A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Суд очерки

Суд очерки


Шу йилнинг 30 январидан 31 январига ўтар кечаси Китоб туманининг Қайнарбулоқ қишлоғи ҳудудидаги чиқиндихонада тўсатдан осмонга олов кўтарилди. Тун ярмидан оққани ёки бор тирик жон қаҳратоннинг совуғидан қочиб, иссиққина ўринда ором олаётгани учунми, зим-зиё тундаги бу алангани ҳеч ким пай­қамади. Фақатгина аланга атрофида елкасига шайтон тирмашган икки шарпанинг ороми йўқ, холос. Бу вақтда уларнинг димоғлари ҳар қандай куйинди ҳидини писанд этмас, гўё улар шу оловда акс этаётган ваҳшийлик, ёвузлик ва тубанликнинг турли кўринишларини томоша қилиб, завқ олиб туришарди. Тонгга яқин олов сўниб, шарпалар ортга қайтишди...

1 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга Қарши шаҳридан "Spark" автомашинаси билан ҳайдовчиси Бахтиёр Жумаев (марҳум)нинг бедарак йўқ­олганлиги тўғрисида ариза тушди. Аризага асосан зудлик билан тезкор-қидирув ишлари бошланди. Бироқ калаванинг учи қаердан бошланиши ҳеч кимга маълум эмасди. "Spark" ижарага олинган машина бўлганлиги сабабли, балки ҳайдовчи бирор шумликни ўйлагандир, деган фикрлар юзага чиқарди.

- 2015-11-05 -

Судланувчиларнинг икки нафари йигирма уч ёшда, учинчиси ўн тўққизга кирган. Фарғона тумани Лоғон қишлоғилик Фарҳод Холбеков бирон жойда ёлчитиб ишламаган, жангари фильмларнинг таваккалчи, қўлга тушмас босқинчи "қаҳрамонлари" каби бел оғритмай пул топиш, сўнг ялло қилиб юриш истаги фикру зикрини эгаллаган экан. Унинг ён қўшниси, ҳамтовоғи Абдурашид Исмоилов, босқинчиларнинг кенжаси, қувасойлик Аҳлидин Абдулҳатов ҳам қай йўсинда бўлмасин, бирданига бойваччага айланиш "дарди"га чалинишган. Суд мажлисида улар содир этган, қайтадан, яхлит ҳолда тикланган ўта оғир жиноятнинг тафсилотлари дилларни ларзага солди.

Шоҳруҳ мактабдан келиб, одатдагидай уй вазифаларини тайёрлади. Аясининг юмушларига қарашиб юборди. Шомга яқин машғулотга отланди. Спорт залига етиб бормасидан қўл телефони жиринглади.

- 2015-10-08 -

Мамлакатда пул-кредит тизимининг нормал фаолиятига таъсир кўрсатувчи салбий ҳодисаларни бартараф этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Пул тизимининг барқарорлигига таҳдид солиши мумкин бўлган омиллардан бири қалбаки пул ўтказиш билан боғлиқ жиноятлардир. Юртимизда мазкур жиноятлар ўз вақтида аниқланиб,  айбдорларга нисбатан тегишли жазо тайинланмоқда.

Жумладан, ўтган йилнинг июнь ойида тошкентлик Лазиз Назаров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) тижорат қилиш учун Туркия давлатига боради. У бу юртда иш юзасидан терговда шахсини аниқлашнинг имконияти бўлмаган Умар исм­ли йигит билан танишади.

— Сиз билан анчадан буён бирга бизнес қилаяпмиз, — деб гап бошлади Умар. — Яхши яшайман десангиз, менда бир таклиф бор.

- 2015-10-01 -

Азима Очилова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўз оиласи билан андармон, икки нафар фарзандини улғайтириш ташвиши билан бўлиб, анча пайтгача сингиллари Васила ва Замиралардан хабар ололмади. Ўтган сафар борганида Василанинг тўлишганини кўриб:

— Ўзинг яшириб еявермай, жиянларингга ҳам илинсанг бўлмайдими, — деган эди ҳазиллашиб.

Ҳар сафар ҳазилнинг давомини улаб кетишга моҳир синглиси негадир бу сафар индамай уйга кириб кетганди. Ўшанда аҳамият бермаган экан. Лекин айнан бугун ўша воқеа қайта-қайта эсига тушаверди. "Тинч­ликмикан?! Замира икки нафар фарзанди билан ажрашиб келгандан бери тинчимиз йўқолган. Ёши ўтиб бораётган Василани ҳеч бўлмаганда биронта аёлсиз одамга узатганда ҳам бўлармиди?! Лекин, оғиз солганларнинг бирортаси ҳам маъқул бўлмаяпти-да! Рўзғор, тирикчилик деб, жигаргўшаларимдан ҳам хабар ололмадим-а".

- 2015-08-20 -

Жорий йилнинг июнь ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоятининг Қибрай туман судида кўрилган жиноят иши юзасидан айбланувчи сифатида қатнашган кимсаларнинг барчаси эс-ҳушли, аксариятининг маълумоти ўрта, икки нафариники ўрта-махсус, бир нафари ҳатто олий маълумотли эди.  Афсусланарли жиҳати, уларнинг икки нафари Тошкент шаҳрида туғилган ака-ука бўлиб, бири муқаддам икки марта, иккинчиси эса тўрт марта судланган. Бундан-да ачинарлиси эса, судланувчилар сафида аёл кишининг ҳам борлигидир.

Суд материалларидан кўринадики, ака-уканинг кичиги Баҳодир Сиддиқов озодликдан маҳрум этилиш нима эканлигини муқаддам икки марта бошидан ўтказган бўлса-да, тавба қилмаган экан. Судланиш борасида укасидан икки марта илгарилаб кетган акаси Улуғбек Сиддиқовга "суянган" Баҳодир хорижий жангари фильмларни кўп кўрган бўлса керак, уларга ҳавас қилиб жиноий гуруҳ тузади.

- 2015-07-30 -

Узоқ йўлга сафарга чиққанингда ёнингда ҳамроҳинг бўлгани яхши. Йўлда зерикмасликдан ташқари, манзилга қандай етиб олганингни сезмай ҳам қоласан. Водийдан пойтахт томон келаётган "Нексия"га Ангрен шаҳридан йўловчи сифатида ўтирган йигит сўзамолгина экан, ҳайдовчи билан тезда чиқишиб кетди. Йўл-йўлакай ўзини Ангрен педагогика институти талабаси деб таништирган Маҳмуд Бозоровга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳайдовчининг ҳаваси келди. Гап орасида ҳозир ўқишга кириш осон эмаслиги-ю қизи Тошкент тиббиёт академиясининг Фарғона вилоят филиалига ўқишга кириш ниятида эканлигини айтган эди, Маҳмуд унга жавоб бермай ўйланиб қолди.

Агар шу тобда унинг ростдан ҳам институтда ўқиши-ю ҳайдовчининг гапини эшитиб, бир вақтлар ўзи ҳам ўқишга кириш ҳаракатида юрган пайтлари ёдига тушиб кетган бўлса керак, ўша дамларни хотирлаб, ўйланиб қолгандир, деб ўйласангиз, янглишасиз. Аксинча, у айни дамда қандай қилиб бўлмасин, ҳайдовчининг ишончига кириш, унинг пулларини ўзлаштириш ҳақида бош қотирарди.

- 2015-05-28 -

ёхуд уюшган гуруҳнинг найранглари

2014 йилнинг 9 декабрь куни Қамаши туман ҳудудида ҳаракатланиб бораётган «Мерседес Бенц» русумли юк автомашинаси ЙПХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларида шубҳа уйғотди. Машина тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчида ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланди. Ҳужжатда кўрсатилишича, автомашинада «Чироқчи пахта тозалаш заводи» ОҲЖдан юкланган 22442 килограммдан ортиқроқ пахта толаси бўлиб, қизиқ томони, мазкур юк битта юк сифатида ҳужжатлаштирилиб, икки жойга — Қамаши ва Нишон тола терминалларига етказилиши кераклиги ҳақидаги иккита «юк хати» билан олиб кетилаётганди. Бу ҳолат ҳужжатларни синчиклаб текширишни тақозо этгани учун автомашина жарима майдончасига олиб кетилди. Текшириш жараёнида эса...

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир. Амалдаги қонунчилигимизда гуруҳларга бирлашиб, давлат ва жамият мулкини талон-торож қилишга уринганлар, жиноят содир қилган шахс­ларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланган бўл­са-да, атрофимизда ҳамон ўз шахсий манфаатини ҳар нарсадан устун қўювчи кимсалар учраб турибди.

- 2015-04-09 -

Туманлараро почта алоқа тармоғида текшириш бошланди-ю, бошлиқ Исмоил Раҳимовнинг "пайтавасига қурт тушди". Ишда учраб турадиган майда-чуйда камчиликлар билан хатоликлар бўлса майлику-я, аммо айрим ходимларининг "бошини силагани" очилиб қолса нима қилади? Ахир ўзи раҳбарлик қилаётган алоқа тармоғига қарашли почта бўлимининг икки нафар ходими пенсионерларга аслида тарқатилмаган пенсия пулларини тарқатилди, деб ведомость тўлдирганликлари, маблағни эса ўзлаштириб юборганликлари бор гап-ку?!

Раҳбар деган бундай пайтда айбдорларга нисбатан тегишли жазо қўллаб, шунга ўхшаш ҳолатларнинг яна такрорланмаслиги чораларини кўриши лозим бўлади. Ёши салкам қирққа боргани, қолаверса, бир эмас, олти тумандаги почта бўлимлари ҳам унинг тасарруфида бўлгани боис, буни у яхши биларди. Аммо бундай қилмади. Аксинча, "балиқ бошидан...", деганларидек, нафсининг қутқусига учган ходимларга чора кўриш ўрнига, улардан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олди-да, "арқонни узун ташлаб қўйди".

- 2015-02-19 -

Ҳар бир ота-она фарзанд тарбияси учун масъул, жамият ва давлат эса бундан манфаатдор. Шунинг учун ҳам Конституциямизнинг 64-моддасида: "Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар", деб ёзиб қўйилган. Чунки яхши фарзанд халқнинг кору борига ярайди, давлат манфаатлари йўлида бел боғлаб хизмат қилади.

Болаларни боқиш, тарбиялаш ва ўқитиш осон иш эмас. Бу борада отанинг ўз ўрни, ўз сўзи ва ўз ҳукми бор. Ҳукми шундаки, ота қаттиққўллик билан фарзандини нотўғри йўлдан қайтаради, ножўя ишлар билан машғул бўлишига йўл қўймайди. Оила бошлиғи сифатида зарур бўлса, фарзандини жазолайди (боланинг эркини бўғмаган ҳолда). Буларнинг ҳаммаси фақат эзгуликка хизмат қилади. Шунинг учун ҳам оилада отанинг ўрнини ҳеч ким босолмайди. Кўпгина оилаларда оқила аёл шўхликни ҳаддидан ошириб, шумликка айлантириб юбораётган фарзандларига: "Отанг келаяпти!" ёки "Бу қилиғинг­ни отанг кўрса, нима дейди?!" дейишининг ўзиёқ болаларнинг бирдан эсини жойига келтиради. Улар апил-тапил ўзларини тартибга соладилар. Бу ҳам тарбия­нинг бир усулидир.

- 2014-10-09 -

 

Рустам билан Муборак бир пайтлар гўзал орзулар оғушида оила қуриб, яхши мақсадлар ила бир ёстиққа бош қўйишганди. Албатта, "олахуржин" бўйнига тушгач, баъзилар бу масъулиятни ўз зиммасига олишга қийналади. Рустам ҳам оила бошлиғи бўлди, аммо бирор касбнинг бошини тутмади. Оила эса йил сайин кенгайиб, олдинига бир ўғил ва кейин икки қиз фарзанд дунёга келди.

Умр оқар дарё, дейишади. Вақт кутиб ўтирмайди. Ҳаш-паш дегунча болалари вояга етиб, қуда-андали бўлиш ёшига етишди. Лекин, бу пайтда ҳам Рустам тайинли ишламас, бир амаллаб топган пулини эса ичкиликка сарфлаб юбораверарди.

- 2014-09-11 -