A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Жараён

Жараён


Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳарбий прокуратура органларининг Қуролли Кучларда қо­нун устуворлигини таъ­минлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг, жумладан, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ўтган йил давомидаги фаолияти якунлари ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама этилди.

- 2016-01-14 -

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ бозор муносабатлари шароитида иқтисодиётимизда ҳам соғлом рақобат, ижтимоий адолат принципларига мос мувозанатли муҳит шакллантирилди. Айни жараёнларда тадбиркорлик субъектлари фаолияти эркинликлари кафолатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада  хусусий секторнинг иқтисодиётдаги улуши кундан-кунга ўсмоқда.

Департаментнинг туман бўлими ходимлари томонидан ўтган йилда ҳудудда тадбиркорлик субъектлари ҳимояси бўйича 22 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатилиб, уларнинг муаммолари бартараф этилди.

- 2016-01-14 -

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ хоҳиш-иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституциямиз демократик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамияти қарор топишининг кафолати, ушбу улуғвор мақсад йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умуминсоний сиёсий-ҳуқуқий қадриятларга бўлган эътиқоди ва содиқлигини намойиш этиб, инсон ва фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини тизимли равишда мустаҳкамлади Конституциямизда шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсон ҳаётининг мазмуни бўлиб, кишининг жамиятдаги турмуши, яшаш тарзи ва фаолият кўрсатиш асосларини ифодалайди, унинг шахсий ҳаётини, хусусий эркинликларини турли хилдаги тажовузлардан ҳимоя қилади. 

 

- 2016-01-14 -

Юртбошимиз Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси қабул қилинганининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Ўзбекистондаги бугунги аҳволни дунёдаги бошқа давлатлар билан қиёслаб солиштириш асносида АҚШда фаолият кўрсатаётган, катта обрўга эга бўлган, Гэллап институти деб ном олган ижтимоий фикрни ўрганиш маркази томонидан "Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси" деган мавзуда 2015 йилда эълон қилинган тадқиқот материалларига алоҳида эътибор қаратди.

Таъкидланишича, ушбу нуфузли ташкилот шу йўналиш бўйича ўз хулосасини чиқариш учун жаҳон миқёсида 141 та мамлакатда сўров ўтказиб, катта ёшдаги 142 минг шахс­нинг фикрини ўрганган. Сў­ровномада 3 та савол ўртага қўйилган.

- 2016-01-07 -

Кексаларни қадрлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш ўзбек халқининг ўзига хослигини кўрсатиб турадиган миллий анъаналари сирасига киради. Минг йиллар давомида шаклланган халқимиз қалб оламининг энг табаррук туйғуларидан, ардоқли тушунчаларидан бири бу — эъзозлаш. Умуман, инсонни эъзозлаш, унинг шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва эркинликларини қадрият деб билиш мамлакатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу маънода ниҳоясига етган 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" деб номланишининг ҳам ўзига хос жиҳатлари бор.

Олтинкўл туман прокуратураси томонидан ҳам "Кексаларни эъзозлаш йили" муносабати билан иш режага асосан кексаларни ижтимоий ҳимоя­лашга қаратилган қо­нун­чилик ижроси юзасидан кексаларнинг соғлиғини сақлаш, пенсия ва нафақаларнинг тайинланиши ҳамда тўланиши билан боғлиқ масалалар  ўрганиб борилди.

- 2016-01-07 -

Ижтимоий ҳимоя, таълим,  вояга етмаганларга оид қонунларимизда халқимизга хос болажонлик, одамийлик, меҳр-оқибат каби эзгу фазилатлар мужассам. Фарзандларимиз ҳар жиҳатдан баркамол ўсиб-улғайишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бўлиб келмоқда. Турли сабабларга кўра ота ёки она меҳридан мосуво ҳамда етим болаларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Уларга Меҳрибонлик уйларида таълим-тарбия берилмоқда. 

Хусусан, Марғилон шаҳридаги 1-Меҳрибонлик уйида  6 ёшдан 17 ёшгача 149 нафар бола таълим олмоқда. Тарбияланувчилар дарслардан ташқари бўш вақтларини чеварчилик, компьютер саводхонлиги, мусиқа ҳамда  вилоят "Баркамол авлод" Маркази томонидан ташкил этилган 7 та тўгаракда мазмунли ўтказишяпти, билимларини мустаҳкамлашяпти. Ёз ойлари  "Меҳнат-роҳат" соғломлаштириш оромгоҳида  дам олишмоқда.

- 2016-01-07 -

Мамлакатимизда хусусий мулк ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид амалий тадбирлар, шу жумладан, қонунчилик базасини такомиллаштириш жараёни изчил давом этмоқда. Сўнгги йилларда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, айниқса, янги таҳрирдаги "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги, "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги, "Рақобат тўғрисида"ги, "Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлар соҳа ривожида муҳим ўрин тутмоқда.

Яратилган ҳуқуқий механизм ва шарт-шароитлар ўз самарасини бериб, вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 73,7 фоизи кичик тадбиркорлик сектори томонидан ишлаб чиқарилди ва иқтисодиётда жами бандликнинг 79 фоизи айнан ушбу сектор томонидан таъминланди.

- 2015-11-26 -

Тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун ҳимоясига олинган.  Қонун ва қонуности ҳужжатлари такомиллаштирилиб, иш бошлаш, фаолиятни кенгайтириб бориш йўлидаги маъмурий тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Давлат бошқаруви, назорат идоралари мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказадиган хатти-ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Қулай ишбилармонлик муҳити яратилиб, туманларда, қишлоқларда нафақат савдо-хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ҳам ривожланмоқда.

- 2015-11-19 -

Конституциямиз юртимизда миллий ва умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устуворлигини таъминлашда қанчалик муҳим ўрин тутаётганини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Аввало, Конституция ўз номи билан мамлакатнинг Асосий Қонуни бўлиб, давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини тартибга солади ҳамда қонун ҳужжатларини қабул қилишда унинг нормаларига асосланилади.

Бошқача айтганда, мамлакатда қабул қилинадиган биронта ҳам қонун Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Шу тамойил ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилиб, бугунги кунгача юртимизда 8 та Конституциявий қонун, 16 та кодекс, 600дан зиёд қонун қабул қилинди. 200 дан ортиқ халқаро шартнома ратификация қилинди. Қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг Асосий Қонунимизга қанчалик мослигини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолият кўрсатмоқда.

- 2015-11-19 -

Мустақиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб юртимизда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, турмуш даражасини ошириш ва моддий таъминотини мустаҳкамлашга оид масалалар биринчи даражали қилиб белгиланди. Шунингдек, ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан борилаётган бугунги кунда аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

Ушбу асослар негизини эса 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этди. Асосий Қонунимизда фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлари алоҳида боб сифатида белгилаб қўйилиб, унда фуқаролар ҳаётини ижтимоий таъминлаш ва иқтисодиётга оид жабҳаларда кафолатланган асосий ҳуқуқ ва эркинликлари белгилаб берилган.

- 2015-11-19 -