A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Муносабат

Муносабат


Авваллари "электрон" атамаси асосан физика фанида, моддаларнинг хусусияти сифатида тасаввуримизда бўларди. Кейинчалик электрон ҳисоблаш машиналари, электрон рақамли имзо, электрон ҳужжат айланиши, электрон тўлов, электрон тижорат, электрон мурожаат каби атамалар пайдо бўлди. Юқоридаги атамалар билан боғлиқ муносабатлар мамлакатимизда ҳуқуқий маконга кўчди — соҳани тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи қонунлар ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Энди навбат электрон ҳукуматга келди — Ўзбекистон Республикасининг "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинди.  

Қонун шаклан 34 моддани ўз ичига олган 5 бобдан иборат бў­либ, у электрон хизматларнинг тақдим этилишини янада соддалаштириш ва самарадорлигини ошириш учун ҳу­қуқий асос яратади. Қонун фуқаролар ҳамда давлат ор­ганларига маъмурий юкламани камайтириш имконини беради.

- 2016-01-14 -

инсонпарварлик намунасидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом  Каримовнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" деб номланган маърузасида мустақиллик йилларида республикамизни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар таҳлил қилиниб, демо­кратик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг энг муҳим 6 та устувор йўналиши белгилаб берилган. Ана шу йўналишлардан бири суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этишдир.

Давлатимиз раҳбари мазкур маърузада "Maмлaкa­ти­мизни дeмoкрaтик янгилaш­нинг бугунги бoсқичдaги энг муҳим йўнaлишлaридaн бири бу — қoнун устувoрлиги вa қoну­ний­ликни мустaҳкaмлaш, шaxс ҳуқуқи вa мaнфaaт­лa­рини ишoнчли ҳимoя қилиш­гa қaрaтилгaн суд-ҳуқуқ тизимини изчил дeмoкрaтлaш­тириш вa либeрaллaшти­риш­дaн ибoрaтдир" деб таъкидлаган эди.

- 2016-01-14 -

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан кейин ўтган йиллар давомида таълим соҳасида ёш авлоднинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида улкан тарихий ишлар амалга оширилди.  Бугунги кунда мамлакатимизда маънавий ва жисмоний баркамол авлодни вояга етказиш масаласи биз учун умуммиллий, умумдавлат миқёсидаги ҳал қилувчи вазифа бўлиб, бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак баҳоланмоқда.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил қилишининг ўзи жамият ҳаётининг турли соҳаларида уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, биринчи навбатда, ёш авлоднинг маънавий камол топишида муҳим ўрин тутувчи таълим соҳасида уларнинг  манфаатлари таъминланишини кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий базани янада мустаҳкамлашни, амалдаги қонунчилик тизимини бугунги кун талаблари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишни, ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган халқаро ҳуқуқнинг илғор нормаларини амалдаги қонунчиликка татбиқ қилишни тақозо этади.

- 2016-01-14 -

Кўпчиликка маълумки, коррупция давлат бошқаруви тизимига путур етказиши, давлат хизмати ва давлат хизматчиларига салбий муносабатни вужудга келтириши билан хавфли иллатлар қаторига киради.

Европа Кенгаши доирасида мазкур ёндашувнинг шаклланиши европалик бир қанча олимлар (профессор Майер ва бошқалар) томонидан ўтказилган тадқиқотлар билан боғлиқ. Бу олимлар коррупция масалаларини уч алоҳида жиҳат: жиноий-ҳуқуқий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларга бўлиб ўрганишни таклиф қилдилар.

- 2016-01-14 -

Ҳар бир инсон яхши яшашни, тинч ва осуда ҳаёт кечиришни истайди. Аммо ҳаётда билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолганлар ҳам учраб туради. Бундай фуқароларнинг ҳам жамиятда ўз ўрнини топишга, эл-юрт манфаати йўлида хизмат қилишга ҳақлари бор. Бинобарин, уларга бу борада кўмак бериш, тўғри йўлга бошлаш бўйича давлатимиз томонидан қонуний асослар белгилаб қўйилган. Хусусан, Конституция қабул қилинган  кун олдидан ҳар йили амнистия тўғрисидаги қарорнинг эълон қилиниши адашиб ёки эҳтиётсизлик оқибатида жиноят кўчасига кириб қолганларнинг ҳаётда тўғри йўлни топиб олишлари учун катта имкониятлар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Қарори ўзбек халқига хос кечиримлилик тамойилини янада ёрқинроқ намойиш этди.

- 2016-01-07 -

Бугун мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш иқтисодий ислоҳотларнинг энг асосий йўналишларидан бирига айланди. Шу боис Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ушбу соҳага кенг имкониятлар яратиш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар асосида тадбиркорлик субъектларини рўй­хатга олишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди. Уларнинг молия-хўжалик фаолиятини фақат солиқ идоралари текшириши мумкинлиги ва тадбиркорларга нисбатан ҳар қандай санкциялар суд қарорига биноан қўлланилиши белгиланди. Шунингдек, ҳисобот тақдим этишнинг шакл ва турлари, тадбиркорлар фаолиятига асоссиз аралашув ва текширишлар сони кескин қисқартирилди.

- 2015-11-26 -

Мустақиллик йилларида солиқ қонунчилиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, шу билан бирга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада кенгроқ қўллаб-қувватлашга ҳамда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Маълумки, солиқ имтиёзлари ҳақида гап кетганда солиқлар тўлашдан қисман ёки тўлиқ озод қилиш ёхуд солиқларни камроқ миқдорда тўлаш имконияти назарда тутилади. Айни пайтда улар учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 163 та қарорида ва Солиқ кодексининг 25 та моддасида бир қатор солиқ имтиёзлари назарда тутилган.

- 2015-11-26 -

Бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида, давлат органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг расмий ва норасмий ҳужжатларида "электрон мурожаат", "электрон ҳужжат", "элек­трон рақамли имзо" каби тушунчалар қўлланилаётганлигини кўплаб кузатиш мумкин.

Айниқса, мамлактимизда "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг 2014 йил 4 декабр­дан бошлаб кучга кирганлиги давлат органлари билан жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги муносабатларни замонавий ахборот технология воситаларини татбиқ қилган ҳолда янги бир йўналишда олиб бориш имконини берди.

- 2015-11-19 -

Ҳар қайси мамлакатнинг демократик тараққиёт даражасини кўрсатувчи энг муҳим ва ҳал қилувчи мезон, шак-шубҳасиз, инсон ҳуқуқлари ҳисобланади. Шу маънода Асосий Қонунимизда ҳам инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳимоя қилиш асосий бурч сифатида белгилаб қўйилди. Шунингдек, бошқа хорижий давлатларнинг конституцияларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси демократик умуминсоний тамойилларга асосланган бўлиб, унда инсон ва унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Бу ҳақда Асосий Қонунимизнинг "Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари"-деб номланган иккинчи бўлимида батафсил айтиб ўтилган.

- 2015-11-12 -

Бугун юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг асл мазмуни мамлакатимиз халқининг фаровон турмуш шароитини янада яхшилашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ҳамда жамият манфаатлари ҳимояси самарадорлигини оширишга қаратилгандир.

Маълумки, 2014 йилнинг 16 апрель куни "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)"ги Қонун қабул қилинди.

- 2015-11-05 -