A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Only variable references should be returned by reference

Filename: core/Common.php

Line Number: 244

A PHP Error was encountered

Severity: Warning

Message: Cannot modify header information - headers already sent by (output started at /home/huquqga/public_html/system/core/Exceptions.php:170)

Filename: core/Input.php

Line Number: 254

Талқин

Талқин


уни аниқлаш ва бартараф қилишга қаратилган асосий чоралар

Иқтисодиёт соҳасида ҳали теран ўрганилмаган кўп­лаб ҳодиса ва йўналишлар мавжуд бўлиб, улардан бири хуфиёна иқтисодиётдир. Хуфиёна иқтисодиёт ўз хусусиятига кўра назорат ҳамда тадқиқот қилиш учун жуда ҳам мураккаб ҳодиса ҳисобланиб, уни аниқлаш деярли осон бўлса-да, миқ­ё­­си, ҳаракатланиш доираси, маҳсулдорлиги ва бош­қа муҳим жиҳатларини аниқ ўлчаш қийиндир. Чунки, бу ҳодисага оид маълумот ва  ахборотлар барча иштирокчилар томонидан ошкор қилинмайдиган ва сир тутиладиган моҳиятга эга.

Олимларнинг бу борада билдирган фикрларига кўра, хуфиёна иқтисодиёт — давлатларнинг расмий статистика ҳисобига олинмаган ва миллий ялпи ички маҳсулоти ҳажмига киритилмаган бутун иқтисодий фаолиятининг мажмуасидир.

- 2015-11-26 -

Мамлакатимизда амалга ошириб келинаётган  ислоҳотларнинг туб моҳиятини фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини янада кенгроқ таъминлаш мақсади ташкил қилади. Шу жумладан, жиноят процессида ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатлари ҳимоясини таъминлашда процесс иштирокчиларининг ўрни муҳим аҳамият касб этади.

Жиноят процесси иштирокчиларидан бири таржимон бўлиб, унинг мақоми алоҳида белгиланган. Бу шахсни шу жараённинг фаол иштирокчиси деб эътироф этиш мумкин. Шу сабабли процесснинг ёрдамчи иштирокчисидек кўринган ушбу шахсга Ўз­бекис­тон Республикаси Жиноят процессуал кодекси (ЖПК)­нинг 35 тадан ортиқ моддасида ўрин берилган. Таржимон тергов жараёнига ойдинлик киритадиган, тилни билмаганлиги учун бир-бирини тушунмайдиган одамлар ўртасида туриб, масала ва эътирозларни баён этиб, тушунтиришлар беришдек вазифани бажаради.

- 2015-03-19 -

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида жавобгарлик ёшининг белгиланиши шахснинг ақлий ривожланиши, унинг ўз ҳаракатлари учун жавоб бериши ва уларни бош­қариш қобилияти билан чамбарчас боғлиқ. Шу жиҳатдан вояга етмаганларнинг жиноят субъекти сифатида ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Чунки жиноий жавобгарликни белгилашда шахсга нисбатан қўлланилиши кўзда тутилган жазонинг моҳиятини англаш, уни тўлиқ тушуниб етиш муҳим аҳамият касб этади.

Вояга етмаганларга оид жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини юритиш устидан назоратни амалга оширишда вояга етмаган айбланувчининг аниқ ёши (туғилган йили, ойи, куни), унинг шахсига хос хусусиятлар ва саломатлиги ҳолати, турмуш ва тарбияланиш шароитлари, шу билан бирга, ушбу ҳолатда бошқа иштирокчиларнинг бор-йўқлиги аниқланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.

- 2015-03-19 -

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун муносиб ташкилий, иқтисодий, ҳуқуқий шароитлар яратилмоқда, улар фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги замонавий механизмлари ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Зеро, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, эътиборимиз марказида туриши керак бўлган энг муҳим масалалардан бири — бу Конституциямизга мувофиқ кўп тармоқли иқтисодиётимизнинг устувор соҳалари бўлмиш хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни тез суръатлар билан ривожлантириш йўлида барча ғов ва тўсиқларни йўқ қилиш, уларнинг эркинлигини таъминлашдан иборатдир.

- 2014-12-25 -

Миллий иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва иқтисодий ўсишга эришишда жалб этилаётган инвестицияларни давлат томонидан янада рағбатлантиришда инвестиция қонунчилигини янада такомиллаштириш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Айнан шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Мaм­лa­кaтимиздa дeмoкрaтик ис­лоҳoтлaрни янaдa чуқур­лaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ри­вoж­лaнтириш Концепцияси"да инвестиция қонунчилигини янада такомиллаштириш мамлакатимизда дeмo­крaтик бoзoр ис­лоҳoтлaрини вa иқтисo­диётни либeрaл­лaш­тириш­ни янaдa чуқур­лaш­тириш­нинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилган эди.

- 2014-12-25 -

Халқ ҳокимияти, хоҳиш-иродаси, очиқ ва эркин сайловлар демократиянинг универсал талаблари, унинг ажралмас қисми саналади. Сайлов ҳуқуқи ҳар бир давлатда унинг тарихий анъаналари, сиёсий тизим ва бошқа шу каби ўзига хос хусусиятларига эга. Шу билан бирга, демократик давлатларда сайлов ҳуқуқи халқаро ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган ва умумэътироф этилган тамойилларга асосланади. Улар сирасига сайлов ҳуқуқининг умумийлиги ва тенглиги, яширин овоз бериш ҳуқуқи ва бошқаларни киритиш мумкин.

Мустақил ривожланиш йилларида Ўзбекистон асосий ст­ратегик вазифалардан бири — демо­кратик, ҳуқуқий давлат ва кучли, фуқаролик жамиятини барпо этишда салмоқли натижаларга эришди. Жамият ҳаётининг барча соҳаларини тадрижий, босқичма-босқич либераллаштириш ва демо­крат­лаштиришни таъминлайдиган барча зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилди. Шу маънода, замонавий Ўзбекистонни модернизациялаш, шунингдек, жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий янгиланишини қамраб олган барча ислоҳотлар ривожланаётган демократик мамлакатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганиш натижалари ва кўп миллатли халқимизнинг бой тарихий ва маданий мероси, анъаналари ва қадриятлари асосига қурилгани алоҳида аҳамият касб этади.

- 2014-11-20 -

Дунёдаги ҳар бир халқнинг давлатчилик ривожида эришган муҳим ютуқларидан бири бу шубҳасиз давлат рамзлари ҳисобланади. Давлат рамзлари ичида байроқ ҳар бир давлатнинг ўзига хос тарихий ривожи, унинг ижтимоий-сиёсий ҳолатини ифодалаб бериши билан алоҳида ўринда туради. Мамлакатимиз тарихида давлат байроғи давлат мустақиллигининг муҳим рамзи сифатида қадрлаб келинган.

Шу боис истиқлолнинг илк даврида, яъни 1991 йилнинг 18 ноябрида Юртбошимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.

- 2014-11-20 -

Оилани муқаддас билиш, унинг мустаҳкамлиги учун курашиш халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятлардандир. Президентимиз таъбири билан айтганда, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони бўлмиш оилани мустаҳкамлаш бугунги кунда барчамизнинг наинки асосий вазифамиз, балки инсоний бурчимиз ҳам ҳисобланади.

Шу боис, мамлакатимизда аввало оилаларни мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг ёруғ келажагини таъминлаш мақсадида бир талай хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, оила соғлом экан, жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан, мамлакат барқарордир.

- 2014-11-13 -

жамият хавфсизлигига таҳдид

Жиноий уюшмалар томонидан тўпланган ва қонуний иқтисодиётга сармоя сифатида йўналтирилаётган даромадлар ҳажми нафақат алоҳида бир давлат, балки халқаро ҳамжамият хавфсизлигига ҳам таҳдид солади. Шундай бўлса-да, ноқонуний пуллардан бевосита фойдаланиш ҳуқуқ-тартибот органларида шуб­ҳа уйғотиши жиноятчилар учун ноқулайлик туғдириб, улар томонидан мазкур маблағларни очиқчасига тасарруф этиш имкониятини чеклайди. Шу сабабли жиноятчилар ноқонуний даромадларини қонунийлаштиришга уринадилар.

Ҳуқуқий адабиётларда "жиноий пулларни тозалаш" атамаси Америкада 1920 йилларда пайдо бўлган. Шунингдек, рус олимлари мазкур масала бўйича ўтказган тадқиқотлари натижасида инсоният бутун тарих давомида жиноий даромадларни легаллаштиришнинг ҳозиргига ўхшаш усулларидан фойдаланиб келган, деган хулосага келишган.

- 2014-10-30 -

ушбу тергов ҳаракатининг турлари хусусида

Одам ўлдириш ҳар қандай жамиятда оғир жиноят ҳисобланган. Ушбу жиноятнинг содир этилиши тобора камайиб бораётган бўлса-да, бироқ унинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олдимизда ҳали кўпгина вазифалар турибди.

Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилишда кўздан кечириш, хусусан, воқеа жойи­ни ва мурдани кўздан кечириш асосий тергов ҳаракатларидан бири ҳисобланади. Республика Бош прокуратураси томонидан қасддан одам ўлдириш жиноятларининг фош этилмасдан қолаётганлиги сабаблари ўрганилганда, баъзи ҳолатларда айнан ҳодиса содир бўлган жойни сифатли кўздан кечирмаслик асосий сабаблардан бири эканлиги аниқланган.

- 2014-10-30 -