A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ФИРИБГАРНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

ФИРИБГАРНИНГ НАЙРАНГЛАРИ

Аввалига янги кўчиб келган қўшни аёл билан муносабатлари ёмон эмасди. Салимахон (исм-фамилиялар ўзгартирилган) эрталаб ишга кетиб, кеч қайтарди. Ишдан қайтганида подъезд ёнида ўтирган қўшнилар билан бирров саломлашиб ўтар, фикру хаёли ёлғиз ногирон ўғли билан банд, гап сотишга ҳуши ҳам, вақти ҳам йўқ эди.

Дам олиш кунлари ўғли билан кўчада сайр қиларди.  Арзимаган ғийбат гаплар туфайли янги қўшни Фаридахон билан айтишиб қолади. Хуллас, унинг турли ноўрин гапларидан безиллаб, уйни сотиб, кўчиб кетишга қарор қилди. Нотариал идорага учради. Нотариус олди-сотди шартномаси учун хонадоннинг кадастр ҳужжати, коммунал хизмат идораларидан маълумотномалар зарурлигини тушунтирди.

Салимахон кўпқаватли турар жой биносидаги хонадонни 1996 йилда Сергей Андрюшиндан сотиб олган бўлиб, хонадонни унинг марҳум онаси Анна Голубева ўз номига хусусийлаштириб олган эди. Ўшанда кадастр ҳужжатини расмийлаштириб олмагани Салимахонга панд берди. У шаҳар кадастр бўлимига учради. Салимахонга 16 йил аввал сотиб олган хонадоннинг собиқ эгаси А.Голубева номига тузилган кадастр ҳужжатини топиб кўрсатишди. Олди-сотди шартномаси, бошқа керакли ҳужжатларни тақдим этса, кадастр ҳужжатини қайтадан унинг номига расмийлаштириб беришларини айтишди. Аёл идорага қайтиб учраганида эса А.Голубева номидаги кадастр ҳужжатини топиб бера олишмади. Салимахон тўрт марта сарсон бўлди, лекин кадастр ҳужжатини туздира олмади. Ҳолбуки, олди-сотди шартномаси мавжуд бўлса, унга асосан кадастр ҳужжати тайёрлаб берилиши мумкин эди.

Идорага кейинги сафар борганида девонхона мутахассиси, кирувчи ва чиқувчи ҳужжатлар учун масъул Маҳбубахон Султоновага мурожаат этишни маслаҳат беришди. У Салимахонни диққат билан тинглаб, "Агар беш юз доллар берсангиз, уйингизни ҳамма ҳужжатларини тўғрилаб берадиган одамга рўбарў қиламан", деди. Кейин: "Нотариал идорада ишловчи Манзурахонга учрашинг", деб та­йинлади.

— Мушук текинга офтобга чиқмайди, — деди Манзурахон. — Олдиндан уч юз доллар, иш битганидан кейин қолган икки юз долларни берасиз, келишдикми?  Ёки уйингизга харидор топиб бераман. Икки минг беш юз долларга сотиб олиши мумкин.

Вақтинча ишсиз, ногирон ўғли билан базўр кун ўтказаётган аёлнинг боши қотди.

Келаси куни соат ўн бирда нотариал идорага бориб, Манзурахон билан кўришди. У уч юз долларни санаб олиб, чўнтагига солди. Сўнгра қўл телефонида аллаким билан гаплашди.

— Буни Маҳбуба опага беринг. Опа билан ўзим гаплашиб оламан, — дея пулни қайтариб берди.

Салимахон кадастр идорасига йўл олди. Иккинчи қаватга чиқиб, Маҳбубахоннинг хонасига кирди. У пулни қўлига олмай, "Стол устидаги қоғозлар орасига қўйинг", деди. Қўлидаги ручкада пулни санади. Салимахон берган маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотномасига кўз югуртирди. "Бу бўлмайди", дея маълумотномага ўзгартиришлар киритиб, қайтариб берди.

Сўнгра хонада ўтирган, гап нима ҳақдалигини англамаган ходимга "Олинг, сизда туратурсин, ке­йин оламан", деди. Салимахон ва ходим чиқиб кетганидан кейин, хонага ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари кириб келишди. Савол-жавоблардан кейин, ходим биринчи қаватдаги яшириб қўйган жойидан порани — 300 АҚШ долларини олиб топширди.

Манзура Комилова нотариал идорада расман ишламаган, мурожаат этган фуқароларга йўл-йўриқ, маслаҳат бериб турган. Жиноий шериги, Қувасой шаҳар "Ермулккадастр" корхонаси ходими М.Султонова билан тил бириктириб, фуқарони алдаб, фирибгарлик билан пора талаб қилиб олган. Гарчи, тан олмасалар-да, уларнинг айби инкор этиб бўлмас далиллар, гувоҳларнинг кўрсатмалари билан тасдиқланди. Суд судланувчиларга қилмишларига мувофиқ жазо тайинлади.

Шерали ТОШБОЛТАЕВ, Қувасой шаҳар прокурорининг ёрдамчиси


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">