A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

СОХТА ХОДИМНИНГ АЛДОВЛАРИ

УМРБОД ПАНЖАРА ОРТИДА

Ярим тунда жиринглаган телефон овозидан чўчиб уйғонган Соҳиб (исм-фамилиялар ўзгартирилган) шоша-пиша рақамига қаради, укасиники экан. "Нима гап, тинчликмикан?" У хаёлидан шундай фикрларни ўтказиш баробарида, шошганча телефонни қулоғига тутди. Аммо нариги тарафдан тушунарсиз овозлар эшитилди.

"Боласи йиғлаган бўлса, келин телефоннинг фонарини ёқаман деб менинг рақамимни босиб юборган бўлса керак!" У шундай хаёллар билан телефонни ўчириб, энди ўрнига ётган эди, телефон яна жиринглади. Бироқ бу сафар ҳам ҳеч нарсани тушуниб бўлмади-ю, тўсатдан телефон ўчирилди. Шундан кейингина унинг кўнг­лини хавотир чулғади. Шоша-пиша укасининг телефон рақамини терди, ҳеч ким жавоб бермади. Келинига қўнғироқ қилиб кўрди, телефонни ҳам ҳеч ким кўтармади. Тўсатдан укаси билан бирга яшайдиган онаси ёдига тушди. Ё унга бир гап бўлганмикан?! Шоша-пиша кийиниб, укасиникига отланди. Оралари бор-йўғи бир километрча келади. Тезроқ юрса, бирпасда етиб олади...

Дарвозанинг очиқ турганини кўриб, ҳайрати янада ош­ди. Шу заҳоти инграган овозни эшитди-ю, жон ҳолатда ичкарига югурди. Йўл-йўлакай пол ҳамда деворларнинг қонга беланганига, деразаларнинг синганига кўзи тушиб, юраги ор­қасига тортиб кетди. Ётоқхонага кириб, йиғлаб турган уч яшар жияни ҳамда ухлаб ётган кенжатойни кўргач, онасининг хонасига отилди. Ҳеч ким йўқ. Милицияга хабар бермоқчи бўлган эди, шошганидан телефонини уйда унутиб қолдиргани эсига тушди. Шунинг учун қўшнилардан ёрдам сўраш мақсадида кўчага югурди. Ён қўшнининг эшигини энди тақиллатмоқчи бўлган эди, инграган овоз яна эшитилди-ю, овозининг борича:

— Ким у? Ойи, Сардор? — деб бақириб юборди.

— Мен...

Соҳиб келинини овозидан таниди. Шу боис уни топиш мақсадида у ёқдан бу ёққа югура бошлади. Аммо тун қорон­ғусида ҳеч нарсани илғаб бўлмасди. Ниҳоят, келинини дарвоза ёнидан бир амаллаб топиб, нима бўлганини сўраган эди, келини аранг "бизни пичоқлаб кетишди", деди. Бу ишни ким қилди, деган саволига эса маҳалладаги Бекназар аканинг куёви Сарсен, биздан пул сўради, деган жавобни олгач, онаси билан укаси қаерда эканлиги билан қизиқди. Аммо келин улар қаёққа қочганини билмаслигини айтди.

Бу гапларни эшитгач, укасининг телефонини топиб, милиция билан тез ёрдамга қўн­ғироқ қилди. Шундан ке­йин кўчага чиқиб, қўни-қўшниларнинг эшигини тақиллатиб, ёр­дамга чақира бошлади. Зумда дарвоза олдига анча-мунча одам йиғилиб, ҳамма Сардор билан онасини қидиришга киришиб кетди. Бу орада келинни қўш­нининг машинасида касалхонага жўнатишди.

Кўп ўтмай бир қўшнининг уйи яқинидаги ариқ ичидан қонга беланганча, ҳушсиз ётган Сардорни топишди. Уни тез ёрдам машинаси касалхонага олиб кетди. Бироздан кейин кимдир онасини топгани ҳақида хабар қилди. Она ҳам тиббий ёрдамга муҳтожлиги боис, касалхонага жўнатилди. Сардор олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган экан. Она ҳам жонлантириш бўлимида ҳаётдан кўз юмди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли, фақатгина келиннинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Сарсеннинг изидан тушган тезкор ходимлар кўп ўтмай уни қўлга олишди.

Маълум бўлишича, ўша куни Сарсен кўчада Сардорни учратиб қолиб, ундан 500 АҚШ доллари миқдорида қарз сўрайди. Рад жавобини олгач эса, қандай бўлмасин пулни ундириш пайи­га тушади ва ярим тунда Сардорнинг ҳовлисига девор ошиб тушади. Уни ухлаб ётган жойидан уйғотиб, яна пул сўрайди. Табиийки, Сардор унга қаршилик кўрсатади. Буни кутмаган Сарсен шу заҳоти пичоқни ишга солади. Шу вақт Сардорнинг хотини пайдо бўлиб, эрини ҳимоя қилмоқчи бўлади-ю, у ҳам пичоқнинг тиғига рўпара бўлади. Шу вақт пичоқнинг дастаси синиб кетади ва босқинчи ошхонага кириб, бошқасини топиб чиқади. Шовқинни эшитиб, қўшни хонада ухлаб ётган она ҳам кириб келади. Кўзи қонга тўлган босқинчи рўпарасида турган кекса аёлга ҳам пичоқ билан ҳамла қилади. Унинг аҳдидан қайтмаслигига кўзи етган келин, жароҳат олганига қарамай, ичкари уйга кириб, 300 АҚШ доллари билан 150 минг сўм олиб чиқади ва Сарсенга тутқазади. Аммо босқинчи бу пуллар камлигини айтиб, яна топиб беришни талаб қилиш баробарида, уларга пичоқ уришда давом этади...

500 АҚШ долларини деб икки инсоннинг умрига зомин бўлиб, бир нафарининг эса оғир тан жароҳат олишига сабабчи бўлган қотилга суд томонидан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Шербек ИСАНОВ, Бош прокуратура бошқарма АМИБ терговчиси


- 2013-10-10 -

ТАМАГИРЛИК САБОҒИ

Марҳабохон синглисининг фарзандини Марғилон шаҳридаги умумтаълим мактабларининг бирига жойлаштирмоқчи бўлди. Ўтган йил август ойида синглиси Маҳфузахон билан мактаб директорига учрашди.

— Жиянимни  биринчи синфга олсангиз, — деди Марҳабохон.

— Биринчи синфларга қабул тугади, бўш жой йўқ, —  Эркдиёр Ахунбабаев чўрт кесди.

— Ўғлим шу мактабда ўқийди. Илтимос жиянимни ҳам бир иложини қилиб ўқишга олинг...

— Майли, юз доллар ва юз минг сўм берсангиз, иложини топса бўлади.

Орадан бир неча кун ўтиб, опа-сингил яна директорга учраб, кўнглини юмшатишга уриниб кўришди.

— Пулдан қийналиб турибмиз. Сал камайтиринг, — илтимос қилди Маҳфузахон.

— Кўрпаларингга қараб оёқ узатинглар-да! Бўлмаса, бошқа жойда ўқиверсин, — деди директор.

— Айтганингизнинг ярмини берайлик.., — Марҳабохон яна илтимос қила бошлаган эди, директор унинг гапини бўлди: — Савдолашманг, ҳозир икки юз минг сўм, ой охирида яна икки юз минг сўм берсаларинг, менда ўқийди.

Опа-сингил ноилож унинг шартига кўнишди.

Э.Ахунбабаев уларни қоровулхонага бошлади. Олтмиш ёшдан ўтган, кўпни кўрган, совуқ сувни ҳам пуфлаб ичадиган  "тажрибали" директор "эҳтиёт шарт", пулни қўли билан олмади. Қоровулхонадаги тўшакнинг тагига қўйиб, ҳужжатларни Дилоромга бериб қўйишни буюрди. Опа-сингил чиқиб кетганидан кейин ҳам шошилмади. "Ишкал" чиқмаслигига ишонч хосил қилгач, икки юз минг сўмни чўнтагига жойлаб, кабинетига равона бўлди.

Директорнинг тамагирлиги Мар­ҳабохонга қаттиқ таъсир қилди. "Нопок одам ўқитувчиларга, ўқувчиларга қандай ибрат кўрсатади, нимадан сабоқ беради?"

Марҳабохон ўқиш бошланиши арафасида, кундузи куни мактабга кириб келди.  Директор ўтган галгидай уни холи жойга — қоровулхонага бошлади. Бу сафар биринчи синф­га ўқишга қабул қилиш учун белгилаган нарх — тўрт юз минг сўмнинг қолган икки юз минг сўмини синашта бўлиб қолган аёлнинг қўлидан бехавотир олиб, шимининг чўнтагига солди ва кабинетига кириб кетди. Пулларни столининг тортмасига солиб қўйди. Шу пайт хонага нотаниш кишилар кириб келишди. Ўзларини ва холисларни таништириб, ариза бўйича тезкор тадбир ўтказилаётганини маълум қилишди.

Биринчи синфга ўқишга қабул қилиш эвазига 400 минг сўм пора талаб қилган директор "бу ишни ўз эҳтиёжим учун қилганим йўқ. Марҳабохондан олган пулларни мактабни таъмирлаган усталарга бермоқчи эдим", дея қилмишини хаспўшлашга уринди.

Нафсининг ноғорасига ўйнаб, пора талаб қилиб олган Э.Ахунбабаевнинг айби холислар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари, далиллар билан ҳам тасдиқланди. Суд ҳукмига асосан тамагир директорга тегишли жазо та­йинланди.

Даврон АҲМЕДОВ, Марғилон шаҳар прокуратураси катта терговчиси


- 2015-05-28 -

СОХТА ХОДИМНИНГ АЛДОВЛАРИ

Инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият даражасида улуғланадиган мустақил юртда яшаяпмиз. Бугунги кунга келиб, фуқароларда қонунларга ҳурмат ҳиссининг кучайиб бориши баробарида, ўз ҳақ-ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш кўникмаси ҳам шаклланмоқда.

Бу жараён юртимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар кўзланган самарани бераётганлигининг яққол тасдиғидир.

Таъкидлаш жоизки, ўз ҳуқуқ ва бурчларини яхши билган, ҳуқуқий саводхон инсон ноқонуний иш учун жавобгарлик борлигини тушунади. Қолаверса, фирибгар ёки товламачининг тўрига ҳеч қачон илинмайди. Афсуски, одамлар орасида фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, алданиб қолаётганлар учраб турибди. Бунга кишиларнинг соддалиги, ишонувчанлиги, бирор-бир масалани тўғри йўл билан эмас, балки ўзларини турли қиёфага соладиган фирибгарлар орқали осонгина ҳал этиш мумкин, деб иш тутишлари сабаб бўлаяпти.

Хусусан, Алижон Расулов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарликни ўзига касб қилиб олганлардан бири экан. У ўтган йилнинг бошида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи Холиқжон Омоновни алдаб, унга ўзини гўё Чиноз туманининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими ходими, деб таништиради-да, Қуйичирчиқ тумани ҳудудидан 40 гектар ер майдони ажратиб бериш эвазига ҳар бир гектар ер учун 1 млн. сўмдан, жами 40 млн. сўм пул сўрайди. Орадан маълум вақт ўтгач эса, Х.Омоновга деҳқончилик қилиш учун ер ажратилганлигини айтиб, уни алдайди ва суюнчи сифатида 100 минг сўм пулни қўлга киритади.

Шу тариқа Х.Омоновнинг ишончига кирган А.Расулов унга ажратилаётган 40 гектар ер давлат захирасида эканлигини, фермер хўжалиги ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштиришда ёрдам беришини айтади. Шунингдек, яна алдов ишлатиб, "Қуйичирчиқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мансабдор шахсларига пора тариқасида бераман", дея ундан 4 минг АҚШ доллари сўрайди. Охир-оқибат Х.Омонов фирибгарга дуч келганини тушуниб етади ва тегишли жойга хабар беради.

Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазо тайинланди.

Хулоса шуки, фирибгарликларга барҳам беришда аввало, фуқароларимизнинг алданмасликлари, ҳар қандай масалага тўғри ёндашиш баробарида, қонунлар моҳиятини теран тушунган, англаган ҳолда иш тутиш талаб этилади.

Саттарали Балтабаев, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти катта инспектори


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">