A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Фаолият

Фаолият


Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни фуқароларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат этиши борасидаги ҳуқуқларини янада кенгайтирди.

Асосий Қонунимизнинг 19-моддасида "Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мус­таҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас", дейилади.

- 2016-01-07 -

Оталик — катта бахт. Буни туғруқхона ёнида "ота бўлдим" деб қувончдан қийқираётганлардан сўранг. Буни ўнлаб фарзандини оқ ювиб, оқ тараб, вояга етказган, уйли-жойли қилиб, элга қўшган табаррук отахонлардан сўранг. Ё бўлмаса, тирноққа зор бўлиб, дардини ичига ютиб, армон билан яшаётганлардан сўранг...

Оталик катта бурч, мажбурият ва масъулият ҳам... Шу оддийгина ҳақиқатни ҳам унутиб қўяётганлар борлиги кишини ўйга толдиради. Шержон Бекмуродов ҳам ана шундай "ота"лардан бири. У нақд саккиз йил давомида вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминотидан бўйин товлаб келди.

- 2016-01-07 -

Юртбошимиз томонидан 2016 йилнинг "Соғ­лом она ва бола йили" деб эълон қилинганлиги давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва бевосита раҳнамолигида воя­га етмаганлар ва ёшлар тарбияси, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни тизимли, босқичма-босқич амалга ошириш стратегиясининг давоми бўлди.

Шунга кўра, Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, вилоят прокуратураси ва  мутасадди идоралар билан ҳамкорликда вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган туркум тадбирлар бошлаб юборилди. Бу борада алоҳида эътибор ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларига қаратилмоқда.

- 2016-01-07 -

Таассуфки,  ҳамма ҳам фаровонлигини, тўкин ҳаётни ҳалол меҳнат ва ҳаракатдан изламас экан.

Қинғир йўлларга қадам ташлаб, мақсадига ноқонуний бўлса-да, етмоқчи бўлганлар эса пушаймонликдан ўзга ҳеч нарсага эришмайди.

Шокир Ғаниев ва Аҳмаджон Аюпов ҳам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бугун пушаймонлик остонасида. Бироқ уларнинг қора курсида ўтириб, "Пушаймонмиз, бизга енгиллик беринг", дея ёлворишларига негадир ишонгинг келмайди. 

- 2016-01-07 -

Истиқлол йилларида хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, иқтисодиётда унинг ўрнини мустаҳкамлаш, ишбилармонлик муҳити ва бизнес шароитини янада яхшилашга доир қонун ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар узлуксиз такомиллаштирилаётганлиги соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишонч­ли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги роли ҳамда ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги мавжуд тўсиқ ва чекловларни тугатиш, хусусий мулк­нинг ялпи ички маҳсулотда, жумладан, хориж сармояси иштирокидаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ҳамда рағбатлар яратиш билан бир қаторда, соҳа тараққиётида янги босқични бошлаб бергани билан ҳам аҳамиятлидир.

- 2015-11-26 -

Мамлакатимизда тадбиркорлик ривожига ва унинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий ислоҳотлар қаторида, соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг изчил амалга оширилиши аҳоли бандлигининг таъминланиши, кучли рақобат муҳитининг шаклланиши, соғ­лом рақобат натижасида бозорларимиз турли-туман сифатли товарлар билан тўлишига имкон туғдирмоқда.

Шу боис ҳам истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб Президентимизнинг бевосита раҳбарлигида юртимизда иқтисодий-ижтимоий ва ҳуқуқий соҳаларни ислоҳ этиш, эркин тадбиркорлик фаолиятини қарор топтириш борасидаги ислоҳотлар мантиқий изчилликда босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президентнинг фармон ва қарорлари ҳамда ҳукумат қарорлари натижасида соҳа вакилларига кенг имкониятлар тақдим этилди.

- 2015-11-26 -

Мамлакатимизда инсон манфаати, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, халқимиз ҳаётининг янада эркин ва обод бўлишига эришиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар бугун ўзининг кутилган самарасини бермоқда.

Бунда миллий ва халқчил бошқарув идораси бўлган маҳалланинг ўрни ва таъсири алоҳида эътиборга лойиқ. Шу боис, мазкур институтнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

- 2015-11-19 -

Мамлакатимизда Ер ва Шаҳарсозлик кодексларига мувофиқ аҳоли пункт­ларида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолияти учун ер участкаларини доимий, вақтинча фойдаланиш ва ижарага бериш, объектларни қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби белгиланган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиб-қоидаларини такомиллаштириш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида ҳам қатор ҳужжатлар мавжуд. Бироқ масъул шахсларнинг нафс йўлида юқоридаги қоидаларни четлаб ўтган ҳолда сохтакорлик ва мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ҳолатлари афсуски, ҳамон учраб келмоқда.

- 2015-11-19 -

Қонунчилигимизда ҳар бир шахс учун меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатлаб қўйилган. Ушбу ҳуқуқни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит муҳити, аниқ тартиб-таомиллар, ҳуқуқий меъёр ва бошқа имконият ҳамда имтиёзлар тизими ишлаб турибди.

Аммо меҳнат қилишга ҳуши йўқ Марат Ҳусанов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) бирон-бир ишнинг бошидан тутишни, оиласини, фарзандларини ҳалол боқишни, ҳаётда биринчи нав­батда болалари, ука ва жиянлари учун намуна бўлиши кераклигини хаёлига ҳам келтирмасди. Аксинча, маҳалла-кўй, таниш-билишларидан, ошна-оғайниларидан қарз олиб, кунини ўзи билганича ўтказар, олган қарзларини қайтаришни хаёлига ҳам келтирмас, енгил-елпи йўллар билан пул топишни ўзига ор билмасди.

- 2015-11-12 -

Мамлакатнинг макроиқтисодий тараққиётида тадбиркорлик соҳаси ривожи муҳим аҳамиятга эга эканлиги билан ажралиб туради. Бинобарин, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини юксалтириш каби кенг кўламли ишлар замирида хусусий секторнинг ўрни ва роли беқиёсдир.

Шу боис, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, эмин-эркин фаолият юритишлари ва бошқа қонуний манфаатларини поймол этишга, бюрократик тўсиқлар қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Аммо қонун талабини англамаётган айрим кимсалар, яъни қўштирноқ ичидаги "текширувчи"лар тадбиркорларга турли баҳоналарни рўкач қилиб, шахсий манфаатлари йўлида тамагирликдан ҳам қайтишмаяпти.

- 2015-11-12 -