A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

РАЗИЛЛИК ОРТИДАН ҚОТИЛЛИК

ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ОЛИЙ НАМУНАСИ

Самарқанд вилоят прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Конс­ти­туцияcининг 22 йиллиги муносабати билан қабул қилинган амнистия тўғрисидаги қарор ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда сенатор ва депутатлар, вилоят ҳокимлиги, туман-шаҳар прокурорлари, ички ишлар, адлия, суд, суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти, божхона, солиқ, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш, Бош прокуратура ҳузуридаги СВОЖЖДЛҚК департаменти бошқармалари раҳбарлари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар мамлакатимизда инсонпарварлик тамойилига устувор аҳамият берилаётгани, хусусан, ҳозирги кунда ушбу амнистия акти ва уни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом ижросини таъминлаш борасидаги ишлар вилоятда ҳам изчил олиб борилаётганини таъкидлаб ўтишди. Қарор ҳамда уни қўллаш тартиби ҳақидаги низомнинг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш, жойларда амнистия актини қўллашда ошкоралик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда мутасадди идора ва ташкилот ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлари тузилган бўлиб, улар томонидан шу кунга қадар Пайариқ, Оқдарё ва Самарқанд туманларида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, улар жазони ижро этиш муассасаларида ҳам бўлиб, маҳкумлар билан суҳбатлар ўтказишмоқда, ташвиқот ишларини давом эттиришмоқда.

Жазодан озод этилганлар томонидан қайта жиноят ёки ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, ўз вақтида ҳисобга қўйиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни доимий яшаш манзилларига кузатиб қўйиш амалиёти жорий этилганлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, уларга моддий ёрдам кўрсатиш, соғлиғини тиклаш, ишга жойлаштириш, вояга етмаганларни ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчилар назоратига топшириш, профилактик ҳамда тушунтириш ишларини олиб боришга қаратилган тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бош­қа масъул идоралар раҳбарларининг ахборотлари тингланди. Йиғилиш якунида бажариладиган ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган қарор қабул қилинди.

Умир ТЎХТАМИШОВ, Самарқанд вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи


- 2014-12-19 -

ИҚТИСОДИЙ ЮКСАЛИШНИНГ МУСТАҲКАМ ТАЯНЧИ

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримов мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация жараёнларини изчил давом эттиришда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш устувор вазифа эканлигига эътиборни қаратиб, кўплаб қимматли фикрларни билдирди. Бу бежиз эмас. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий юксалишида хусусий мулкчилик ва хусусий тадбиркорлик алоҳида ўрин эгаллайди.

Мустақилликнинг илк давридан бошлаб Президентимиз томонидан давлат мулки шаклининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ғояси илгари сурилди. Ана шу мақсадда хусусийлаштириш жараёнларини бос­қичма-босқич амалга оширишга, тадбиркорлик фаолиятини қўл­лаб-қувватлашга қаратилган янги қонунлар, фармонлар ҳамда қарорлар қабул қилинди. Асосий Қонунимиз — Конституциямизнинг 53-моддасида хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахл­сиз ва давлат ҳимоясида эканлиги белгилаб қўйилди.

Мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантириш, ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш миллий қадриятларимизни ўз ичига қамраб олган, узоқни кўзлаб, пухта ўй­ланган тизим асосида амалга ошириб келинмоқда. Шуниси эътиборлики, бугун жамиятимизда ҳар бир инсоннинг тафаккури, дунёқараши, сиёсий онги, мулкдорлик туйғуси юксалиб бор­моқда.

Барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайта кў­риб чиқилиши, айниқса, тадбиркорлар учун кўплаб қонуний имтиёзлар ва енгилликлар берилиши, турли текширишларнинг йилдан-йилга камайтирилиши самарали ишлаш имконини бермоқда.

Шу мақсадда биргина ўтган йилларда бир қанча қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди. Хусусан, янги таҳрирда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун мазкур соҳадаги энг муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.

Ушбу қонуннинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда давлат органлари, назорат идоралари, шунингдек, банклар билан ўзаро муносабатларда тадбиркорлик субъекти ҳуқуқларининг устуворлиги принципи алоҳида қайд этилди. Унга мувофиқ, қонун ҳужжатларида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган, барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар тадбиркорлик фаолияти субъектининг фойдасига талқин этилиши белгилаб қўйилди.

Президентимизнинг 2012 йил 16 июлда қабул қилинган "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 2012 йил 18 июлда қабул қилинган "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонларида тадбиркорликка аралашувни камайтириш мақсади кўзда тутилган. Уларга мувофиқ, рухсат беришга оид 80 та тартиб-қоида, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 таси бекор қилинди, молиявий-статистик ҳисоботлар топширишнинг шакллари ва даврийлиги қисқартирилди.

Яна бир муҳим янгилик шу бўлдики, Юртбошимизнинг 2013 йил 8 августдаги "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ект­лари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори билан Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинди.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноя­­бр­даги "Тадбиркорлик субъ­ект­ларини Интернет тармоғи ор­қали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан, 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъ­ектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизми жорий этилди.

Мамлакатимиз қонунчилигида 2007 йилдан қо­нуний тадбиркорлик фаолиятига тўс­қинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланган эди. 2012 йил 11 сентябрдан бошлаб эса Жиноят кодекси 2061-модда билан тўлдирилди ва унда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига ноқонуний аралашишга йўл қўйилганда, мансабдор шахсларнинг жиноий жавобгарликка тортилиши мустаҳкамлаб қўйилди.

Айни пайтда давлат ва назорат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган асосий вазифа — тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашувларнинг олдини олиш ҳамда айрим мансабдорларнинг бюрократик ёндашувларига барҳам беришдан иборат. Ана шу мақсадда прокуратура органлари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, унинг кафолатларига оид қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Вилоят прокуратураси раҳбарияти, шаҳар ва туманлар прокурорлари томонидан ҳар ойда икки маротаба тегишли мутасадди идоралар, савдо-саноат палатаси вакиллари билан биргаликда жойларда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари билан учрашувлар ташкил қилиниб, уларнинг фикрлари эшитилаяпти, янада яхшироқ ишлашларига халақит бераётган муаммолар бартараф этиб борилмоқда. Ўтказилган 269 та учрашувда 17478 нафар тадбиркор иштирок этди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган қонунлар ижроси юзасидан ўтказилган текширишлар якунида шаҳар ва туманлар ҳокимларининг 76 та асоссиз ҳуқуқий ҳужжатларига протест келтирилди. Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 21 та тақдимнома киритилди. 59 нафар мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди. 11 млн. сўмлик зарар ихтиёрий ундирилди ҳамда судларга 1,3 млрд. сўмлик зарарни ундириш юзасидан даъво аризалари киритилди.

Бу даврда прокуратура органларининг аралашуви билан 330 нафар тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Уларнинг 49 нафарига ер ажратиш, биноларни ижарага бериш ва кредит олиш, пул маблағларини ундириш, 1456 нафарига бошқа масалаларда амалий-ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини тезкор таъминлаш мақсадида бош­қа ваколатли органлар қаторида прокуратура органларида ҳам ишонч телефонлари ишлаб турибди. Ўтган йили вилоят прокуратура органларининг ана шу телефонларига 164 та мурожаат келиб тушди ва аксариятининг ҳал этилиши таъминланди. Жумладан, "Азимов Аслиддин Талантович" деҳ­қон хўжалиги раҳбари О.Бўронов Чироқчи туман прокуратурасининг "Ишонч телефони"га қўнғироқ қилиб, "Микрокредитбанк"нинг туман филиалидан тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраган. Прокуратуранинг аралашувидан сўнг банк томонидан мазкур деҳқон хўжалигига  қонуний асосларда15 млн. сўм кредит ажратилиши таъминланди.

Шунингдек, Қарши туман ҳокимининг қарори асосида фуқаро С.Раҳмоновга тумандаги "Батош" маҳалласи ҳудудидан иссиқхона қуриш учун 0,30 гектар ер майдони ажратилди.

Яккабоғ туман прокуратурасининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган фуқаро Д.Жуманова эса "Шар-шарбоғот" МФЙ раиси Ю.Расулов туман ҳокимлиги ҳузуридаги доимий комиссиянинг савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ҳақидаги далолатномасини турли важлар билан имзоламасдан, унинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашига тўсқинлик қилаётганини билдирган эди. Текшириш натижасида ушбу арз ўз исботини топди ва Ю.Расуловга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан иш қўзғатилиб, суд қарори билан унга жарима жазоси тайинланди. Фуқаро Д.Жуманованинг эса бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Бугунги кунда вилоят прокуратураси органларидаги "007" қисқа рақамли "Ишонч телефони" орқали фуқаролар, шу жумладан, тадбиркорларнинг мурожаатлари қабул қилинмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашиш ҳолатларига нисбатан ҳам қатъий чоралар кўриб борилмоқда. Ана шу мақсадда ваколатли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида баъзи мансабдор шахсларнинг тамагирлик ҳолатлари фош этилди. Хусусан, Деҳқонобод туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Бабаев фуқаро Т.Маҳамовга туманнинг "Бешбулоқ" массиви ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун 20 сотих ер майдони ажратиб бериш эвазига хизмат хонасида ундан 4000 АҚШ доллари олган вақтда ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилди ва суд ҳукмига кўра Н.Бабаев узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қонунларга амал қилиб фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари бундан кейин ҳам давом эттирилади. Уларнинг мурожаатларига беписанд ёки бюрократик муносабатда бўлган мансабдор шахсларга қонуний чоралар кўриб борилади.

Шу ўринда муҳтарам Президентимизнинг тадбиркорлик соҳасига оид қуйидаги фикрларини ҳар бир тадбиркор қонуний фаолияти учун ишончли ҳимоя ва кафолат деб, ҳар бир мансабдор шахс эса огоҳлантириш деб билишини истардик: "Бизнинг асосий мақсадимиз шундан иборатки, ўз сармоясини аниқ бир ишга йўналтириб, ўзининг мулки ва маблағини ўртага қўяётган тадбиркор ҳар қандай даражадаги давлат амалдори, ҳеч қандай текширувчи унинг мулки ва бизнесига дахл қилишга ҳаққи йўқлигига ишонч ҳосил қилиши керак".

Мамлакатимиз иқтисодиётини ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдан иборат эзгу мақсадлар ана шуни талаб этади.

Салом САМАДОВ, Қашқадарё вилоят прокурори


- 2015-02-19 -

РАЗИЛЛИК ОРТИДАН ҚОТИЛЛИК

Тайинли касб-корни эгалламаган, коллеждаги ўқишни охирига етказмаган Ойбек Сулаймонов маълум вақт ўзга юртларда ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юрди. Ўтган йилнинг бошларида Жиззахга қайтган Ойбек ота-онасига уй ишларида қарашиб вақт ўтказарди. Баҳор фасли охирлаб бораётганида О.Сулаймонов иш излаб Бахмал тумани томон йўл олди.

Бироқ у ердан ўзига маъқул иш топа олмади. Тушлик пайтида нима қилишини билмай дарахт соясида турганида у томон келаётган вояга етмаган Мадина Ҳамидовага (жабрланувчининг исм-фамилияси ўзгартирилган) кўзи тушиб, миясида жирканч ният пайдо бўлди. Ёш қизчани алдаб, ўзининг қабиҳ ниятига етиш режаларини туза бошлаган Ойбек Мадина яқинига етиб келганида уни суҳбатга тортди.

— Исмингиз нима?

— Мадина.

— Кимнинг қизисиз? — деди Ойбек олдиндан ўйлаган режаси бўйича суҳбатни давом эттириб.

— Шуҳрат аканинг қизиман.

— Шуҳрат аканими? — худди ўзини қизнинг отасини танийдигандай тутиб. — Дадангизни яхши таниман. Ундан қарзим бор эди, телефон ҳам бериб юборишим керак. Пул билан телефон уйда турибди, мен билан борсангиз бериб юборардим.

М.Ҳамидова унинг асл мақсадидан бехабар О.Сулаймонов бошлаган томон эргашади. Ойбек эса қаерда ниятига етиш мумкинлигини ўйлаб, ҳар тарафга аланглаб боради. Иллат излаганга иллатдир дунё деганларидек, йўлидан шундай жой ҳам топила қолди. Қурилиши охирига етмаган ҳовлига кўзи тушган О.Сулаймонов илдамлаб, уйни "разведка" қилиб келди. Ҳовли атрофида ҳеч ким кўринмаганидан кейин Ойбек ичкарига кириш йўлларини қидиришга тушади. Бир деразасининг ёпилмаганлигини кўриб, ўша ердан ичкарига киришни мақсад қилди. Мадина етиб келганидан сўнг яна қизалоқни аврайди.

—  Менинг уйим узоқда. Бирга борсангиз чарчаб қоласиз. Кўчада кутиб турсангиз, итлар бор, тишлаб олиши мумкин. Манави уйда, — қурилиши тугалланмаган ҳовлига ишора қилиб, — кутиб турсангиз, мен пул ва телефонни олиб келаман. Кутиб тура оласизми?

— Хўп, — дейди Мадина розилик бериб.

Қизни алдаб, мўлжалланган уйда қолдиришга кўндирган Ойбек дераза орқали Мадинани ичкарига киритиб, ўзи кўча бўйлаб пастроққа тушади. Тахминан 10 дақиқа таш­қарида айланиб юргач, ортига қайтади. Дераза орқали ичкарига киради.

— Олиб келдингизми? — дейди Мадина уни кўриб.

— Ҳозир олиб келишади. Озгина кутиб турамиз. Телефонингиз борми? — дейди гапни айлантириб.

— Телефоним йўқ.

— Хоҳласангиз телефон олиб бераман, агар...

Аста-секин мақсадга кўчган Ойбек қизнинг ожиз аҳволдалиги, ёшлиги туфайли ўзига нисбатан содир этилаётган ҳаракатларнинг моҳияти ва хусусиятини тушуниб етмаслигидан фойдаланиб, қизчанинг қаршилик кўрсатишига қарамасдан ўзининг жирканч ниятини амалга оширади. Номуси топталган М.Ҳамидова йиғлаб, унинг қилмишини ота-онасига айтиб беришини билдирганида Ойбек нима қиларини билмай қолди. Жинояти ошкор бўлишидан қўрққан О.Сулаймонов қилмишини яшириш учун қиздан қутулиш режасига ўтади. Қизнинг ожизлигидан фойдаланиб, бўйнига чанг солади...

Ақлини енгиб, О.Сулаймоновни ўз йўриғига юргизган шаҳвоний ҳирс уни яна бир жиноятга етаклади. Яъни бу кимса ифлос қилмишини яшириш учун қотилликка қўл урди. Эндиликда унинг олдида мурдани гумдон қилиш масаласи кўндаланг турарди. У бунинг ҳам йўлини топиб, марҳумани қопга жойлайди ва овлоқроқ жойдаги жарликка олиб бориб, ташлаб юборади.

Шу билан жазодан қутулиб қолишни ўйлаган Ойбек қаттиқ янглишган эди. У тез орада қўлга олиниб, қилмишига жавоб беришига тўғри келди.

Суд О.Сулаймоновга узил-кесил ўташлик учун 24 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Бобур КАМОЛОВ, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи


- 2016-01-14 -

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

:



A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Undefined variable: location

Filename: models/location.php

Line Number: 41

">