A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Департамент фош этади

Департамент фош этади


Инсон шаъни, қадр-қиммати, ҳуқуқ ва манфаатлари олий қадрият даражасида улуғланадиган мустақил юртда яшаяпмиз. Бугунги кунга келиб, фуқароларда қонунларга ҳурмат ҳиссининг кучайиб бориши баробарида, ўз ҳақ-ҳуқуқларини фаол ҳимоя қилиш кўникмаси ҳам шаклланмоқда.

Бу жараён юртимизда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш йўлидаги ислоҳотлар кўзланган самарани бераётганлигининг яққол тасдиғидир.

- 2016-01-14 -

Эшик қўнғироғи жиринглади. Остонада турган йигит "газ идорасиданман", дея ўзини таништирди-да, қўлидаги майда ҳарфларда ёзилган жадвалга кўз югуртирди.

— "Гулзор" кўчаси 23-уй, 17-хонадон. А.Тошматов... Эй-ҳа, қарзингиз кўпайиб кетибди-ку! Тўрт юз минг сўм.

— Бунча пулимиз йўқ-ку! Уч-тўрт кунда ойлик чиқади. Ўшанда кассага ўзимиз тўлаб келамиз, — уялинқираб жавоб берди хонадон бекаси.

— Агар ҳозир тўламасангиз, телефонда машина чақираман. Қарздорлар тармоқдан узиб қўйиляпти.

- 2016-01-14 -

Маҳалла мутасаддилари... Улар халқ ишонган, саралаб сайлаган вакиллардир. Демак, бу ишончни фақат виждонга суянган ҳолда оқлаш керак. Бироқ ушбу соҳа вакиллари орасида бу вазифадан ноқонуний даромад орттириш йўлида фойдаланиб келаётганлари ҳам бор эканки, уларнинг қилмишини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди.

Мунира Қобулова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам ана шу нотўғри йўлни танлаганини жиноят устида қўлга олингандагина англади. Унгача қанча-қанча пулни "ҳазм қилиб" юборди экан?!

- 2016-01-14 -

— Вақтида ўқимаганим панд бераяпти-да, — деди кунларнинг бирида қайнсинглиси Зебо билан дардлашиб қолган Фарида. — Бирон жойга ишга кирай десам, диплом сўраяпти. Бекорчиликдан уйда ўтириш ҳам жонга тегди.

— Ўқийман десангиз ҳали ҳам кеч эмас, — деди Зебо. — Ҳозир ўқимай ҳам диплом олаётганлар бор.

— Йўғ-е.., — деди астойдил қизиқиб қолган Фарида.

— Иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Фақат пулига чидасангиз бўлди.

- 2016-01-14 -

Моҳирбек Абдуллаевнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўлида айтарли бир ҳунари бўлмагани боис, бир неча йиллардан буён Қозоғистон Республикасига бориб, ёлланма ишчи сифатида пул топарди.

Бир сафар уйига келаётганида қозоғистонлик фермер таниши Серсеннинг таклифига кўра бир неча фуқароларни ўзи билан олиб келиб, деҳқончилик билан шуғулланишга келишиб олди. Шу боис, кела солиб "четга бориб пул ишлаб келиш орзусида" юрган ҳамюртларини излай бошлади. Олмос қишлоғи ҳудудидаги бозорда айланиб юрганда таниши Ботир Жалолов билан учрашиб қолди-ю, гап орасида Қозоғистонда деҳ­қончилик қилиш учун зўр шароит борлигини, ишлаган яхшигина даромад олиши мумкинлигини "қистириб" ўтди.

- 2016-01-07 -

Фуқаро С.Абдунабиева қариндоши  Н.Убай­дуллаевага мурожаат қилиб, "икки нафар жияним Фарғона Давлат университетига ўқишга кирмоқчи", дея маслаҳат сўрайди. Аёл унга олди-берди қилиб юрган таниши У.Набиеванинг телефон рақамини беради. Келаси куни улар Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий номли кинотеатр ёнида кўришишади.

"Ўқитувчилар малакасини ошириш институтида танишим бор, жиянларингизни ўқишга киритишга ёрдам беради", деб У.Набиева энди таниши Д.Мирзаеванинг телефон рақамини беради. С.Абдунабиева телефонда  Д.Мирзаева билан боғланиб, у билан кўришади. 

- 2016-01-07 -

Мурод Ҳошимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясида 2013 йилда рўйхатга олинган "Осиё Элит Навоий" МЧЖда 2014 йилнинг 26 августидан раҳбар лавозимида ишлаб келиб, бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўяди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги "Пул маблағларининг банкдан ташқари муомаласини янада қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори талабларини қўпол равишда бузади. 

- 2016-01-07 -

Тадбиркор мақомига эга бўлиш мақсадида 2012 йил октябрда Чилонзор туман ҳокимиятининг тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясидан, 8 ноябрда эса Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан рўйхатдан ўтган Дилшод Иномжонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) "Kondor print" МЧЖнинг таъсисчисига айланади.

Агентлик томонидан берилган лицензияга асосан жамият энди "Матн териш, оригинал макет тайёрлаш, матбаа дизайни, этикетка, плакат, флайер, афиша, бюллетень, каталог, брошюра, журнал қадоқлаш қутилари, кенг форматли реклама, канцелярия ва бланк маҳсулотларини чоп этиш, муқовалаш" кабилар билан шуғулланиши мумкин эди.

- 2015-11-26 -

Бекорчилик — барча иллатнинг дояси. Жиноятлар асосан бекорчиликдан келиб чиқиши ҳаётда кўп бора исботланган. Бирор иш ёки ҳунар билан банд бўлмаган одамда ҳар хил қусурлар пайдо бўлади. Бекорчи "оғирнинг устидан, енгилнинг остидан" деганларидай, ортиқча "ташвиш"ларсиз тирикчилигини ўтказиш пайига тушиб қолади.

Ака-ука Нодир ва Бобур Турдиевлар ҳамда уларнинг таниши Шоҳиста Соатова ҳам ана шунақалар сирасидан бўлиб чиқишди. Улар олдиндан жиноий тил бириктириб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтишдан бўйин товлаб, назорат қилинмайдиган фойда (даромад) олиш мақсадида режа тузишади. Шу мақсадда Қар­ши шаҳридаги Хўжахиёл маҳалласидаги хонадонлардан бирини ижарага олиб, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишади.

- 2015-11-19 -

Бахтиёржон Раҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) кўпчилик ҳавас қилгулик лавозимда фаолият олиб борар, нафақат маҳалла-кўй, таниш-билишлари, ишхонасида ҳам ўзига яраша обрў-эътиборга эга эди.

Афсуски, ана шундай, аниқроғи Ши-молий кон бошқармаси идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаётган Б.Раҳимов ҳурмат-иззатни назар-писанд қилмай, нафсининг қутқусига учди-ю, обрў-эътибор ҳам, эгаллаган лавозими ҳам ҳавога учди-кетди.

- 2015-11-19 -