A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Назорат

Назорат


Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, одам савдосининг олдини олиш, унга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасидаги чора-тадбирлар давлат сиёсати даражасигача кўтарилган. Хорижлик экспертлар ҳам айрим давлатларда одам савдосига қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ҳали ҳам етарли эътибор қаратилмагани ҳолда, Ўзбекистоннинг бу борадаги тажрибаси эътирофга лойиқ эканини алоҳида таъкидламоқдалар.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз Конституциясининг 26-моддасида ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсизлик ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги норма белгилаб қўйилгани, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонунлар қабул қилингани, шунингдек, мамлакатимиз томонидан одам савдосига қарши курашиш билан боғлиқ халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар ратификация этилгани юқоридаги фикримизга ёрқин мисол бўла олади.

- 2016-01-14 -

Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар бугунги юксалишга хизмат қилиш билан бирга, ҳар биримизни янги кун, янги замон нафаси билан яшашга ҳам ўргатмоқда. Одамлар онгу шуурида туб ўзгаришлар юз бериб, уларда мамлакат, миллат тақдирига масъуллик ҳисси тобора ортиб бормоқда. Жумладан, озод ва обод диёримизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кенг йўлга қўйилгани, соҳа ривожи учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётгани янги тармоқнинг жадал ривожланишини таъминламоқда.

Янги асрнинг дастлабки йилида мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31 фоизга тўғри келган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткичнинг салмоғи ортиб, 56 фоизга етган. Иш билан банд бўлган аҳолининг 77 фоизи мазкур соҳада меҳнат қилаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, юрт иқтисодиётида, жамият ҳаётида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кўлами кенгайиб бораётгани яққол намоён бўлади.

- 2016-01-07 -

Мамлакатимизда қонунийликни мус­таҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Бу борадаги норматив-ҳуқуқий база шакллантирилиб, ўтган давр мобайнида янада такомиллаштириб борилмоқда.

Жумладан, 2014 йил 3 декабрда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун қабул қилиниши билан аввалги — "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунда мавжуд бўлган ҳуқуқий бўшлиқ тўлдирилди. Яъни янги қонун жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик шахсларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишининг қўшимча кафолатларини белгилаб берди.

- 2015-11-26 -

Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 35-модда

Китоб туман прокуратураси томонидан туман табиатни муҳофаза қилиш инспекциясида Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунлари ҳам­да соҳага доир бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан текшириш ўтказилди.

- 2015-11-19 -

Иссиқ кунлар ортда қолиб, қиш бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Айни пайтда барчанинг эътибори қиш мавсумига қай даражада тайёргарлик кўрилганига қаратилган. Айниқса, коммунал соҳа ходимлари учун қизғин дамлар. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қишнинг қаҳратон совуғида носозликлар, камчиликларни бартараф этишдан кўра, олдинроқ тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этган афзал.

Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан бу борадаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашга йўналтирилган назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

- 2015-11-12 -

Сўнгги пайтларда дунё бўйлаб кузатилган глобал молиявий-иқтисодий инқироз кўплаб мамлакатлар иқтисодиётини танг аҳволга солиб қўйди. Қатор давлатлардаги йирик корхона ва корпорациялар бўҳрондан чиқиш, аввалги салоҳиятини сақлаб қолиш учун иш ўринларини қисқартиришни маъқул кўраётган бўлса, қайсидир мамлакатда солиқ юкини ошириш орқали мамлакат ғазнасини бойитишга ҳаракат қилинди.

Қувонарлиси, инсон манфаати устувор қўйилган мамлакатимизда барча соҳаларда бар­қарор ўсиш суръатлари сақланиб, одамларнинг даромади кўпайиб, уларнинг ҳаёт даражаси янада юксалмоқда. Бу солиқларнинг рағбатлантирувчи омили тобора ортиб бораётганида ҳам яққол кўринади.

- 2015-11-12 -

Маълумки, аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий аҳамиятга молик энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизнинг янада равнақ топиши, иқтисодиётимизнинг юксалиши, фуқароларимизнинг ҳаётдан розилиги, турмушининг фаровонлиги ана шу масалага кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу боис юртимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар кўриб келинаётганлиги бежиз эмас.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган қонунлар, Президент фармонлари ва қарорлари, ҳукумат қарорлари, 2015 йилда Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган "Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли банд­лигини таъминлаш дастури"нинг бажарилиши юзасидан доимий назорат тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

- 2015-10-08 -

Конституциямизнинг 35-моддасида ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқу­қига эга экани, улар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Конс­титуциявий талабдан келиб чиқиб, вилоят прокуратураси органларида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳи­моя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда қонунийликни таъминлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шу мақсадда давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларида, корхона, ташкилот ва муассасаларда мурожаатларга оид қонун ҳужжатларининг ижроси ўрганилиб, жисмоний ва юридик шахс­ларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланаяпти.

- 2015-09-10 -

Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшга қиёсланади. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, ёш авлод тарбиясига нечоғли жиддий эътибор қаратилса, унинг самара ва натижаси ҳам шунга яраша — барвақт кўзга ташланади. Юртимизда ҳаётга татбиқ этилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури туфайли бугун мамлакатимиз ўқув масканларидаги шарт-шароит тубдан яхшиланди. Мактабларда таълим сифатининг оширилиши, тарбия беришнинг ўзига хос усулларидан кенг фойдаланилаётгани, фарзандларимизнинг иқтидор ва салоҳияти юзага чиқарилаётгани соҳадаги изчил ислоҳотлар мевасидир.

Аёнки, ҳар бир юртнинг бугуни ва келажаги том маънода мамлакат таълим тизимининг қай даражада ривож топганлиги билан чамбарчас боғлиқ.

- 2015-09-03 -

Республикамиздаги барча меҳрибонлик ва махсус мактабларда таҳсил олаётган ўғил-қизларнинг беками-кўст, шод-хуррам яшаши ва истеъдод ва қобилиятларини намоён этишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Хусусан, Самарқанд вилоят прокуратураси органлари томонидан махсус мактаб-интернатларга жойлаштирилган ногирон болалар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг яшаши, соғломлаштирилиши ҳамда ўқиш шароитлари мунтазам ўрганиб борилмоқда. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳу­қуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги, 2008 йил 17 октябрдаги "Меҳрибонлик уйи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳа­қида"ги Қарорлари дастурил­амал бўлиб хизмат қилмоқда.

- 2015-09-03 -