A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

КЕКСАЛАРГА ЭЪЗОЗ ҚАДРИЯТЛАРГА ЭҲТИРОМДИР

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ СИРИ ОЧИЛДИ

"Қишлоқхўжаликкимё" корхонасининг раҳбарлари Илҳом Худойназаровнинг Пахтакор филиалига қарашли 2-сонли шохобчага мудир этиб ишга тайинланиши олдидан "Ҳалол ишлаб, фермерларга ҳар томонлама кўмаклашаман" деган ваъдасини эшитиб, хурсанд бўлишган эди. Аммо раҳбарларнинг бу шодлиги узоққа чўзилмади.

Шохобчада минерал ўғитлар сақланаётганини кўрган Илҳомжоннинг нияти бузилди. Ниятнинг бузилиши эса моддий жавобгар шахс сифатидаги масъулиятининг унутилишига олиб келди. Орадан кўп ўтмай, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишга қаратилган ножўя хатти-ҳаракатлар бошланди. Бу ҳол ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноятида кўзга яққол ташланди. Мудир жаноблари ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳисобига қисқа фурсатда фермер хўжаликларига 12 542,7 минг сўмлик моддий зарар етказди. Аввало умумий қиймати 2443,5 минг сўмлик 4,5 тонна минерал ўғитни "Ислом" фермер хўжалигига қалбаки ҳужжат билан чиқим қилиб, жиноий ишга эшик очди. Ҳеч ким мушугини пишт демагандан кейин яна 544,5 минг сўмлик 1,8 тонна минерал ўғитни "Ислом" фермер хўжалигининг бўйнига "осиб" қўйди. Сўнгра 8 794,5 минг сўмлик 11 тонна аммофосни "Зоир" фермер хўжалигига, 760,2 минг сўмлик 1,4 тонна суперфосни "Хамроев Асадбек" фермер хўжалигининг бўйнига "илиб", анча енгиллашиб олди.

Вақт ўтар, Илҳомжоннинг эса кайфи чоғ эди. У фермер хўжаликлари бўйнига осилган минерал ўғитларнинг пулини кутар эди. Аммо бу пулларни ундириш масаласи кўтарилганда, иш ойдинлашди. Минерал ўғитни олиш у ёқда турсин, ҳатто номини эшитмаган фермер хўжаликлари раҳбарлари мудирнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини сезиб, тегишли ташкилотларга мурожаат этишди.

Жойнинг ўзида дастлабки суриштирув ишлари ўтказилиб, тўпланган маълумотлар туман прокуратурасига тақдим этилди ва ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Шундай қилиб, "Кишлоқхўжаликкимё" корхонасига қарашли 2-шохобчанинг виждонини ютган мудирига нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Алишер УММАТОВ, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси матбуот гуруҳи катта инспектори


- 2014-04-10 -

КЕКСАЛАРГА ЭЪЗОЗ ҚАДРИЯТЛАРГА ЭҲТИРОМДИР

Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш ўзбек халқининг ўзига хослигини кўрсатиб турадиган миллий анъаналари сирасига киради. Минг йиллар давомида шаклланган халқимиз қалб оламининг энг табаррук туйғуларидан, ардоқли тушунчаларидан бири бу — эъзозлаш. Умуман, инсонни эъзозлаш, унинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини қадрият деб билиш мамлакатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу маънода ниҳоясига етган 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" деб номланишининг ҳам ўзига хос жиҳатлари бор.

Олтинкўл туман прокуратураси томонидан ҳам "Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан иш режага асосан кексаларни ижтимоий ҳимоя­лашга қаратилган қо­нун­чилик ижроси юзасидан кексаларнинг соғлиғини сақлаш, пенсия ва нафақаларнинг тайинланиши ҳамда тўланиши билан боғлиқ масалалар  ўрганиб борилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 13 октябрдаги "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан 2015 йилнинг апрель ойида тумандаги 9 нафар уруш фахрийларига бюджет маблағларидан 700 минг сўмдан пул берилиб, "Ғалабанинг 70 йиллиги" медали билан тақдирландилар. Бундан ташқари, туман прокуратураси ҳамда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳар бир фахрийга ҳомийлар ор­қали 1 тадан "Артел" кир ювиш машинаси ва 300 минг сўмдан пул совға тариқасида топширилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги "2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қа­рори билан тасдиқланган дас­турга кўра, 2013 йилда ёлғиз қарияларнинг 19 нафарига      7 млн. 463 минг сўмлик, 2014 йилда 14 нафарига 5 млн. 911 минг сўмлик 9 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. 2015 йилда эса 14 нафар шароити оғир пенсионерга 6 млн. 512 минг сўмлик маҳсулотлар олиб берилди.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман маркази томонидан фахрийларни соғломлаштириш муассасаларида соғ­ломлаштириш ишлари ташкил этилиб, фахрийларга "Товоқсой" ҳамда "Косонсой" сиҳатгоҳига йўлланмалар берилди.

Маълумотларга кўра, туманда 114 нафар якка-ёлғиз қа­рия­лар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар яшамоқда. Уларга Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 12 нафар ходими бириктирилган. Улар ҳафтада икки марта ёлғиз қарияларнинг ҳолидан хабар оладилар. Шунингдек, 2015 йилда мазкур марказга реабилитация техник воситаларига муҳтож 9 нафар фуқаро мурожаат этган. Марказ томонидан бугунги кунга қадар 3 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 1 нафарига эса эшитиш мосламаси, 15 нафар ногирон фуқароларга эса 36 та протез-ортопедия маҳсулотлари олишлари учун йўл­ланмалар берилган.

Мазкур йўналишда бу каби ижобий ишлар талайгина. Бироқ ўтказилган текширишларда ютуқлар билан бир қаторда баъзи камчиликлар ҳам аниқланди. Масалан, тумандаги Қўштепасарой ҚФЙ­­да яшовчи фуқаро Г.Йўлчиева ёшга доир пенсия тайинлаш юзасидан зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда 2015 йил март ойи­да марказ бўлим мутахассиси К.Тошбоевга тақдим этган бўлса-да, унинг мурожаати бўлим томонидан рўйхатга олинмаган ва ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Шу каби, туманда яшовчи фуқаролар М.Ғаниева ҳамда Қ.Абдураҳмоновалар ҳам ёшга доир пенсия тайинлаш юзасидан зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этишган. Бироқ уларнинг аризалари ва тақдим этган ҳужжатлари бўлим томонидан рўйхатга олинмаган. Ваҳоланки, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасида тақдимнома ёки ариза барча зарур ҳужжатлар билан қабул қилиб олинган кун пенсия учун мурожаат этилган кун, деб ҳисобланиши белгиланган.

Туман прокуратураси аралашуви билан ушбу фуқароларнинг мурожаатлари 2015 йилнинг 1 апрель кунидан рўйхатга олинди ва бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг пенсия тайинлаш комиссияси қарорига асосан уларга пенсия тайинланишида амалий ёрдам кўрсатилди. Қонунбузилишига йўл қўйган шахсларга эса тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилди.

Таассуфки, айрим ҳолларда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар нотўғри малакаланиши натижасида фуқароларга пенсия миқдори кам тайинланган. Жумладан, тумандаги Охунбобоев ҚФЙда яшовчи фуқаро Н.Ғаниеванинг ҳақи­қий ишлаган даври 17 йил 4 ой 2 кунни ташкил этса-да, пенсия тайинлаш комиссиясининг 2013 йил 25 декабрдаги қарори билан унга 14 йил 11 ой 2 кун иш йили деб ҳисоблаб, унга кам миқдорда пенсия тўланган.

Бўлим томонидан боқувчисини йўқотганлик нафақасини тайинлашда ҳам камчиликлар учрайди. Мисол учун, тумандаги Жалабек ҚФЙда яшовчи фуқаро Ю.Рўзиевнинг турмуш ўртоғи К.Рўзиева 2013 йил 9 сентябрда вафот этган бўлиб, у 3 нафар вояга етмаган фарзанди учун боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш юзасидан бў­лимга мурожаат этган. Бироқ комиссиянинг қарори билан унга 2014 йил 24 октябрдан бошлаб нафақа пули тўлаб келинган, бироқ аниқланишича, бу сумма қонун ҳужжатларда белгиланганидан 40 278 сўм кам тўланган экан.

Мазкур йўналишда ўтказилган текшириш якунига кўра, хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, қонунбузилишга йўл қўйган 22 нафар тиббиёт, 10 нафар бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходимларининг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди. Шунингдек, бюджетдан ташқари пен­сия жамғармаси туман бўлимининг 12 та қарорини қонун талабларига мувофиқлаштириш юзасидан протест келтирилди. 10 нафар пенсионернинг манфаатларини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига даъво аризалари киритилди.

Бахтиёр ИСМОИЛОВ, Бош прокуратура бошқарма катта прокурори


- 2016-01-07 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">