A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Мулоҳаза

Мулоҳаза


мамлакат тараққиёти юксалишига хизмат қилади

Тадбиркорлик соҳаси мамлакатимиз иқтисодиётининг асосий негизи ҳисобланиб, уни қўллаб-қувватлаш, ҳар томонлама ривожлантириш, янада такомиллаштиришга эътибор қаратилаётган экан, аввало, фаолият эркинлигини таъминлаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кафолатлаш бош масалага айланган.

Ҳозирда "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонун, бир қатор фармон ва қарорлар ана шундай муҳим масалаларни ҳал этишда қонуний асос бўлмоқда.

- 2015-11-12 -

Мобил телефонларнинг ҳаётимизга кириб келганига унчалик кўп бўлгани йўқ. Шу вақт ичида у одамларнинг кундалик эҳтиёжига айланиб улгурди. Бугунги кунда мамлакатимизда уяли алоқа абонентлари сони салкам 16 миллиондан ошмоқда.

Қишлоқ жойларда ҳам уяли алоқа хизмати рақобат даражасига кўтарилиб, ҳар бир хонадондан ўрин эгаллаётгани қувонарли ҳол, албатта. Бироқ замон, шароит уяли алоқа хизматидан фойдаланувчи ҳар бир кишининг мобил телефонидан тўғри фойдаланиш одоб-ахлоқи, қонун-қоидасини билиши ва унга амал қилиши зарурлигини тақозо этмоқда. Истаган киши қўл телефонидан эркин фойдаланиши мумкин, аммо бу бошқаларнинг шахсий дахл­сизлигига тажовуз қилмаслиги керак. Уяли телефон орқали шахс­ни бадном қилувчи беҳаё тасвирларнинг тарқалиб бораётгани дунё жамоатчилигини ташвишга солмоқда.

- 2015-10-15 -

Дунё миқёсида фан ва техникада эришилаётган ютуқлар, аҳоли турмуш даражаси ва тафаккурининг ўзгарганлиги, фан ва техника ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига, инсон фаолиятига кириб бораётганлиги, ахборот оқимининг кучайиши инсоният цивилизациясида янги босқич бошланганлигининг белгиларидир.

Бугунги кунда мактабларда бошланғич синф ўқувчиларини ўқитиш дастурлари  бундан 20-30 йил илгариги ўқув дастурлардан анча мураккаблиги билан тубдан фарқ қилса-да, ўқувчилар уларни бемалол ўзлаштириб, замонавий технологик воситаларни ишлатиш қобилиятига эга эканликларини амалда кўрсатишмоқда.

- 2015-10-08 -

Қадим-қадимдан вафо ва садоқат, гўзаллик ва нафосат тимсоли саналиб келинган ўзбек аёли истиқлол туфайли ўзлигини янада кенгроқ намоён қилиш имконига эга бўлди. Мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор ҳар жиҳатдан юксалди, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, кафолатлаш, турмуш шароитларини яхшилаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди. 

Юртбошимизнинг "Аёлларни ҳар қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки, оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз", деган пурҳикмат таъкидлари аёлларга берилган улкан баҳо, эътибор ифодасигина бўлиб қолмасдан, жамиятимизнинг, давлатимизнинг хотин-қизларга муносабатини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Истиқлол йилларида бевосита аёллар ҳуқуқлари, манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоқадор 80 дан зиёд қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди.

- 2015-08-20 -

Айни пайтда истиқлолимизнинг йигирма тўрт йиллигини катта тантана билан нишонлаш арафасида турибмиз. Бугун қайси соҳага назар ташламайлик, мустақиллик йилларида жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз берганига, катта ютуқларга эришилганига гувоҳ бўламиз. Бу, албатта, мустақиллигимиз ва эркинлигимизнинг, юртимизда ҳукм сураётган барқарор тинчлигимизнинг, Президентимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг амалий натижасидир. Шу боис биз шу энг бебаҳо неъмат — тинчликнинг қадрига етишимиз, бугунги осойишта ҳаётимиз учун шукроналар қилишимиз керак.

Муҳтарам Президен-тимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек: "Бу ҳаётни ҳимоялаш керак. Тинчлигимизни ҳимоя қилишимиз керак. Ҳимоя дегани нима? Ҳимоя дегани, — аввало огоҳ бўлиш дегани".

- 2015-08-06 -

Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ республикамиз таълим соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилиб, айни вақтда ўзини тўлиқ оқлаган тизим, ўн икки йиллик мажбурий таълим жорий этилди.

Вилоят прокуратураси органлари томонидан вояга етмаганларни миллий ва умум­инсоний қадриятлар, Ватанга садоқат, миллий истиқлол ғояларига содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг таълим, фан, маданият, санъат, соғ­лиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, меҳнат ва бош­қа соҳаларда кафолатланган ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш борасида муайян таҳлиллар олиб борилиб, тегишли назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

- 2015-08-06 -

Мустақиллик шарофати билан юртимизда буюк келажак барпо этиш бош мақсадимизга айланди. Бу борада истиқлолнинг илк кунларидан қўлга киритилган ютуқларни қадрлайдиган, биз бугун амалга ошираётган ишларнинг муносиб давомчилари бўла оладиган эртамиз эгалари — ёшларимиз ҳақида қайғуришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Сўнгги йилларда фарзандларимизнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Уларнинг биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари йўлида имкониятлар ишга солиниши баробарида таълим-тарбия олиши, ўз иқтидори ҳамда имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Шунингдек, ўтган давр мобайнида замонавий ахборот-коммуникация тизимидан, Интернетдан кенг фойдаланишга, таълим-тарбия самарасини оширишга эътибор кучайтирилди, болалар, айниқса, қиз болалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича кенг кўламдаги ишлар давом эттирилди. Мамлакатимизнинг турли гўшаларида қад ростлаётган, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий ўқув даргоҳлари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, барча-барчаси фикримизнинг яққол исботи бўла олади.

- 2015-07-30 -

Маънавиятни юксак қадрлайдиган, насл-насаби тоза ва болажон ўзбек халқининг ҳамма орзу-умидлари фарзандлари камоли билан боғлиқ. Унинг хонадони болалар билан чирой очади. Ҳовлисида болалар қийқириғи-ю хандон кулгуси янграган оила бахтли оила ҳисобланади. Ўзбек халқи, ҳатто ўзгалар, ўзга миллат фарзандларидан ҳам меҳрини дариғ тутмайди. Кўп узоққа бормай, Иккинчи жаҳон уруши йилларида юртимизга кўчириб олиб келинган ўзга миллатнинг ўн беш нафар етим боласини асраб олган биргина оилани ёдга олишнинг ўзи бунинг исботи. Бундай меҳр-саховатлилик халқимиз нафақат ўз боласи, балки меҳрга муҳтож ҳар қандай боланинг бошини силашга ҳам қодир эканлигини кўрсатади. Шундай миллатнинг, элнинг вакили бўлганинг учун шукрона айтмаслик мумкинми?!

Бугун мамлакатимизда ушбу қадриятлар давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, оила, аёл ва фарзандлар тақдири юксак даражада қадрланаётгани таҳсинга лойиқ. Мустақил республикамизнинг нафақат сиёсий-иқтисодий куч-қудрати ва салоҳияти, балки маънавий қиёфаси ҳам дунё халқлари томонидан тан олинаётганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

- 2015-07-23 -

Янги асрда инсониятнинг имкониятлари ниҳоятда кенгайиб бораётир. Бу яхши, аммо, теграмизда авж олаётган баъзи муаммолар ҳам борки, у сизу биздан ўта ҳушёр ва огоҳ бўлишни талаб этади.

Гап шундаки, тараққиёт илдамлаб, тиббиёт ривожланиб бораётган бўлса-да, кейинги йилларда айрим хасталиклар туфайли минглаб одамлар ҳаётдан кўз юммоқда. Бундай нохуш ҳолатларга, афсуски, кўпинча инсоннинг ўзи сабабчи бўлаётир. Ана шундай ўта хавфли касалликлардан бири гиёҳвандликдир.

- 2015-07-09 -

Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати институтига конс­титуциявий-ҳуқуқий мақом берилиши юртимизда мазкур назорат турини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди.

Жамоатчилик назорати бошқа назорат турларидан қуйидаги жиҳатлари билан ажралиб туради: биринчидан, мазкур назорат тури фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бош­қариш органлари ҳамда бошқа фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилади; иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари муҳофазасини таъминлайди; учинчидан, ушбу назоратнинг асосий объекти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти ҳисобланади; тўртинчидан, ўзида фуқаролар ва фуқаролик жамияти институтлари манфаатларини уй­ғунлаштиради, жамоатчилик фикри ва кучига таянади.

- 2015-05-21 -