A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Жиноят ва жазо

Жиноят ва жазо


Тайинли касб-корни эгалламаган, коллеждаги ўқишни охирига етказмаган Ойбек Сулаймонов маълум вақт ўзга юртларда ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юрди. Ўтган йилнинг бошларида Жиззахга қайтган Ойбек ота-онасига уй ишларида қарашиб вақт ўтказарди. Баҳор фасли охирлаб бораётганида О.Сулаймонов иш излаб Бахмал тумани томон йўл олди.

Бироқ у ердан ўзига маъқул иш топа олмади. Тушлик пайтида нима қилишини билмай дарахт соясида турганида у томон келаётган вояга етмаган Мадина Ҳамидовага (жабрланувчининг исм-фамилияси ўзгартирилган) кўзи тушиб, миясида жирканч ният пайдо бўлди. Ёш қизчани алдаб, ўзининг қабиҳ ниятига етиш режаларини туза бошлаган Ойбек Мадина яқинига етиб келганида уни суҳбатга тортди.

- 2016-01-14 -

Аввалига янги кўчиб келган қўшни аёл билан муносабатлари ёмон эмасди. Салимахон (исм-фамилиялар ўзгартирилган) эрталаб ишга кетиб, кеч қайтарди. Ишдан қайтганида подъезд ёнида ўтирган қўшнилар билан бирров саломлашиб ўтар, фикру хаёли ёлғиз ногирон ўғли билан банд, гап сотишга ҳуши ҳам, вақти ҳам йўқ эди.

Дам олиш кунлари ўғли билан кўчада сайр қиларди.  Арзимаган ғийбат гаплар туфайли янги қўшни Фаридахон билан айтишиб қолади. Хуллас, унинг турли ноўрин гапларидан безиллаб, уйни сотиб, кўчиб кетишга қарор қилди. Нотариал идорага учради. Нотариус олди-сотди шартномаси учун хонадоннинг кадастр ҳужжати, коммунал хизмат идораларидан маълумотномалар зарурлигини тушунтирди.

- 2016-01-14 -

Инсон ўзининг онги ва ақл-идроки билан бошқа жонзодлардан устун туради. Аммо айрим кимсаларнинг кўра-била туриб, нафси устун келиб, ғайриқонуний ишларга қўл ураётгани ачинарли ҳолат.

Нукуслик Раметулла Азилханов ўз қилмишининг устаси фарангларидан бўлиб чиқди. У илгари бир неча маротаба гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятлари учун жазога тортилгандан кейин ҳам тегишли хулоса чиқармади ва яна жиноят йўлига қадам қўйди.

- 2016-01-14 -

— Ким бор? "Свет"дан келдим, уйда биров борми?

— Келаверинг, уйдамиз.

Зубай ака назоратчига пешвоз чиқиб, саломлашиш учун унга қўл узатди. Назоратчи эса беписандлик билан дам қўлидаги қоғозларга, дам ҳисоблагичга қараб, ўзига-ўзи гапиргандек бўлди.

— Ҳозир ҳамма пластикли электр ҳисоблагич ўрнатаяпти. Сиз ҳам ўрнатинг, мажбурий. Агар ўрнатмасангиз қоидабузарлик, дея сизга жарима солдираман.

— Нега жарима солдирасиз? Ахир қарзимиз йўқ-ку! Бунинг устига тўловларни ойма-ой тўлаб келаётган бўлсак, — деди Зубай ака норозилигини яшира олмай.

- 2016-01-07 -

— Алло! Ака, қаердасиз? Менга машина керак эди…

Шодиёр (исм-фамилиялар ўзгартирилган) укаси Дониёрнинг бу қўнғироғидан нима демоқчилигини англади-ю, унга ортиқча савол бериб ўтирмай, жавоб қила қолди:

— Манзилни айт, ҳозир етиб бораман!

Дониёр манзилни айтди. Шодиёр эса шу вақтда ошнаси Мансур билан чойхонага — ошхўрликка кетаётгани ёдига тушиб, унга юзланди:

— Мансур, юр, укам фалон ерда турибди. Машинангда борамиз-у, у билан кўришиб, кейин чойхонага ўтиб кетаверамиз.

Мансур аввалига розилик бергиси келмади. Аммо Шодиёрга тез-тез "иши тушиб туриши"ни ҳисобга олдими, ё ўртоғининг юзидан ўта олмадими, машина рулини у айтган манзил томон бурди.

- 2016-01-07 -

Аждодларимиз асрлар давомида одил жамиятни орзу қилиб, ҳақиқат учун курашиб келди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон истиқлолга эришгач, ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйди.

Шунинг баробарида, халқаро ҳуқуқ нормалари ва андозаларига тўлиқ жавоб берадиган Конституция ҳам қабул қилиндики, унда давлатимизнинг мақсади, суверенитети, ички ва ташқи сиёсат борасидаги принциплари ўз ифодасини топиши билан бирга, ушбу ҳужжат фуқаролар учун муносиб ҳаётни таъминлаш, барқарор бозор иқтисодиётига асосланган демократик давлат, фаровон жамият учун ҳуқуқий пойдевор яратиб берди.

- 2015-11-26 -

Нақл қилишларича, ўргимчак ипак қуртини масхаралаб кулибди-да, шундай дебди:

— Эй, дўстим! Жудаям имиллаб ишлайсан-да. Ҳаракатингни кўриб, юрагим ёрилиб кетай дейди. Мени қарагин, оз вақт ичида катта тўсиқни тўқиб ташлайман.

— Гапинг тўғри, — дебди унга ипак қурти. — Мен шошилмай ишлайман. Аммо сен зумда қурган бу уйдан ҳам ночорроқ уй борми? Сенинг ипларинг жудаям заиф. Мен бўлса секин ишлаганим билан, пишиқ иш қиламан. Шу сабабли ипагимни ҳамма қадрлайди. Ипагим кам бўлгани билан сеникидан устун ва қимматлидир.

- 2015-11-26 -

Инсонга умр бир марта берилади. Кимлардир буни яхши амаллар билан ўтказади. Яна кимлардир умрини беъмани ишларга сарф этади. Биринчи тоифага кирадиган одамлар бутун ҳаёти давомида меҳнат қилиб, ҳалол йўл билан яшайдилар. Иккинчи тоифадагилар эса ўзгалар мулкига кўз олайтирадилар.

Шундай шахслардан бири Саттор Аминов (исм-фами­лия­лар ўзгартирилган)дир. У ўзининг ножўя хатти-ҳаракатлари сабаб бир неча бор суднинг қора курсисига ўтиришга ҳам улгурган.

- 2015-11-26 -

Ҳар бир инсон янги иморат барпо этар экан, шу хонадонда бахтли кунларни ўтказишни, фарзандларини комил инсон этиб тарбиялашни ният қилади. Шу мақсадда хонадонига олиб кириладиган ҳар бир нарсани, у хоҳ буюм, хоҳ озиқ-ов­қат бўлсин, ҳалол меҳнат билан топилган маблағ эвазига топишга интилиб яшайди.

Лекин шундай инсонлар ҳам борки, бундайлар муқаддас кошонани, яъни ўзи яшаётган ва фарзандлари камол топаётган гўшани арзимас пул ҳисобига булғашдан ҳам тап тортмас экан. Шундай кимсалардан бири Азиз Илҳомов(исм-фамилиялар ўзгартирилган)дир.

- 2015-11-26 -

Бугун корхоналар ҳамда аҳолининг коммунал хизматлар борасидаги қарздорлигини  бартараф этиш долзарб масалалардан бўлиб қолмоқда. Шу боис қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар қонун йўли билан тармоқдан узиб қўйиляпти ва бартараф этилмаган қарздорлик суднинг тегишли қарори  билан ундирилмоқда.

Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи корхоналар раҳбар ва ходимларининг масъулиятини кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда. Йиғилган тўловларни кирим қилмасдан шахсий эҳтиёжига ишлатиб юборган, товламачиликка қўл урган нопок назоратчи ходимларга нисбатан эса жазо муқаррарлиги таъминланаяпти.

- 2015-11-26 -