A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ

МАВСУМ КЎНГИЛДАГИДЕК ЎТСИН

Иссиқ кунлар ортда қолиб, қиш бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни пайтда барчанинг эътибори қиш мавсумига қай даражада тайёргарлик кўрилганига қаратилган. Айниқса, коммунал соҳа ходимлари учун қизғин дамлар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қишнинг қаҳратон совуғида носозликлар, камчиликларни бартараф этишдан кўра, олдинроқ тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этган афзал.

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга йўналтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Бу ўринда асосий эътибор Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги кўп қаватли уйларнинг мавсумга тайёрлаш ишларига қаратилди. Прокуратура ходимлари томонидан ҳудудлардаги ҳокимликлар, ички ишлар ва солиқ идоралари масъул ходимлари билан ҳамкорликда жойларга чиқилиб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни ташвишлантираётган муам­молар ўрганилди. Шунингдек, қурилиш-муҳандислик соҳалари мутахассислари билан биргаликда уйларнинг иситиш тармоқлари яроқлилиги, томлари ва ертўлаларининг совуқдан муҳофаза этилиши аҳволи таҳлил этилди.

Жорий йилда Самарқанд шаҳридаги 20 та кўп қаватли уй-жойларнинг 11087 кв. метр том қисми мукаммал ва 299 та уй-жойнинг 57196 кв. метр том қисми жорий таъмирланган. 544 та уй-жойнинг ертўлаларида жорий таъмирлаш ўтказилган, 1471 та кириш йўлаклари таъмирланган, Яроқсиз ҳолга келган эшиклар ўрнига темир эшиклар ўрнатилган. Шунингдек, 140 та болалар майдончалари жорий таъмирланиб, 34 та болалар майдончаси янгидан барпо этилган.

 Ўрганишлар жараёнида камчиликлар аниқланиб, уларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан чоралар кўрилди. Хусусан, Каттақўрғон шаҳрида аҳолига кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказиб бериш режаси бажарилмаганлиги аниқланди.

Шаҳарда куз-қиш мавсумига етказиб бериш режалаштирилган кўмирнинг ярми ҳам жамғарилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларидаги кўп қаватли уй-жойлар ва уйлар яқин атрофидаги ҳудудларни техникавий ва санитария жиҳатдан яхши ҳолатда сақлаш, уй-жой фондини қиш фаслига тайёрлаш ва ундан фойдаланишда ҳамда уй-жойларни капитал ва жорий таъмирлашда қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган. Жумладан, Каттақўр­ғон шаҳридаги "Бобур Тарағай" ва "Замира Ҳамидовна" хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидаги 7 та кўп қаватли уй-жойларнинг том қисмини таъмирлаш ишлари бажарилмаган, "Ўрикзор Сифат Таъмир" ширкатига қарашли 4 та уйнинг дераза ойналари синган, ертўласида дезинфекция ишлари ўтказилмаган.

Самарқанд шаҳридаги 11 та кўп қаватли уйларнинг олдидаги иссиқ сув қувурлари изоляция қилинмаган, 2 та уйнинг олд қисмига бетон қоплама ётқизилмаган, 3 та уй атрофида чиқиндихона ташкил этилмаган. 8 та уйнинг том қисми таъмирланмаган, 7 та уйнинг ер тўласини сув босган, 17 та уйнинг атрофи ободонлаштирилмаган. Шаҳардаги қозонхоналарнинг 24 тасида таъмирлаш ишлари охирига етказилмаган.

   Вилоят прокуратураси органлари томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра йўл қўйилган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш тўғрисида мутасадди идоралар раҳбарларига 24 та тақдимнома киритилди. Прокурор қарорларига асосан 614 нафар шахс интизомий ва 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 12 нафар шахс қонунбузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилди. Судларга 908 млн. 341 минг сўмлик 79 та ариза киритилди ва қўпол қонунбузилиши ҳолати юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, текшириш натижалари юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаш учун вилоят ҳокимига ахборот киритилди.

Мақсадимиз - тизимга алоқадор идораларнинг ходимларини қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришга ундашдан иборат. Бунинг учун соҳага масъул ҳар бир идора ва мансабдор шахслар ўзларига юклатилган вазифани ўз вақтида уддалашга ташаббус кўрсатсалар, қиш мавсуми кўнгилдагидек ўтиб, аҳоли ҳам улардан миннатдор бўлади.

Тўлқин ХУРСАНОВ, Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим катта прокурори


- 2015-11-12 -

ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ

Авваллари "электрон" атамаси асосан физика фанида, моддаларнинг хусусияти сифатида тасаввуримизда бўларди. Кейинчалик электрон ҳисоблаш машиналари, электрон рақамли имзо, электрон ҳужжат айланиши, электрон тўлов, электрон тижорат, электрон мурожаат каби атамалар пайдо бўлди. Юқоридаги атамалар билан боғлиқ муносабатлар мамлакатимизда ҳуқуқий маконга кўчди — соҳани тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Энди навбат электрон ҳукуматга келди — Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.  

Қонун шаклан 34 моддани ўз ичига олган 5 бобдан иборат бў­либ, у электрон хизматларнинг тақдим этилишини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш учун ҳу­қуқий асос яратади. Қонун фуқаролар ҳамда давлат ор­ганларига маъмурий юкламани камайтириш имконини беради.

Мутахассисларнинг элек­трон ҳукумат соҳасидаги қонунлар юзасидан ўтказилган қиёсий-ҳуқуқий таҳлилларига кўра, турли мамлакатларда (АҚШ, Корея Республикаси, Европа мамлакатлари) элек­трон ҳукуматни ҳу­қу­қий тартибга солишнинг турли моделлари танлаб олинган. Қонунларнинг барча моделларида фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдалана олишлари, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш учун ахборот-ком­муникация технологиялари (АКТ)дан фойдаланишни кенгайтириш каби умумий мақсад ва вазифалар декларацияланган.

Юридик техникага кўра, қонунда энг кўп учрайдиган асосий тушунчаларга изоҳ берилган (3-модда). Қонунга кўра, электрон ҳукумат давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳу­қуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизимидир. Бир сўз билан айтганда, электрон ҳукумат давлат органлари ва кенг аҳолини боғловчи ўзига хос тизимдир.

Қонуннинг 4-моддасида электрон ҳукуматнинг асосий вазифалари сифатида давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулияти ва ижро интизомини кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш нормаланди.

Ҳар бир фаолият, ҳар бир соҳанинг ўз принциплари бўлгани каби қонунда ҳам электрон ҳукуматнинг қуйидаги асосий принциплари назарда тутилди: давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, электрон давлат хизматларидан ариза берувчиларнинг тенг равишда фойдаланиши, "бир дарча" принципи бўйича электрон давлат хизматлари кўрсатиш, давлат органларининг ҳужжатларини бирхиллаштириш, электрон ҳукуматнинг ягона идентификаторларидан фойдаланиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини мунтазам такомиллаштириб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

Қонунга асосан электрон ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш — Вазирлар Маҳкамасига, бу борада ягона давлат сиёсатини амалга ошириш — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига (ваколатли орган сифатида) юклатилди.

Электрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари тарзида бўлиши мумкин (18-модда). Ахборот давлат хизматлари тўлиқ ва ишончли бўлиши лозим. Дарҳақиқат, ушбу хизматларнинг истеъмолчиси барча ҳолларда ҳам мутахассис бўлавермаслиги, бу борада тегишли даражада билимларга эга бўлмаслиги, қолаверса, кў­пинча кузатиладиган ҳолат шуки, хизмат тақдим қи­лувчи объектив танлаш имконини берувчи тўлиқ, ишонч­ли ахборотни беравермаслиги мум­кин. Бундай ахборот оқи­батида истеъмолчининг манфаатларига путур етиши табиий. Шу маънода қонун ариза берувчи (давлат органига сўров билан мурожаат этувчи, электрон давлат хизматлари истеъмолчиси бўл­ган жисмоний ва юридик шахс)нинг электрон давлат хизматларини олиш чоғидаги ҳуқуқларини нормалайди. Яъни улар, электрон давлат хизматларини ўз вақтида ва тасдиқланган регламентларга мувофиқ олиш, ушбу хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш, турли шакллар (расмий веб-сайт, телефон, электрон поч­та, тезкор алоқа каби) орқали ахборот олиш, ушбу соҳадаги давлат органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органларга ёки мансабдор шахсларга ёхуд судга шикоят қилиш, электрон давлат хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолашда иштирок этиш, такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш кабилардир. Хулоса шуки, кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари сифатли бўлиши лозим. Сифат, адабиётларда айтилганидек, биринчи галда фарқ, иккинчи галда ишонч, учинчи галда баҳо, тўртинчи галда обрўни белгилайди. Бу обрў — давлат органлари, улар мансабдор шахсларининг тимсолида давлат обрўсидир.

Шунинг учун ҳам Интерактив давлат хизматлари элек­трон давлат хизматларининг тасдиқланган регламенти асосида кўрсатилиши керак.

Электрон ҳукумат инфратузилмаси: марказий маълумотлар базаларидан, идоралар­аро электрон ҳамкорлик қи­лиш тизимидан, давлат органларининг ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари ҳамда уларнинг мажмуаларидан, давлат органларининг расмий веб-сайтлари ва ягона интерактив давлат хизматлари порталидан, маълумотларга ишлов бериш маркази ва идоралараро маълумотлар узатиш тармоғидан иборатдир.

Давлат хизматларини кўр­сатишда ва идоралараро элек­т­рон ҳамкорлик қи­лишда "Электрон ҳукумат" тизимининг фойдаланувчиларини ҳақиқий идентификациялашни таъминлаш мақсадида 2015 йилнинг 17 декабрида Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, берилаётганда бир марта генерацияланадиган, ноёб ва ўзгартирилиши мумкин бўлмаган рақамлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторлари ҳисобланади. Марказий маълумотлар базалари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан юритилади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур қонуннинг қабул қилиниши ва кучга кириши — мамлакатимизда фуқаро ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқдорлиги ва бурчдорлигининг ёрқин намунаси бў­либ, бу амалда давлат деб аталмиш ижтимоий-сиёсий тузилманинг ўз зиммасидаги ижтимоий вазифаларига тўла мос келади. Конституциянинг 2-моддасида нормаланганидек, "Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади". Айни вақтда шуни ҳам айтиш лозимки, қонун нормаларини амалга ошириш давлат секторидан катта кучни талаб қилади. Қонун кучга кириши билан давлат органлари, фуқаролар ва тижорат ташкилотлари ўртасидаги электрон ҳамкорлик учун қатор тўсиқлар бартараф этилади.

Миродил БОРОТОВ, Бош прокуратуранинг ОЎК катта ўқитувчиси


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">