A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Таҳлил

Таҳлил


Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади, энг аввало, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш, улар фаолиятининг рентабеллигини ошириш, фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ҳимояси механизмини шакллантириш орқали муттасил ўсиб бораётган аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилгандир.

Қишлоқ хўжалигида асосий товар ишлаб чиқарувчилардан бири бўлган фермер хўжаликлари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини таъминлаш механизмларидан бири бу уларга ажратилган ер майдонларининг ўлчами талабгорнинг имкониятлари билан мақбул келишидан иборатдир.

- 2015-11-05 -

Судда жиноят ишини соддалаштирилган тартибда кўришнинг истиқболлари ҳақида гап кетганида бу тартиб кенг қўлланиладиган инглиз-америка жиноят процессуал ҳуқуқи, континентал Европа соҳавий тизимидан фарқли ўлароқ, томонларнинг ўзаро тортишуви принципига кўпроқ асосланишини таъкидлаш ўринли бўлади.

Америка жиноят процессида ишни адолатли ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар томонларнинг, яъни бир томондан, процессда давлатнинг қонуний вакили ҳисобланган прокурор, бошқа томондан эса айбланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ваколатини зиммасига олган ҳимоячи хоҳиш-иродасига кўпроқ боғлиқ бўлади.

- 2015-10-08 -

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида одил судловнинг сифати ва самарадорлигини ошириш тақозо этилмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 2 августдаги "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида алоҳида таъкидланганидек, қонун ва қонунчилик устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган, давлат ҳокимиятининг ғоят муҳим тармоғи бўлган суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич демократлаштириш ва эркинлаштириш ҳуқуқий давлатни шакллантириш ва модернизация қилиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган узоқ муддатли ва изчил ислоҳотлар дастурининг энг муҳим устувор йўналиши ҳисобланади.

Шу маънода судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, судларда фуқаролик  ишларини юритиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ҳамда электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш алоҳида аҳамият касб этади.

- 2015-08-13 -

Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг суд-ҳуқуқ соҳаси тубдан ислоҳ этилиб, одил судловни амалга оширувчи суд ҳокимияти мустақиллигини таъминловчи, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари устунлигига асосланган ҳуқуқий тизим шаклланди.

Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш ва либераллаштириш бўйича босқичма-босқич амалга оширилган ислоҳотлар давомида демократик талаблар ва стандартларни инобатга олган ҳолда замон талабларига жавоб берадиган қонунчилик такомиллаштирилди, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик тамойилларга асосланган тизими яратилди.

- 2015-07-16 -

Шартномага асосланган мажбуриятлар бузилганлиги учун тегишли ҳуқуқий чораларни қўллаш фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликнинг шаклларидан биридир. Барча ҳуқуқий чоралар мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлашга, ҳуқуқбузарлик содир этилгунга қадар бўлган мажбуриятларни бажартиришга қаратилади.

Салбий мулкий оқибатлар вужудга келиши натижасида қўлланиши зарур бўлган ҳуқуқий жавобгарликнинг шакл­ларини (зарарни қоплаш, неустойкани ундириш) қўл­лашда шартномага асосланган ҳуқуқбузарлик таркибининг тўла мавжуд бўлиши, мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида зарарнинг вужудга келиши, зарар мавжуд бўлган тақдирда ҳам кредиторнинг зарарни қоплаш ҳақида талаб қўйиши ёки қўймаслигига боғлиқ. Борди-ю, зарар мавжуд бўлса ва уни ундириш ҳақида талаб (даъво) қўзғатилса, жавобгарликни қўллаш учун ҳуқуқбузарлик таркибининг барча элементлари юзага келганлигини исботлаш талаб қилинади.

- 2015-07-09 -

Қонун ижодкорлигида ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий принциплари, устувор йўналишлари, мақсад ва вазифалари ўз ифодасини топади.

Юртбошимиз ИсломКаримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида "Қонунларни ижрочиларга етказиш ва шунингдек, ҳуқуқни қўллаш ва амалга ошириш самарадорлигини албатта ўрганишни ва шу асосда парламент палаталарининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ишлари дастурларига зудлик билан тузатишлар киритишни кўзда тутадиган меъёрий-ҳуқуқий механизмларни мустаҳкамлаш — бугунги кунда долзарб вазифага айланиши даркор",  деб таъкидлаган.

- 2015-07-09 -

2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили

Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ғамхўрлик ва иззат-икром кўрсатиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган юксак фазилатлардан ҳисобланади. Авлоддан авлодга ўтиб келаётган бу қадриятлар давлатимиз сиёсатига ҳам кўчган ва унинг асосий йўналишларидан бирини ташкил этади. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида бу борада кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Ана шу ҳужжатларда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳимоялаш, хусусан, пенсия таъминотини такомиллаштириш, уларга имтиёзлар бериш ва бош­қа ғамхўрликлар ўз аксини топган.

2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилиниши Юртбошимиз раҳнамолигида ёши улуғ инсонларни қадрлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш борасида амалга оширилаётган узлуксиз ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

- 2015-06-04 -

Ҳар йили 1 июнь бутун дунё бўйлаб "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" сифатида кенг нишонланади. Ҳар бир байрамнинг келиб чиқиш тарихи, ҳуқуқий асоси мавжуд. Шу жумладан, мазкур байрамнинг ҳам.

"Халқаро болалар куни" нега айнан 1 июнь куни нишонланади? Бу борада бир қанча фаразлар мавжуд. Хусусан, илк бора мазкур кунни нишонлаш ғояси 1925 йили Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида илгари сурилган. Ушбу конференциянинг ўтказилиш санаси айнан 1 июнь кунига тўғри келган.

- 2015-05-28 -

Дунёнинг турли минтақаларида давлатларнинг пайдо бўлиши билан уларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи хал­қаро ҳуқуқ нормалари вужудга келган. Қадимги даврда хал­қаро ҳуқуқ Бобил ва Мисрда, Хитой ва Ҳиндистонда, Марказий Осиёда, қадимги Греция ва Римда тараққий этган. Бу минтақаларда ўзига хос халқаро ҳуқуқий институтлар ривожланган. Рим ҳуқуқшунослари қадимги халқаро ҳуқуқ, яъни "халқлар ҳуқуқи"га катта ҳисса қўшганлар. Рим ҳуқуқшуноси Ульпиан "халқлар ҳуқуқидан барча халқлар фойдаланади ва у табиий ҳуқуқдир", деган  эди.

Қадимги дунё халқаро ҳуқуқининг ўзига хосликлари қуйидагилардан иборат бўлган:

биринчидан, халқаро ҳуқуқ жуда содда бўлиб, ягона тизимга эга бўлмаган ва минтақавий хусусият касб этган, чунки у турли жўғрофий минтақалар доирасида ривожланган;

иккинчидан, халқаро ҳуқуқ асосан одат ҳуқуқи нормаларидан иборат бўлиб, диний хусусият касб этган;

учинчидан, қадимги дунёда замонавий халқаро ҳуқуқнинг анъанавий институтлари ва соҳалари пайдо бўлган ҳамда улар ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган. Булар қаторига уруш олиб боришнинг қонунлари ва одатларининг адолатли бўлиши, урушда жабр кўрганларни ҳимоя қи­лиш, шартномаларга риоя қилиш, чет элликларга нисбатан меҳмондўст муносабатда бўлиш, ажнабийларни ҳимоя қилиш, хорижий давлатлар элчиларини ҳақорат қилмаслик, чет элликлар билан никоҳ тузмаслик каби институтлар киради.

- 2015-05-14 -

Мустақилликнинг ўтган йилларида мамлакатимизда улкан демократик ислоҳотлар амалга оширилди. Жамият ўз тараққиётида янги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий босқичга кўтарилди, энг асосийси, фуқароларнинг дунёқараши, ҳуқуқий онги ўсди. Бундай ўзгаришлар, ўз навбатида, амалдаги қонунчиликни, шу жумладан, фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришни, унинг нормаларини бугунги кун талабларига мослаштиришни тақозо этди.

"Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни шулар жумласидандир. Унга қадар мурожаатларни кўриб чиқиш масалалари 2002 йилда қабул қилинган "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун билан тартибга солиб келинган эди.

- 2015-04-16 -