A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

ЭЪТИБОРСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИ

ЭЪТИБОРСИЗЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИ

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одам савдосининг олдини олиш, унга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасидаги чора-тадбирлар давлат сиёсати даражасигача кўтарилган. Хорижлик экспертлар ҳам айрим давлатларда одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ҳали ҳам етарли эътибор қаратилмагани ҳолда, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси эътирофга лойиқ эканини алоҳида таъкидламоқдалар.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсизлик ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги норма белгилаб қўйилгани, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонунлар қабул қилингани, шунингдек, мамлакатимиз томонидан одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация этилгани юқоридаги фикримизга ёрқин мисол бўла олади.

Бундан ташқари, тадбирлар режаси тасдиқланган ҳолда аҳолининг хабардорлигини ошириш, жабрланганларни ҳимоялаш ва уларни реабилитация қилиш, одам савдосига қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланиб, амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди, унинг таркиби ва Низоми тасдиқланди. Шунингдек, ушбу комиссиянинг асосий вазифалари белгилаб берилди.

Прокуратура органлари томонидан ҳам одам савдосига қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, Чортоқ туман прокуратураси томонидан вилоят прокуратурасининг иш режасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни ва унга оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси, шунингдек, ноқонуний миграциянинг олдини олиш билан боғлиқ фаолиятга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Одам савдосига қарши курашиш бўйича идоралараро туман комиссияси, ички ишлар бўлими, тиббиёт бирлашмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамда "Камолот" ЁИҲ туман кенгашида текшириш ўтказилди.

Текширишлар комиссия томонидан 2015 йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур қонун ва масалага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини амалга оширишда ижобий ишлар билан бир қаторда камчилик ва қонунбузилиши ҳолатлари мавжудлигини кўр­сатди.

Аввало, шуни алоҳида қайд этиш жоизки, ҳудудий комиссияда Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг қарорлари мунтазам ўрганиб борилмаган. Натижада уларни амалиётга тўлиқ татбиқ этиш чоралари кўрилмаган, қарор талаблари тўлиқ ижро этилмаган. Жумладан, комиссиянинг 2008 йил 23 июлдаги қарори билан тасдиқланган "Одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тўғрисида"ги Низомда ҳудудий комиссиялар фаолияти доимий асосда юритилиши, унинг мажлислари заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилиши белгилаб қўйилган бўлса-да, ҳудудий комиссия томонидан бу талаб таъминланмаган.

Ҳудудий комиссия томонидан республика ва вилоят идоралараро комиссияларнинг қарорлари тўлиқ ўрганилмагани ва тегишли чора-тадбирлар белгиланмагани боис, 2015 йил 1 ва 2-чоракларида ўтказилган аксарият йиғилиш муҳокамасига бир хил масалалар киритилиб, комиссия аъзоларига аниқ вазифалар юклатилмаган. Қолаверса, комиссия томонидан доимий яшаш жойидан узоқ муддатга чиқиб кетганлар ҳамда қайтиб келганлар бўйича таҳлилий фаолият етарли йўлга қўйилмаган.

Шунингдек, текширишлар жараёнида туман ИИБ томонидан профилактик ҳисобда турган шахслар билан ишлаш механизми самарали ташкил этилмаган. Натижада муқаддам судланганлар доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга хорижга чиқиб кетишган.

Бундан ташқари, вилоят ҳокими, вилоят прокурори, МХХ ва ИИБ бошлиғи томонидан 2015 йил 9 февралда тасдиқланган "Наманган вилоятида мигрантларнинг аниқ ҳисобини юритишни ташкил этиш бўйича мажмуа­вий Дастур" ижроси текширилганида ҳам бир қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Аҳоли саломатлигини асраш, туманга турли юқумли касалликлар кириб келишининг олдини олиш, эпидемиологик вазиятни барқарор сақлашда узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган, одам савдосидан жабрланган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаш ва соғлиғини тиклаш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ ўтказилган текширишлар туман тиббиёт бирлашмаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳам кўнгилдагидек эмаслигини кўрсатди.

Туман тиббиёт бирлашмаси томонидан одам савдоси билан боғлиқ масалалар бўйича бирлашма бош терапевти масъул этиб тайинланган. Таҳлиллар эса бу борада умуман иш ташкил этилмаганини кўрсатди.

Бирлашмада юқоридаги қарор талаблари ижросини таъминлаш мақсадида 2015-2016 йиллар учун 8 банддан иборат тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлса-да, улар бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар мавжуд эмас.

Ваҳоланки, жорий йилнинг ўтган даврида 728 нафар узоқ муддатга хорижга кетган фуқаролар қайтиб келган бўлса-да, уларнинг 452 нафари тиббий кўрикдан ўтказилган, холос. Уларнинг 12 нафарида турли касалликлар, 2 нафарида ОИТС касаллиги аниқланган. Шунингдек, 2015 йил давомида туманда 22 нафар одам савдосидан жабрланган шахслар аниқланган бўлиб, уларнинг 3 нафари Одам савдосидан жабрланганларни реабилитация қилиш марказига юборилган, холос.

Бундан кўринадики, бирлашмада тиббий кўрик тўғри йўлга қўйилмаган.

Текшириш якунларига кўра аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан Одам савдосига қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссия раиси, туман ИИБ бошлиғи, Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими раислари номига тақдимнома киритилди.

Равшанжон АБДУЛЛАЕВ, Чортоқ туман прокурори


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">