкур масала Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураларининг тезкор йиғилишларида муҳокама қилинди.

Шу ўринда қайд этиш лозимки, судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш борасидаги фаолиятнинг тарғиботига алоҳида аҳамият қаратилган. Бўлим ходимлари томонидан қайд этилган даврда 33 та тадбирлар ўтказилди. Шунингдек, 9 та қонунлар ва бош­қа меъ­ёрий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича таклифлар берилди.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, Бош прокуратура томонидан судларда фуқаролик ишлари кўрилишида прокурор иштирокини таъминлаш, суд қарорларининг қонунийлигини апелляция муддатларида ўрганиб бориш, ноқонуний суд қарорларига протест келтириш самарадорлигини ошириш борасида ишни тўғри ташкил қилиш ва назоратни таъминлаш фаолиятига ҳамда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоя қилинишини самарали таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ботир НОРОВ, Бош прокуратура бўлим бошлиғи


- 2013-05-16 -

ОИЛА БАХТЛИ БЎЛСА, ЖАМИЯТ МУСТАҲКАМ БЎЛАДИ

Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Ўзбекистондаги бугунги аҳволни дунёдаги бошқа давлатлар билан қиёслаб солиштириш асносида АҚШда фаолият кўрсатаётган, катта обрўга эга бўлган, Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан "Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси" деган мавзуда 2015 йилда эълон қилинган тадқиқот материалларига алоҳида эътибор қаратди.

Таъкидланишича, ушбу нуфузли ташкилот шу йўналиш бўйича ўз хулосасини чиқариш учун жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда сўров ўтказиб, катта ёшдаги 142 минг шахс­нинг фикрини ўрганган. Сў­ровномада 3 та савол ўртага қўйилган.

 "Бизнинг мамлакатимиз, Ўзбекистонимиз бу сўровнома натижаларига кўра, дунёдаги 141 та давлат орасида 2-ўринни эгаллаганини алоҳида мамнуният билан таъкидлашимиз лозим, — деб қайд этди Президентимиз ўз маърузасида. — Бизнинг бундай ўта муҳим масала, яъни юртимизда тинч ва осуда ҳаётни асраш ва ҳимоя қи­лиш бўйича мана шундай юксак даражага кўтарилганимиз, бу соҳада олиб бораётган ишларимиз халқаро миқёсда кенг эътироф этилгани, ҳеч шубҳасиз, барчамизга ғурур ва ифтихор етказади".

Кўнгилларга чексиз мамнуният бахш этадиган бу далилларни таҳлил қилиб, беихтиёр юртимизнинг мусаффо ва осуда осмони остида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари кўз олдингизга келади. Биргина воҳамиз марказидаги янгиланишларга назар солинг. Кўҳна ва навқирон Қарши шаҳри янгиланишлар оғушида кундан-кун ўзгача чирой очиб бормоқда. Шаҳарнинг барча бурчакларидан кўтарма кранлар миноралари кўзга ташланиб туради. Кўчалару хиёбонларда бунёдкорлик гулдуроси янграйди. Эски, паст­қам иморатлар бузилиб, ўрнида бири-биридан кўркам, муҳташам бинолар қад ростлаб бораяпти. Тарвақайлаб кетган бесўнақай дарахтлар ўрнида сафга терилган дурдай янги ниҳоллар бўй кўрсатмоқда.  Бу янгиланишлар беихтиёр кўнг­лингизга кўчади. Қалбингизда янги-янги орзулар, эзгу мақсадлар пайдо бўлаверади…

Дўппини бошдан олиб, бир ўйлаб кўрайлик. Дунёнинг оловли нуқталарида бундай улуғвор ўзгаришлар одамларнинг тушига ҳам кирмайди. Портлаб, вайронага айланган шаҳару қишлоқлар, мактаблар, шифохоналар, ўқ ёмғирлари остида юрак ҳовучлаб кун кечиришга мажбур бўлаётган одамлар, аёллар, болалар... Мактабу коллежга ўқиш­га бориш у ёқда турсин, уйқуга кетишдан олдин эрта тонгни тинч қарши олишига ҳам ишонмай қолган ёшлар... Жаҳон ахборот агент­ликларининг хабар беришича, Сурияда бир чақалоқ жароҳатланган она қорнидан автомат ўқи билан бирга туғилган. Туркия­даги қочоқлар лагерига келтирилган, кўз ўнгида яқинларидан айрилган бир суриялик бола мухбирнинг фотоаппарати қошида додлаганича таслимлик маъносида қўлларини кўтарган... Бу даҳшатли манзаралар сизга нималарнидир англатмаяптими? Қани, айтинг, бундай осойишта кунлар яна қайда бор? Қайси юртда болалар оппоқ тонгни мана шундай бехавотир кутиб олади?

Мана шулар ҳақида ўйлаганингизда осойишталик нақадар буюк неъмат эканлиги яққол намоён бўла боради.

Ҳа, тинчлик ҳам, фарзанд ҳам — инсонга берилган энг катта неъмат. Бу неъматларнинг қадрига етиб, фақат шукрона билан яшамоғимиз зарур.

Президентимиз ташаббуси билан янги 2016 йилга "Соғ­лом она ва бола йили" деб ном берилди. Бу эзгу ташаббус барчамизнинг қалбимиздаги эзгу орзу-ниятларимизга ҳамоҳанг бўлди.

Энг эзгу умидлар, миллий қадриятларимизнинг асоси бўлган аҳиллик, тотувлик ўзаро муносабатлардаги соф инсоний сифатлар биз учун муқаддас даргоҳ бўлмиш оилада шаклланади. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оила қадр-қиммати янада юксалиб, ҳаётимизнинг чинакам маънавият таянчига айланди. Унинг мавқеини юксалтириш, мустаҳкамлаш давлат сиё­сати даражасига кўтарилди.

Оила институтини бошқа муҳим ижтимоий тузилмалар билан уйғун тарзда ривожлантириш ҳамда унинг манфаатларини қонуний муҳофаза қи­лишга алоҳида эътибор қаратилди. Асосий Қонунимизнинг "Оила" деб аталган 14-бобида оиланинг жамиятда тутган ўрни ота-она ва фарзандлар ўртасидаги оилавий муносабатлар, оиланинг моддий ва маънавий жиҳатдан мустаҳкамлиги, унинг маънавий-ахлоқий асослари, фарзандлар тарбия­си, келажаги билан боғлиқ ҳолда ифода этилганлигини кўришимиз мумкин.

Ҳақиқатдан ҳам оила вужудга келибдики, ота-она ва фарзандлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳар бир инсоннинг онгу дунёқарашида, турмуш тарзида шакллана боради. Оила маънавияти қанчалик бой, теран ва чуқур бўлса, жамият ҳам шу қадар мустаҳкам бўлади. Шу асосда Конституциямизга унга бағишланган алоҳида боб киритилди. Оила кодекси қабул қилинди.

Барчамизга маълумки, оила мустаҳкамлиги, энг аввало, турмуш қурадиган ёшларнинг ақл-заковати, маънавий дунёқараши, жамият олдидаги ўз бурчи ва масъулиятини чуқур анг­лаб етиши каби омиллар билан чамбарчас боғлиқ. Янги бунёд этилаётган оилада аввало соғлом муҳит яратилишига, у ҳар томонлама мустаҳкам бўлишига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги бежиз эмас. Бунга буюк давлат асосчиси Амир Темур ҳам энг масъулиятли вазифа сифатида қараган. Соҳибқирон бобомизнинг қуйидаги фикрларидан ҳам буни билиш мумкин: "Ўғилларим, набираларим ва яқинларимни уйлантириш ташвишида келин изламоққа эътибор бердим. Бу ишни давлат юмушлари билан тенг кўрдим".

Юртимизда қиз болаларнинг — бўлғуси оналарнинг ҳам жисмоний, ҳам маънавий соғлом бўлиб вояга етиши, уларнинг ўрта мактабдан сўнг лицей ва коллежларда албатта таълим олишини таъминлаш, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши зарурлиги бугунги кунда давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Дарҳақиқат, "Қиз бола — палахмон тоши", "Чиққан қиз — чиғириқдан ташқари" сингари ибораларни янгиланаётган давр инкор этаяпти. Бугун қизларимиз ўз ҳуқуқлари, яратилган имкониятлар ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, катта муваффақиятларни қўлга киритишмоқда. Илм-фан, маданият ва маърифат, спорт, бизнес сингари қатор соҳаларда уларнинг эришаётган ютуқларини кўриб, кўзингиз қувнайди. Ҳа, жаҳон бўй­лаб Ўзбекистон байроғини баланд кўтараётган чемпион қизларимиз, момомерос қадриятларимизни оламга кўз-кўз қилаётган чеварларимиз, тадбиркор аёлларимизнинг, хуллас, барча-барчасининг муваффақияти беназир шижоатдан дарак беради. Шу боис қизларимизнинг илм олиб, касб-ҳунар эгаллаши, пировардида ҳаётда муносиб ўрин топиши учун барчамиз масъулиятни теран ҳис этмоғимиз зарур.

Соғлом она ва бола масаласидаги эзгу орзу-ниятларимизнинг рўёби ўз навбатида яна бир муҳим омилга бориб тақалади. Бу оила бошлиқлари, рўзғорбоши деб таъриф бериладиган оталар масъулиятидир. Ота, энг аввало, оиласининг ҳам чиройи, ҳам чароғбони ҳисобланмиш аёлининг, ширин турмушининг тотли мевалари бўлмиш фарзандларининг ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом бўлиши учун жавобгардир. Уларнинг саломатлиги, илм олишлари, ҳунар эгаллашлари, спорт билан шуғулланишлари, ўз иқтидорларини рўёбга чиқаришларида оила устунлари бўлмиш оталаримиз имконият яратиши зарур.

Она юртимизнинг ёрқин истиқболи учун сарфланаётган миллиардлаб сўм сармоя, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар дунё экспертлари томонидан эътироф этилаяпти. Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси улар томонидан ўрганилаяпти, кенг тарғиб этилаяпти. Янги йилда қабул қилиниб, ижро этиладиган "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури шарофати билан бундай тадбирлар кўлами янада кенгайиши шуб­­ҳасиз. Хусусан, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қи­лиш бўйича шаклланган меъёрий-ҳуқуқий база такомиллаштирилади. Олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшаётган аҳоли, аввало, аёллар учун ижтимоий, маиший, тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойларида намунавий лойиҳа асосидаги уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма тармоқларини барпо этиш, аҳо­лини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хизмат кўрсатиш даражасини юксалтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади. Тиббиёт муассасалари, спорт объ­ект­ларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.

Энг муҳими, "Она ва бола соғ­лом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мус­таҳкам бўлади" деган ҳаётбахш ғоя ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чуқур кириб бориши, ана шу улуғ ишга муносиб ҳисса қўшиш барчамизнинг муқаддас вазифамизга айланиши лозим.

Сирожиддин Файзиев, Қашқадарё вилоят прокурорининг ўринбосари


- 2016-01-07 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">