A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ОИЛА ВА БОЛА МАЪНАВИЯТИ

"Биз учун Мустақиллик — миллатимиз, мамлакатимизнинг жаҳонда обрў-эътиборини, шон-шавкатини кўтарадиган соғлом авлодни, ҳар жиҳатдан баркамол ва фидойи ўғил-қизларни тарбиялаш, уларни вояга етказиш ва бахтини кўришдир. Аллоҳнинг ўзи эл-юртимизга инъом этган табиий бойликларга эгалик қилиш, халқимиз қудрати, салоҳияти, ақлу-заковатига таяниб Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила учун муносиб ҳаёт қуриш келажак авлод учун озод ва обод Ватан қолдиришдир".

Давлатимиз раҳбарининг ушбу фикрлари иқтисодий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва халқаро соҳаларда эришган ютуқларимиз мисолида ёшларимизнинг фаоллигини ошириш, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлаш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган комил инсонлар қилиб тарбиялаш, ўз Ватани билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, тинчлик ва тараққиёт йўлида фидойи бўлишга ўргатишнинг асосий омиллари ҳисобланади.

Соғлом ва баркамол инсоннинг вояга етишида оила муҳим ўрин тутади. Юртбошимиз томонидан 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили", 2013 йилнинг "Обод турмуш йили" деб эълон қилиниши ҳам оилага бўлган юксак ҳурмат ва эътибордан дарак беради. 2014 йил эса "Соғлом бола йили" деб номланди. Президентимиз "Юксак маънавият — енгилмас куч" номли асарида оила ҳақида тўхталиб, "Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади. Боланинг характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва қарашлар, яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор топиши табиийдир" деб таъкидланганлар.

2010 йил 29 сентябрдаги "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам ёшларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини химоя қилишга хизмат қилмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида 2010 йил 17 май куни "Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди. Қонунга мувофиқ, вояга етмаганларнинг тунги вақтларда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахсларнинг кузатувсиз ресторанлар, қаҳвахоналар, барлар, клублар, дискотекалар, компьютер заллари, интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш жойларда бўлиши тақиқланади. Қонунни бузган кўнгилочар маскан раҳбарлари энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу муҳим ҳужжатнинг қабул қилиниши ўсиб-улғайиб келаётган, балоғат остонасида турган ёшларнинг назорат остида бўлишини таъминлашга хизмат қилади.

Ёшлар ўртасида оиланинг муқаддас эканлиги, турмушда учрайдиган катта-кичик муаммоларни ақл-заковат билан енга оладиган иродаси мустаҳкам, сабр-тоқатли ёшларни тарбиялаш бугуннинг муҳим вазифаси бўлиб, бунинг учун барча бирдек ҳаракат қилмоғи, яъни оилада, таълим даргоҳларида, маҳаллаларда бу борадаги маънавий-маърифий тарғибот ишларини янада жонлантириш лозим.

Лутфия БОЗОРОВА, Қашқадарё вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси


- 2014-01-16 -

ТАДБИРКОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бугунги юксалишга хизмат қилиш билан бирга, ҳар биримизни янги кун, янги замон нафаси билан яшашга ҳам ўргатмоқда. Одамлар онгу шуурида туб ўзгаришлар юз бериб, уларда мамлакат, миллат тақдирига масъуллик ҳисси тобора ортиб бормоқда. Жумладан, озод ва обод диёримизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кенг йўлга қўйилгани, соҳа ривожи учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётгани янги тармоқнинг жадал ривожланишини таъминламоқда.

Янги асрнинг дастлабки йилида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31 фоизга тўғри келган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткичнинг салмоғи ортиб, 56 фоизга етган. Иш билан банд бўлган аҳолининг 77 фоизи мазкур соҳада меҳнат қилаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, юрт иқтисодиётида, жамият ҳаётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кўлами кенгайиб бораётгани яққол намоён бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қи­лишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотда, жумладан, хориж сармояси иштирокидаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва имкониятлар яратиб берди.

Мазкур фармон мамлакатимиз иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан оширишга хизмат қилиш билан бирга, хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлайди, қулай ишбилармонлик муҳитини яратади. Бу соҳани ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат улушини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, шунингдек, чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш мақсадларини кўзлаган фармоннинг тарихий аҳа­мияти беқиёсдир.

Ушбу фармон асосида 2015 йилнинг 20 августида қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъ­ектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекис­тон Республикаси Қонуни билан мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳи­моя қилиш соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатлари янада такомиллаштирилиб, бу борадаги ишлар янги бос­қичга кўтарилди. Чунки хусусий сектор фаолиятини кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш республика иқтисодиётининг янада ривожланишига замин яратиши шубҳасиз.

Қонунга биноан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жабҳаларига дахл қиладиган 40 дан ортиқ қонун ҳужжатларининг амалиётга татбиқ этилиши ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, маҳаллий ва хорижий сармояларни кенг жалб этиш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Белгиланган вазифаларда ютуқларга эришиш мақсадида янги нормаларни қонуности ҳужжатларига, давлат, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар амалиётига жорий этишни жадаллаштириш, назорат қилувчи ор­ган­лар фаолиятини ўзгартириш ва профилактика ишларига алоҳида эътибор қаратиш, бизнес субъектларининг ҳуқу­қий маданиятини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Қонун билан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг барча жиҳатларига, жумладан, давлат рўйхатидан ўтказиш, бизнес юритиш тартиби, назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари билан ўзаро муносабатларидан тортиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қирқдан ортиқ қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, со­лиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, жарима тарзидаги молиявий санк­циялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғир­роқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилиши белгиланди. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган энг кўп миқдордан ошиши мумкин эмаслиги кўрсатилди.

Қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунинг­дек, ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молия­вий санкция қўллашга ҳақли эканлиги ҳақида янги норма киритилди.

Бундан ташқари, кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган тақдирда, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкцияни қўлламаслик назарда тутилди.

Мазкур янги нормалар тадбиркорлар мулкий манфаатларининг ишончли ҳимоя қилинишига, улар молиявий ҳолатининг оғирлашишига йўл қўймасликка қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Солиқ кодексининг 330-моддасига киритилган қўшимчаларга кўра, мулкдорлар хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бош­қа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш ор­ганларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан, шунингдек, аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича хўжалик судларида давлат божини тўлашдан бутунлай озод қилинди.

Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик ва ноқонуний аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлиги кучайтирилди, бу борада суд органларининг масъулияти янада оширилди.

Шу нуқтаи назардан, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зид бўлган барча ҳуқуқ­бузарликлар учун, жумладан, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилганлик, ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги моддаларнинг Жиноят кодексининг ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг алоҳида, мустақил бобларига киритилиши хусусий мулкни ҳимоя қилишни юқори даражада ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлайди.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар қонун ҳужжатларида тадбиркорлик субъектлари учун назарда тутилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш тартибини такомиллаштирди. Интерактив давлат хизматлари ягона порталида тадбиркорлик субъектлари учун имтиёзлар ва преференцияларнинг ягона реестри яратилиши тадбиркорларнинг соҳадаги ўзгариш ва имтиёзлардан ўз вақтида хабардор бўлишларига имкон беради.

Қонунга мувофиқ, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонун ҳамда Божхона кодексига ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қо­нуннинг 5-моддасида келтирилган божхона органларининг ҳуқуқлари қаторидан экс­порт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётганда, шунингдек акциз маркалари қўйилмаган тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар республикамиз ҳудудига олиб кирилганда, транспортировка (халқаро транзит бундан мустасно) қилинганда ва сақланганда уларни (хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида) мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи чиқариб ташланди.

Прокуратура органлари томонидан тадбиркорлик субъ­ектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолларига барҳам беришга қаратилган қонунлар, шунинг­дек, Президент фармон ва қарорлари ижроси устидан назоратни таъминлаш борасида ҳам изчил ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, Республика Президентининг тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга оид фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш борасида 2015 йилнинг ўтган даври давомида вилоятда 525 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳу­қуқлари тикланишига эришилди. Жумладан, 38 та ҳо­латда тадбиркорларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш ва текшириш ҳолатлари аниқланди. Шунингдек, 15 та тадбиркорлик субъектига банк муассасаларидан 124,1 млн. сўм кредит маблағлари, 11 та тадбиркорларга 62,7 га. ер майдонлари ажратишда ва бошқа масалаларда амалий ёрдам кўрсатилди.

Назорат қилувчи органларнинг айрим мансабдор шахслари орасида ҳам турли суиистеъмолчиликларга йўл қўяётганлари учраб турибди. Жумладан, Наманган вилоят ДСБ­нинг икки нафар инспектори "Чортоқ Сим-Сим" ХКга қа­рашли умумий овқатланиш шохобчасида қисқа муддатли текшириш ўтказиб, шохобча раҳбаридан 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, пора тариқасида олган вақтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан айбдорларга нисбатан жазо чоралари кўрилиши таъминланган.

Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилувчи бу фармоннинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши аҳо­ли турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш билан бирга, соҳани янги бос­қичга кўтаришда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга тўғаноқ бўлаётган айрим ғовларни олиб ташлашда муҳим дастуриламалга айланди. Бунинг самарасида биргина вилоятимизда ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида ушбу соҳанинг улуши 80 фоизни ташкил этмоқда, иш билан банд аҳолининг 82 фоиздан зиёди ушбу секторда меҳнат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда халқнинг хоҳиш-иродаси давлат сиёсатини белгилаб бериши инсон ва жамиятнинг фаровонлигини ошириб, фуқароларнинг турмуш тарзини таъминлаш устувор мақсад эканлигини кўрсатади. Мазкур ислоҳотларнинг муваффақияти, авваламбор, мамлакатимизни янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларимиз фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий, тадбиркорлик фаолиятига, уларнинг сиёсий ва ҳуқу­қий маданияти юксаклигига бевосита боғлиқдир.

Шу мақсадда жорий йилнинг 11 ойида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан 465 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, тадбирларнинг сифати ва самарадорлигига дои­мий эътибор қаратилди.

Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, уларга прокуратура фаолиятига ошкоралик бериш учун кенг имкониятлар яратишга ҳаракат қилинди.

Келгусида ҳам тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш прокуратура органларининг асосий эътиборида бўлиб, уларнинг қонунларда белгиланган ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда амалий ёрдам кўрсатилади. Зеро, Президентимиз таъбири билан айтганда, биринчи навбатда Конституциямизда муҳрлаб қўйилган кўп тармоқли иқтисодиётимизнинг устувор соҳаси бўлмиш хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик йўлидан барча ғов ва тўсиқларни йўқ қилиш — биз учун ҳал қилувчи, устувор вазифага айланиши даркор.

Музаффар АБДУРАҲМОНОВ, Наманган вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари


- 2016-01-07 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">