A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Ҳуқуқий маслаҳатхона

Ҳуқуқий маслаҳатхона


Мен кўпинча ўғлимнинг машинасини ўзим бошқариб, ишга бораман. Гоҳида йўл патруль хизмати ходимлари тўхтатиб, автомашинани бошқариш учун ишончнома талаб қилишади. Мен ота ўғилнинг машинасини бошқарганда ишончнома керак эмас, аксинча, ўғил отанинг машинасини бошқарганда ишончнома керак бўлади, десам, улар ҳозирги қонун бўйича ишончнома барибир керак, дейишмоқда. Шу тўғрими?

Ш.Нуралиев, Бекобод тумани

- 2014-04-17 -

Менинг дўстимга нисбатан 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 207-моддаси 1-қис­ми билан жиноят иши очилиб, иш ҳужжатлари судга етиб бормасдан прокуратура томонидан ЖПКнинг 84-моддаси 1-қисми 2-бандига кўра айблилик масаласи ҳал қилинмасдан туриб, жиноят иши тугатилган.

Ушбу ҳолат бўйича дўстим судланган ҳисобланадими?

Умуман судланганликни бекор қилиш муддатлари борми?

Судланганлик қариндошлик даражасига қараб кимларга ва қайси ҳолатларда таъсир қилади ёки қилмайди?

Р.Мамадалиев, Боғдод тумани

- 2014-04-10 -

Мен II гуруҳ ногирониман. Ёшим 62 да. Узоқ вақтдан буён турар жойга муҳтожман. Уй-жой сотиб олишга эса қурбим етмайди. Уй-жой қонунчилиги бўйича турар жойни бепул олиш ҳуқуқим борми?

А.Тўражонов, Марғилон шаҳри

"Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасига кўра, ногиронларга ва ўз таркибида ногирон бор оилаларга уй-жой бериш, уларнинг уй-жой олиши, қуриши ва ундан фойдаланиши бўйича имтиёзлар уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланади, дейилади.

- 2014-04-10 -

Менинг онам 1958 йилда туғилган. Ўтган давр ичида уч йил мактабда ишлаган, холос. Лекин онамнинг ишлаганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳеч қаердан, ҳатто архивдан ҳам топишнинг имкони бўлмади. 

Ўтган йилнинг декабрида эллик беш ёшга тўлди. Шу муносабат билан туман ижтимоий таъминот бўлимига пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этганимизда, улар иш стажи бўлмаса, пенсия тайинлаб бўлмаслигини айтишди. Уларнинг гапи тўғрими?

Биз пенсия тайинланиши учун қандай ҳужжатлар йиғишимиз керак?

Ж.Омонов, Миришкор тумани

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 8-моддаси талабига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу қонуннинг 37-моддаси биринчи қисмининг "а", "б", "в" ва "г" бандларида назарда тутилган камида 5 йиллик иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

- 2014-01-30 -

Мен Марғилон механика заводида 43 йил меҳнат қилдим. Корхонанинг 8 фоизлик улушига эгаман. Ҳозирда набираларим, болаларимга иш жойи яратиб бериш мақсадида корхонадаги ушбу улушимни олиб чиқиб кетмоқчиман. Буни қай тартибда амалга оширса бўлади?

Ў.Мирзакаримов, Марғилон шаҳри

Улушли мулкдаги мол-мулкни тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида (ФК) белгиланган тартибга мувофиқ тарзда амалга оширилиши керак. Жумладан, мазкур кодекснинг 218-моддасига кўра, улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилиши лозим.

- 2014-01-30 -

Бир танишим билан гап талашиб қолиб, жанжаллашиб кетган эдик. У тан жароҳати олганини рўкач қилиб, касалхонага ётиб олди. Бу ҳолат бўйича менга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, суд менга жарима жазосини қўллади. Орадан йигирма кун ўтгач, уйимга суд ижрочилари келиб, жаримани тўлашим кераклигини айтишди. Лекин мен жаримани ҳалигача тўлаганим йўқ. Вақтида тўламасам нима бўлади?

З.Ҳакимов, Қибрай тумани

Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс талабларига мувофиқ амалга оширилади. Яъни мазкур кодекснинг 332-моддасига биноан, жарима ҳуқуқбузар томонидан унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай, бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги тўғрисида хабар берилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим.

- 2014-01-30 -

Мен олий маълумотли педагогман. Касб-ҳунар коллежида ахборот-ресурс маркази мудири бўлиб ишлайман. 2008-2009 ўқув йилидан бошлаб 360 соат ўриндошлик асосида дарс бериб келаяпман. Лекин меҳнат таътилига чиққанимда ушбу ўриндошлик учун таътил пули олмаяпман. Мазкур таътил пулини олишга ҳақлиманми ёки йўқми?

Шулар ҳақида тушунча берсангиз.

Н.Холлиев, Чироқчи тумани

Амалдаги Меҳнат кодексининг 143-моддасида белгиланган талабга мувофиқ, ўриндошлик асосида ишлаётганларга — асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда берилади, де­йилган. Шу билан бирга, Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида"ги Низомда ҳам ўриндошлик асосида ишлаш, бунга ҳақ тўлаш, ҳар йилги ҳақ тўланадиган меҳнат таътиллари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар бериш каби ҳолатларга атрофлича тушунтириш берилган. Хусусан, ўриндошлик асосида ишлаш деганда, асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёхуд бош­қа ташкилотда (ташқи ўриндошлик) ишлаш тушунилади.

- 2014-01-09 -

Ишхонамизда ҳар йили меҳнат таътилини йил бошида белгиланадиган меҳнат таътиллари графигига биноан ўз вақтида оламан. Лекин 2013 йилда оилавий сабаблар туфайли иш ҳақи сақланмаган таътил олишга тўғри келди. Мен бу ҳақда ариза билан мурожаат қилганимда, кадрлар бўлими бошлиғи узоғи билан бир ой таътил бера олишини айтди. Аммо менга бир ойдан ошиқроқ вақт керак эди. Айтинг-чи, ходим қанча вақтгача ана шундай таътил олишга ҳақли?

Х.Аминова, Юқори Чирчиқ тумани

Меҳнат кодексининг 150-моддаси талаби бўйича иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътилларнинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади. Лекин бундай таътилнинг энг кўп муддати ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

- 2014-01-09 -

Корхонамиздаги айрим ходимларнинг фарзандлари олий ўқув юртларида шартнома асосида таълим олишади. Шундан келиб чиқиб, шу ишчилар ўз фарзандларига тўлайдиган контракт пулини иш ҳақларидан тўлиқ ушлаб, олийгоҳ ҳисобига ўтказиш ҳақида розилик билдиришган. Раҳбар рухсат берган. Лекин корхонамизга келган аудитор ойлик иш ҳақидан 50 фоиздан ортиқ миқдорда ушлаб қолиш мумкин эмас деди. Шу тўғрими?

Қонунда шундай ҳолат борлигини биламиз, аммо буни тилга олинган ҳолатга алоқаси йўқ. Шу тўғрида тушунча берсангиз.

Б.Болтаев, Урганч шаҳри

Албатта, барча мажбурий тўловлар тўланганидан кейин ходим иш ҳақини ўз хоҳишига кўра сарфлаши унинг ҳуқуқидир. Тўғри, бунда сиз ва сиз каби бошқа ходимларнинг фарзандлари таълим олиши учун тўлайдиган контракт пулини тезроқ узиш мақсади ётибди. Ва шундан келиб чиқиб, ходим ўз меҳнат ҳақини ўзи истаганича тасарруф қилади, деган фикрни билдираяпсиз. Бироқ, Меҳнат кодексининг 164-моддасида назарда тутилган меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш меъёрлари иш берувчи риоя этиши шарт бўлган талаблардан биридир.

- 2014-01-09 -

Қизим Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туради. Шу йилнинг июнь ойида турмушга чиқиб, Юнусобод туман ФҲДЁ органида никоҳдан ўтди. Куёвим Бухоро шаҳрида доимий рўйхатда туради. Ҳозирги пайтда Тошкент Давлат юридик университети талабаси.

Айтингчи, куёвим "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддаси иловасининг қайси моддаси билан турмуш ўртоғининг номидаги шахсий уйга доимий рўйхатга туриши мумкин?

Р.Қурбанова, Юнусобод тумани

Куёвингиз сиз тилга олган қонун билан тасдиқланган "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг РЎЙХАТИ"нинг 5-бандига мувофиқ, хотини доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, камида бир йил биргаликда яшаганидан кейин доимий рўйхатга туриши мумкин.

- 2013-12-19 -